Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/5172 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NISHON KO'ZGU" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый КАШКАДАРЕ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ
Source ID 1037713 Claim ID 3133653 PDF Hash 667ed6fb168feb2e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 110-моддаси кодекси 110 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2201/5172-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Л.Абдуллаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлар вакили иштирокисиз, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига нисбатан инкассо топшириқнома (тўлов талабнома)ларини ижро этилишини мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори устидан даъвогар манфаатида Кенгаш томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 12 майдаги 262-хс-сонли буйруғи асосида “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги фаолиятида қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ҳамда тўланиши бўйича камерал солиқ текширув ўтказилган. Текширувда фермер хўжалиги томонидан аутсорсинг хизмат кўрсатишдан 12 882,1 млн. сўм кирим қилиниб, ҳисоботда акс эттирилмаган товарлар (хизматлар) ҳисобига 1 940,8 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган. Шунингдек, маҳсулотларни сотиш, бошқа ташкилотларга кўрсатилган хизматлар ва ҳисоб рақамни тўлдириш учун фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига 7 859,1 млн. сўм кирим қилиниб, ҳисоботда акс эттирилмаган товарлар (хизматлар) ҳисобига 1 225,5 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган. Фермер хўжалиги томонидан ҳисоб рақамига 2020 йил январьмарт ойларида товарлар ва хизматлар учун 7 255,6 млн. сўм кирим қилиниб, ҳисоботда акс эттирилмаган товарлар (хизматлар) ҳисобига 836,6 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи бюджетга ҳисобланган. Бундан ташқари, аутсорсинг хизмат кўрсатишдан 2 820,1 млн. сўм кирим қилиниб, ҳисоботда акс эттирилмаган товарлар (хизматлар) ҳисобига 367,8 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган. Маҳсулотларни сотиш, бошқа ташкилотларга кўрсатилган хизматлар ва ҳисоб рақамни тўлдириш учун фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига 3 594,2 млн. сўм кирим қилиниб, ҳисоботда акс эттирилмаган товарлар (хизматлар) ҳисобига 468,8 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганлиги аниқланган. Фермер хўжалиги томонидан 2020 йилнинг январь-март ойларида товарлар ва хизматлар учун тушган тушум 7 255,6 млн. сўмни ташкил этиб, фермер хўжалиги томонидан қайта тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича 3 033,7 млн. сўм, қўшилган қиймат солиғи суммаси 455,0 млн. сўм инобатга олиниб, (7255,6-3488,7=3766.9*15/115) 491.3 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи бюджетга ҳисобланган. Камерал солиқ текшируви жараёнида фермер хўжалигига нисбатан жами 3 657,6 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган. Жавобгар томонидан “Камерал солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида” 2020 йил 25 сентябрда қарор қабул қилинган бўлиб, фермер хўжалигига нисбатан 2019 йил учун қўшилган қиймат солиғи бўйича 3.166.300.000 сўм, тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун 83.600.000 сўм пеня ҳамда 2020 йилнинг ўтган даври учун қўшилган қиймат солиғи бўйича 491.300.000 сўм, кечиктирилган ҳар бир кун учун 12.700.000 млн. сўм пеня қўлланилиб, жами 3.753.900.000 сўм маблағни ундирилиши қайд этилган. Даъвогар қўшилган қиймат солиғи қўшилган ҳолда тақдим қилинган ҳисобварақ-фактуралар асосида қўшилган қиймат солиғини тўлаб бериш тўғрисида Қарши шаҳар мактабгача таълим муассасасига, Қарши шаҳар ҳарбий госпиталига ва 86729-сонли ҳарбий қисмга мурожаатлар қилган. Бироқ, даъвогарнинг мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар ушбу жавобгарларга нисбатан судга даъво аризалари билан мурожаат қилиб, қўшилган қиймат солиғини ундириб беришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига жавобгар Қарши шаҳар мактабгача таълим муассасаси ҳисобидан 2.220.087.475,3 сўм, 86729-сонли ҳарбий қисмдан 1.078.894.908,14 сўм, жавобгар Қарши шаҳар ҳарбий госпиталидан 93.631.035,07 сўм миқдорда қўшилган қиймат солиғи ундирилган. Бироқ ундирилган қўшилган қиймат солиғлари ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги сабабли Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га нисбатан 1.224.061.112,4 сўм пеня ҳисобланиб, даъвогарнинг ҳисоб рақамига инкассо топшириқномалари қўйилган. Шу сабабли Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 21 октябрдаги 9874041115-сонли 276.229.992,10 сўмлик, 21 октябрдаги 9874041116-сонли 458.680.839,11 сўмлик, 25 октябрдаги 9878234478-сонли 8.484.086,48 сўмлик, 25 октябрдаги 9878234481-сонли 8.489.185.55 сўмлик, 25 октябрдаги 9878234484-сонли 472.177.009,16 сўмлик, жами 1.224.061.112,4 сўмлик инкассо топшириқнома (тўлов талабнома)лари ижро этилишини мумкин эмас деб топишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар манфаатида Кенгаш томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва экспорт қилиш, қушхона хизмати кўрсатиш, аутсорсинг хизмати кўрсатиш билан шуғулланиб келганлиги, тушунмовчилик сабабли аутсорсинг хизмати бўйича бажарилган ишлар далолатномаларида ҚҚС қўрсатилмасдан тақдим қилинганлиги, ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан 2020 йил ҳисоботлари қайта топширилиб, 2021 йил 3 февраль куни 16-сонли тўлов топшириқномаси билан 536 млн. сўм бюджетга тўлаб берилганлиги, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари билан фермер хўжалиги фойдасига ҚҚС тўлаб берилганлиги ва бюджетга йўналтирилганлиги, бироқ солиқ органи томонидан яна қўшимча жами 1 224 061 112,4 сўм пеня ҳисобланганлиги, бу билан фермер хўжалигининг эркин фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиб келаётганлиги кўрсатилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Кенгаш, даъвогар ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгаш, даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 110-моддаси биринчи қисмида, солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси пенядир. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, тегишли пеняларнинг суммаси тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларидан ташқари ва солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар тўланиши белгиланган. Ушбу модданинг учинчи қисмида пенялар, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқни тўлаш кунидан кейинги кундан бошлаб солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ҳисобланади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС бюджетга ўз вақтида бўлаб берилмаганлиги ҳолати ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги сабабли суд даъвогарнинг талабини асоссиз деб рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Қолаверса, низоли инкассо топшириқномаларининг даъвогарнинг ҳисоб рақамига қўйилишида Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 12 майдаги 262-хс-сонли буйруғи асосида “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги фаолиятида қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ҳамда тўланиши бўйича ўтказилган камерал солиқ текширув натижасида қабул қилинган “Камерал солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор асос бўлган бўлиб, мазкур қарорнинг қонунийлигига Ўзбекистон Республикаси Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори билан ҳуқуқий баҳо берилган ва ушбу қарор бугунги кунда ўз кучида. Шу сабабли суд маъмурий суди томонидан Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 12 майдаги 262-хс-сонли буйруғи асосида “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги фаолиятида қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ҳамда тўланиши бўйича ўтказилган камерал солиқ текширув натижасида қабул қилинган “Камерал солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида” қарор қабул қилишда қонун талаби бузилмаганлигига баҳо берилганлигига ҳам асосланган. Жавобгарнинг тушунмовчилик сабабли аустсорсинг хизмати бўйича бажарилган ишлар далолатномаларида ҚҚС қўрсатилмасдан тақдим қилинганлиги, ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан 2020 йил ҳисоботлари қайта топширилиб, 2021 йил 3 февраль куни 16-сонли тўлов топшириқномаси билан 536 млн. сўм бюджетга тўлаб берилганлиги, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари билан фермер хўжалиги фойдасига ҚҚС тўлаб берилганлиги ва бюджетга йўналтирилганлиги, бироқ солиқ органи томонидан яна қўшимча жами 1 224 061 112,4 сўм пеня ҳисобланганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Сабаби мазкур ҳолатда кейинчалик даъвогар томонидан ҚҚС суммаси бюджетга тўланганлиги ҳолати ушбу суммани тўлашни кечиктирганлик учун пеня ҳисоблашдан озод этишга асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда кассация шикоятида келтирган важлар асоссиз, суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас, шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан даъвогар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдириш, даъвогар манфаатида Кенгаш томонидан кассация шикояти берилганлиги сабабли давлат божи тўлашдан озод этилишини инобатга олиш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов