Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-22-2105/10 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение СУЛАЙМОН ШО фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый ТОО Торговий дом Зерновая индустрия
Source ID 1031466 Claim ID 3091993 PDF Hash 07fb6c3506e0bbf9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 390-моддаси аролик кодекси 390 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
нинг ИПК 301-моддаси нинг ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-22-2105/10-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Бобоназаров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Саттарова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, ТОО “Торговый дом “Зерновая индустрия” вакиллари адвокатлар Д.Пўлатов, Ю.Насибян (ордер ва ишончномага асосан) иштирокида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг “SULAYMON SHO” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар ТОО “Торговый дом “Зерновая индустрия”дан 41 505,33 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судининг 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 июндаги қарори устидан ТОО “Торговый дом “Зерновая индустрия” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: 2021 йил 5 апрель куни Ўзбекистон Республикасида жойлашган “SULAYMON SHO” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ТОО “Торговый дом “Зерновая индустрия” (Қозоғистон Республикаси резиденти, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 26-04/05-сонли шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг шартларига кўра, жавобгар даъвогарга йирик шохли қорамол етказиб бериши, даъвогар эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-сонли иловасида ҳар бирининг оғирлиги 250-300 кг бўлган 300 000 кг йирик шохли тирик қорамолларни 780 000 АҚШ долларига тенг миқдорда етказиб беришга келишилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2021 йил 14 апрель куни 34 000 АҚШ доллари, 2021 йил 15 апрель куни 10 000 АҚШ доллари, жами 44 000 АҚШ доллари ўтказиб берилган, Бироқ, даъвогар томонидан 2 494,67 АҚШ доллари ортиқча ўтказилганлиги учун жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 21 апрель куни ушбу сумма қайтарилган. Қолган 41 505,33 АҚШ долларига 53 бош йирик шохли қорамол етказиб бериши керак бўлган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.9-бандига асосан товар ҳақи тўлиқ ўтказиб берилгандан кейин жавобгар 30 календарь кун ичида маҳсулот етказиб бериши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар даъвогарга маҳсулот етказиб бермаган ёки ўтказилган пул маблағини ҳам қайтармаган. Маҳсулот етказиб бериш ҳақида даъвогарнинг жавобгарга юборган хати оқибатсиз қолдирилгандан кейин, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 41 505,33 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарзни ундиришни сўраган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанциясининг 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 июндаги қарорига асосан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида ўзаро тузилган шартноманинг 1-пунктига ва Фуқаролик кодексининг 390-моддасига асосан даъвогарнинг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакили йирик шохли қорамолларни танлаб олганлиги ва 26-04/05-сонли махсулот етказиб бериш шартномасига 1-қабул қилиш – топшириш далолатномасини имзолаганлиги, мазкур далолатномага асосан 2021 йил 16 апрелда жавобгар умумий тирик вазни 16 276,6 кг бўлган 53 бош йирик шохли қорамолларни топширганлиги, даъвогар эса ушбу йирик шохли қорамолларни қабул қилиб олганлиги, худди шу куни давлат рақами 68 CEA бўлган 17 “KRONE” тиркамали, давлат рақами 388SAZ13 бўлган “Daimler Chraysler” маркадаги автомобил хайдовчиси Ш.Набиев ва харидор вакили С.Бурханов томонидан йирик шохли қорамолларни жўнатилганлигини тасдиқловчи 2021 йил 16 апрелдаги товар транспорт накладной имзоланганлиги, бу ҳолат маҳсулот етказиб берилганлигини тўлиқ исботлашини, апелляция инстанцияси суди товар траноспорт накладной хайдовчи Ш.Набиев томонидан имзоланганлиги ҳақида 2021 йил 19 апрелда имзоланганлиги ҳақида нотўғри хулосага келганлиги, аслида юқоридаги далолатнома ва товар транспорт накладнойлар айнан 2021 йил 16 апрелда имзоланганлиги, ушбу ҳолатлар суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги ҳамда ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслигини тасдиқлашлиги баён қилиниб, суд ҳужжатларини бекор қилиб даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Жавобгар вакили шикоятни қувватлаб, даъвогар томонидан тўланган 44 000 АҚШ долларининг 2 494,67 АҚШ доллари миқдоридаги ортиқча тўлов даъвогар қайтариб юборилганлиги, бу сотиб олинадиган маҳсулот юзасидан аниқ келишувлар бўлганлигидан далолат бериши, даъвогар ўзи томонидан берилган ишончномага асосан унинг вакили махсулотни олиб кетганлиги, икки хил хужжат расмийлаштирилганлиги биринчи ўзаро ҳужжат бўлса, иккинчиси божхона экспорт-импорт учун тузилганлиги, шу сабабдан даъвогар томонидан вакил С.Бурхановга берилган ишончнома бўйича муддатида маҳсулот олиб кетилганлиги, даъвогар жавобгарга юборилган эътирозномада С.Бурхановга йўл харажатлари ва бошқа харажатлар учун пул сўраганлиги учун унга тўлов амалга оширилганлиги билдирилганлиги, бу билан агар даъвогар томонидан С.Бурхановга ишончнома берилмаган бўлган тақдирда ҳам даъвогар томонидан унга пул маблағлари тўлаб берилганлиги ваколатни кейинчалик қувватлаганлиги, демак С.Бурханов ҳар қандай ҳолатда ҳам ваколатли ҳисобланишини, жавобгарнинг мажбурияти маҳсулотни даъвогар вакилига топширганидан сўнг тугаганлиги, судлар томонидан ишга юк ташувчи бўлган шахсни ҳамда С.Бурхановни жалб қилиш чоралари кўрилмаганлиги, улар ишга жалб қилинадиган бўлса, иш ҳолатларига ойдинлик киритишини, агар юк юк ташувчининг айби билан йўқотилган бўлса унза зарар юк ташувчидан ундирилиши мумкинлиги, судлар томонидан процессуал қонун нормалари бузилганлиги сабабли ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Даъвогар вакиллари олдинги суд мажлисларида иштирок этган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йил 5 апрель куни Ўзбекистон Республикасида жойлашган даъвогар ва Қозоғистон Республикасида жойлашган жавобгар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 26-04/05-сонли шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг шартларига кўра, жавобгар даъвогарга йирик шохли қорамол етказиб бериши, даъвогар эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1-сонли иловасида ҳар бирининг оғирлиги 250-300 кг бўлган 300 000 кг йирик шохли тирик қорамолларни 780 000 АҚШ долларига тенг миқдорда етказиб беришга келишилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2021 йил 14 апрель куни 34 000 АҚШ доллари, 2021 йил 15 апрель куни 10 000 АҚШ доллари, жами 44 000 АҚШ доллари ўтказиб берилган, Бироқ, даъвогар томонидан 2 494,67 АҚШ доллари ортиқча ўтказилганлиги учун жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 21 апрель куни ушбу сумма қайтарилган. Қолган 41 505,33 АҚШ долларига 53 бош йирик шохли қорамол етказиб бериши керак бўлган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.9-бандига асосан товар ҳақи тўлиқ ўтказиб берилгандан кейин жавобгар 30 календарь кун ичида маҳсулот етказиб бериши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар даъвогарга маҳсулот етказиб бермаган ёки ўтказилган пул маблағини ҳам қайтармаган. Маҳсулот етказиб бериш ҳақида даъвогарнинг жавобгарга юборган хати оқибатсиз қолдирилгандан кейин, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 41 505,33 АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар шартномада белгиланган тартибда тўловларни амалга оширганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, жавобгар шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармасдан шартномада белгиланган маҳсулотларни даъвогарга етказиб бермаган. Хоразм вилоят божхона бошқармасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 02-13/8-4221-сонли хатига кўра, божхона органларининг электрон маълумотлар базасида “SULAYMON SHO” фермер хўжалиги томонидан 2021 йил 5 апрелдаги 26-04/05-сонли импорт шартномасига асосан товарлар олиб келинганлиги ҳақида маълумотлар қайд этилмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 15 июндаги 8/05-22-1660-сонли хатида, 2021 йил ҳамда 2022 йил 31 май кунига қадар жавобгар томонидан даъвогар номига расмийлаштирилган 2021 йил 23 апрелдаги 51712/230421/0001960-сонли божхона юк декларациясида кўрсатилган товарлар, даъвогар номига олиб келиниб, божхона режимига рамийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилмаганлиги маълум қилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвогарнинг жавобар ҳисобидан 41 505,33 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди иш ҳужжатларида суднинг 2021 йил 9 сентябрдаги даъво аризасини иш юритувга қабул қилиш ва уни суд муҳокамасигда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги ажрими тегишли тартибда жавобгарга юборилганлиги ва ушбу суд ҳужжати жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи далил иш ҳужжатларида мавжудлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегшили тартибда хабардор қилинмасдан, жавобгар вакиллари иштирокисиз даъвогарнинг даъво аризаси кўриб чиқилган деган важлари билан келишмасдан тўғри тўхтамга келган(и.в.41,42). Бундан ташқари, шикоятида 2021 йил 16 апрель куни даъвогар вакили С.Бурханов томонидан шартномада кўрсатилган йирик шохли қорамоллар сайланганлиги ва транспорт воситасига ортиш ишлари амалга оширилганлиги, 2021 йил 19 апрелда товар транспорт юк-хати расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ш.Набиев томонидан имзоланганлиги, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятлар бажарилганлиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.8-бандида, товарларни тортиш ва топшириш етказиб берувчининг омборида, яъни Қозоғистон Республикаси, Карабаль райони, Надеждинка қишлоғида, сотиб олувчининг вакили иштирокида товарни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиши кўрсатилган. Бироқ, даъвогар томонидан наслли қорамолларни сотувчидан белгиланган тартибда кўздан кечирган ҳолда қабул қилиб олиш ва Ўзбекистон Республикасига кириб келишини назорат қилиш учун С.Бурхановга берилган ишончноманинг муддати 2021 йил 17 апрелда тугаган. 2021 йил 19 апрелда расмийлаштирилган товар транспорт юкхати эса ҳайдовчи Ш.Набиев томонидан имзоланган бўлиб, жавобгар шартномада кўрсатилган товарларни тегишли тартибда даъвогар вакилига топширганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қила олмаган. Юқорида баён қилинганларга асосан биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далиллар йиғиндиси асосида, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар даъвогарга товарларни шартномада кўрсатилган шартлар асосида етказиб берганлигини ҳужжатлар асосида исботлаб бермаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар судга С.Бурхановни ва юк ташувчи бўлган хайдовчи Ш.Набиевни жалб қилишни сўраган, бироқ унинг бу талаби тегишли тартибда асослантириб берилмаган. С.Бурханов ва Ш.Набиевлар иш юзасидан тараф ҳисобланмаслиги сабабли уларни ишга жалб қилинмаганлиги процессуал ҳуқуқ нормаларининг қонунбузилиши ҳисобланмайди. Аниқланган ҳолатларга кўра, С.Бурхановга берилган ишончнома муддати ўтиб кетган, Ш.Набиевга эса юкларни қабул қилиш ва тегишли ҳужжатларга имзо чекиш ваколати берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 31 июлда юборилган талабномадаги С.Бурхановга маблағ юборилганлиги ҳақидаги важлар, юкларни жўнатиш ҳужжатлари ваколатли шахс томонидан имзоланганлигидан, шунингдек С.Бурхановга берилган ишончномани муддати узайтирилганлигидан далолат бермайди. ИПК 301-моддасининг ИПК 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 4 469 336 сўм давлат божи ва 25 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судининг 2021 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. ТОО “Торговый дом “Зерновая индустрия”нинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари О. Халмирзаев Б. Убайдуллаев