Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/452 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Тилабов Самандар Назиркулович
Source ID 1041381 Claim ID 3012334 PDF Hash b0c7028d053c4f10... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
шартноманинг ушбу шартларида белгиланган мажбуриятлар ФКнинг 256-моддаси шартноманинг ушбу шартларида белгиланган мажбуриятлар ФК 256 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2103/452-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – С.Хусанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Хомидов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари О.Исламов ва Ж.Тўлаганов (2022 йил 3 августдаги 01/05-2545-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари С.Тилабов (2022 йил 19 майдаги ишончнома асосида), А.Каримов (2022 йил 4 августдаги 112-сонли ордер асосида), Кўкдала туман Халқ таълими бўлими вакили А.Саидов (2023 йил 27 февралдаги 74-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар Тилабов Самандар Назирқуловичга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 11 февралдаги 20-ES-сонли шартномани бекор қилиб, 135000000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “сотувчи” деб юритилади) жавобгар Тилабов Самандар Назирқуловичга (бундан буён матнда “жавобгар” ёки “харидор” деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар, жавобгар ва Чироқчи туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “ҳокимлик” ёки “шартнома” иштирокчиси деб юритилади) ўртасида тузилган 2021 йил 11 февралдаги 20-ES-сонли шартномани бекор қилишни ва жавобгардан 135 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Чироқчи туман ҳокимлиги ва Кўкдала туман Халқ таълими бўлими жалб этилган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар томонидан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаганлиги, объектни жавобгарга топшириш мажбурияти ҳокимлик зиммасида эканлиги, объект жавобгарга топширилганлигини тасдиқловчи тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси мавжуд бўлмасада, амалда ушбу объект жавобгарга топширилганлиги, жавобгар томонидан объектни бузиш ишлари амалга оширилганлиги, объектга инвестиция киритилганлиги тўғрисида ҳисобот топширилганлиги, шу кунга қадар жавобгар объектни топширилмаганлиги юзасидан даъвогарга ёки ҳокимликка мурожаат этмаганлиги, давлат ордери берилмаганлиги инвестиция мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилмаслиги, ишдаги ҳужжатлар объект жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқлашини билдириб, мазкур ҳолатларга судлар томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ва иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлигини билдириб, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлиги, шартнома объекти топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилмаганлиги, объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ордери берилмаганлиги, шу боис шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги, инвестиция мажбуриятлари бажарилмаслигида айби мавжуд эмаслигини билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини рад этишни сўради. Кўкдала туман Халқ таълими бўлими вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Чироқчи туман ҳокимлиги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Чироқчи туман ҳокимлиги вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш учун келтирган хулосалари билан қуйидаги асосларга асосан келишмайди, шу сабабли суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар, жавобгар ва ҳокимлик ўртасида 2021 йил 11 февралда 20-ES-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага биноан, сотувчи сотиб олувчига балансда сақловчига тегишли бўлган Чироқчи тумани, Кўкдала МФЙда жойлашган умумий ер майдони 2,05 га, қурилиш майдони 1948 кв.м.дан иборат бўлган “қурилиши тугалланмаган (собиқ 112-сонли) мактаб” биноси (бундан буён матнда “объект” деб юритилади)ни 24 ой муддатда жами 900 000 000 сўм миқдорида инвестиция киритиш, 1 000 001 сўм сотиб олиш тўловларини тўлаш ва 40 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратиш, шунингдек объект негизида “нодавлат мактабгача таълим муассасаси” фаолиятини ташкил этиш мажбуриятларини бажариш шарти билан сотиши, жавобгар эса, ушбу шартлар асосида объектни харид қилиши белгиланган. Жавобгар томонидан объектга инвестиция киритиш мажбурияти умуман бажарилмаганлиги, талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 11 февралдаги 20-ES-сонли шартномани бекор қилиш ва жавобгардан 135 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди объект жавобгарга белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) берувчи давлат ордери ва уни “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси идораларида расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатлар берилмаганлиги ишдаги далиллар билан исботланганганлигини ҳамда жавобгар шартномавий мажбуриятларини бажариши учун энг аввало объект унга топширилиши ва жавобгар уни қабул қилиб олиши лозимлигини асос қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Судлов ҳайъати, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги ҳамда суд қарорларида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги сабабли судларнинг хулосалари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Жумладан, ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-банди мазмунига кўра шартнома имзолангандан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса, тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига риоя қилинмаган ёки риоя қилинмаслигини кўрсатувчи бирор ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф суд тартибида мазкур шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, шартноманинг 8.4-бандига кўра ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда ва ҳажмларда инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги далолатномалари ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ушбу ҳолатни инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмаган ва иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Даъвогар ва ҳокимлик топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга объектни топширмаганлиги ҳамда объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ордери ва уни “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси идораларида расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатлар берилмаганлиги тарафлар ўртасида тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилишни рад этишга сабаб бўлмайди. Чунки, шартноманинг 4.1-бандида жавобгар мазкур шартноманинг 2-иловасига ва инвестиция киритиш режасига мувофиқ 900 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини шартнома имзоланган пайтдан бошлаб 24 ой муддат ичида бажариш, 5.1.1-бандида жавобгар томонидан шартноманинг 3-бўлимида ва 9.2-бандида кўрсатилган шартлар бажариб бўлгандан кейин даъвогар жавобгарга объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) берувчи давлат ордери ва уни “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси идораларида расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни бериш, 7.1.2-бандида ҳокимлик шартнома тақдим этилган кундан бошлаб беш кун ичида жавобгар иштирокида сотилган давлат кўчмас мулк объектини қабул қилиш – топшириш далолатномасининг расмишлаштирилиши ва жавобгарга топширилишини таъминлаш мажбуриятини бажариши белгиланган бўлиб, шартноманинг ушбу шартларида белгиланган мажбуриятлар ФКнинг 256-моддасига мувофиқ бир-бирига боғлиқ қилиб белгиланмаган. Яъни, бу мажбуриятлар бир-биридан мустақил бўлиб, улар бажарилмаганда жавобгар ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкин бўлган. Қолаверса, объектни жавобгарга топширилганлигини тасдиқловчи топшириш-қабул қилиши далолатномаси мавжуд бўлмаса-да, амалда жавобгар ушбу объектни қабул қилиб, бинода тегишли ишларни амалга оширишга киришган. Бу эса ўз навбатида жавобгар томонидан инвестициявий ва бошқа мажбуриятларни бажаришда бирор-бир тўсқинлик бўлмаганлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга берилиши лозим бўлган давлат ордери объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Жавобгар эса юқорида қайд этилганидек, амалда ушбу объектдан фойдаланиб келган. Қолаверса, жавобгар қайд этилган ҳужжатларнинг берилмаслиги инвестиция мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилаётганлиги юзасидан даъвогар ёки ҳокимликка мурожаат этмаган. Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгарнинг важлари асоссиз ҳисобланади ва ушбу важлар шартномавий мажбуриятларни белгиланган муддатларда бажаришдан озод қилмайди. Шу билан бирга даъво аризасида жавобгардан 135 000 000 сўм жарима ундириш сўралган. Шартноманинг 8.4-банди мазмунига кўра жавобгар томонидан объектга ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарнинг инвестиция мажбуриятлари бажарилиши 2021 йил 17 август куни объект жойлашган манзилга чиқиб ўрганилган ва ўрганиш натижасида бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилаётганлиги, объектда 5-6 та усталар фаолият кўрсатаётганлиги аниқланиб, бу ҳақда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат жавобгар томонидан объектга моддий ҳисса қўшилганлигини тасдиқлайди. Шартноманинг 8.4-банди бўйича жавобгарлик эса объектга ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда юзага келади. Бундан кўринадики, судлар низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 11 февралдаги 20-ES-сонли шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантириш ва жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шунга кўра, даъво аризасини беришда олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, апелляция ва кассация шикоятлари учун олдиндан тўланган 48 000 сўм почта харажатлари ҳамда ишни (биринчи, апелляция ва кассация инстанцияларида) видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 217 500 сўм харажатларни жавобгардан ундириш, давлат божини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклаш ва бунда даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли уни ундирилмаслик, мазкур иш юзасидан берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилиш лозим. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303 ва 343-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво қисман қаноатлантирилсин. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгар Тилабов Самандар Назирқулович ва Чироқчи туман ҳокимлиги ўртасида тузилган 2021 йил 11 февралдаги 20-ES-сонли шартнома бекор қилинсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Тилабов Самандар Назирқулович ҳисобидан: - Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 48 000 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 5 400 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 217 500 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур иш юзасидан биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари А. Абдуллаев В. Сатторова