Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/239 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo Viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый “Xoliqul Bobo O‘g‘li Axmadjon” фермер хўжалиги
Source ID 1033259 Claim ID 3130821 PDF Hash 27baefb1c50b3e33... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2023 йил 27 февраль 4-1806-2301/239-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди судья С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Ашуров (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Рузиаев иштирокида Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1806-2301/239-сонли иқтисодий ишини Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- АНИҚЛАДИ: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигининг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан боқиманда қарзлари мавжудлигини кўрсатиб, қарздор балансида мол-мулки йўқлиги сабабли, уни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили А.Ашуров суд мажлиси муҳокамасида берган кўрсатмасида, «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигидан солиқ тўловларини ундириш тўғрисидаги солиқ органининг солиқ қарзини ундириш тўғрисилаги қарори Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни қондириш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги сабабли, ижросиз қайтарилганлигини маълум қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни суддан сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили А.Рузиев фермер хўжалигига тегишли ер майдонининг 6 гектардан ер майдони зовурлар қазилиши ҳисобига фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганлиги, шунингдек фермер хўжалигига берилган ер майдонининг аксар қисми айрим фуқароларнинг эгалигида бўлганлигини. Фермер хўжалиги ушбу ер майдонидан фойдаланмаганлигини маълум қилиб, суддан қонуний ёрдам беришни сўради. Суд қуйидагиларга кўра, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 9 778 767,44 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №3067373-сонли қарор, 2021 йил 20 майдаги 13 889 351,51 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №2858905-сонли қарор, 2021 йил 14 декабрдаги 8 272 728,62 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №2388834-сонли қарор, 2021 йил 30 майдаги 5 178 060,64 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №2988221сонли қарор, 2021 йил 15 февралдаги 1 623 787,59 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №2608306-сонли қарор, 2021 йил 13 декабрдаги 7 919 729,93 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №3235677-сонли қарор, 2021 йил 22 ноябрдаги 9 427 946,82 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №3208776-сонли қарори Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси, 1-қисмининг 3-бандига асосан ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор билан ижро ҳужжати Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат бўлса, яъни вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224сон қарорига илова қилинган «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари» (кейинги ўринларда матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу Қоидаларнинг 37-бандига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади. Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи лавозимига 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибов номзоди кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг кўрсатмасини тинглаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиясизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 51, 140моддаларига асосланиб, суд- Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий нашрда эълон бериш, кредиторлар талаблари реестрини юритиш ва кўриб чиқиб, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш, қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриш ҳамда қилинган ишлар юзасидан судга оралиқ ҳисобот ҳамда уч ой (2023 йил 27 майгача) муддатда тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш; Қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасдддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай: банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш юклатилсин. Қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор «Холиқул бобо ўғли Ахмаджон» фермер хўжалиги ҳисобидан Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья С.Турсунов