← Назад
Решение #64670 Уголовные
Тафтиш инстанцияси ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосидан ЖК | 75 | — | law | |
| у ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 10 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: А.Икромов
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья: Д.Турсунов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
2025 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари
М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Чориевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим
прокурори Ш.Шарипов, маҳкум Ф.И.Шнинг адвокати М.Бузурукованинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2023 йил 15
июндаги ҳукмига кўра;
Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, бўйдоқ,
2-гуруҳ ногирони, ОИВ инфекцияси 4-клиник
босқичи ташхиси билан рўйхатда туради,
вақтинча ишсиз, маълумоти ўрта, муқаддам бир
неча
маротаба
судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар
судининг 2021 йил 11 июндаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Гулистон
туман судининг 2022 йил 17 февралдаги
ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 3 ой 22 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг
74-моддасига асосан шу муддатга иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Янгиер
шаҳар судининг 2022 йил 23 июндаги ажримига
кўра, ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан ЖКнинг 75-моддасига асосан озод
қилинган;
2) жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар
судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш
2
жазоси тайинланган, жазо ўталмаган, иш бўйича
2023 йил 24 мартдан буён қамоқда сақланаётган
Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га
нисбатан чиқарилган суд қарорлари устидан маҳкум Ф.И.Ш томонидан
келтирилган шикояти асосида 1-1006-2307/575-сонли жиноят ишини
тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 15
июнь кунидаги ҳукмига кўра, Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 4
йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60, 61-моддалари
тартибида узил-кесил 4 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Иш бўйича жабрланувчи Б.Махмудовга етказилган зарар ўрни
қопланганлиги ва унинг судланувчи Ф.И.Шга ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги инобатга олинган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2024 йил 3 октябрдаги ажримига кўра,
мазкур ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳукмига кўра, Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўла туриб, 2023 йил 6
март куни соат 16:30 ларда, Чилонзор тумани, “Олмазор” метро бекати
олдида, ўғирлик қилиш мақсадида “Тошкент-Сирдарё” йўналиши бўйича
ҳаракатланувчи таксилар турадиган автотураргоҳда Б.Махмудовга
тегишли бўлган 01Е751ХВ давлат белгили қора рангли “Ласетти”
автомашинасига гўёки йўловчи тариқасида чиқиб, ҳайдовчи
Б.Махмудовнинг автомашинадан тушиб кетганлигидан фойдаланиб,
автомашина кичик бардочогидан 200 АҚШ доллари (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 06.03.2023 йилдаги маълумотига
кўра, 1 АҚШ доллари 11375,10 сўмни, 200 АҚШ доллари 2.275.020 сўмни
ташкил этган) ва 400.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда
талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Маҳкум Ф.И.Ш шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳукми ва
кассация инстанцияси судининг ажримидан норозилигини, мазкур
судлар ЖПК талабларига риоя қилинмаганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ
текширилмаганлигини, у ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир этмаганлигини, у асоссиз равишда
айбланганлигини кўрсатиб, адолатли қарор чиқаришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори Ш.Шариповнинг биринчи инстанция судининг ҳукмини ва
кассация инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш,
келтирилган шикоятни эса рад қилиш ҳақидаги хулосасини, адвокат
М.Бузурукованинг келтирилган шикоятини қанотлантиришни сўраб
берган фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга тегишли баҳо
бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда биринчи инстанция
судининг ҳукмини ва кассация инстанцияси судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Тафтиш инстанцияси маҳкум Ф.И.Шнинг айби, дастлабки тергов ва
биринчи инстанция ҳамда кассация суди давомида айбига қисман
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби, суд
мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Б.Махмудовнинг кўрсатувлари,
жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ўз айбига иқрорлик
аризаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, шахсни
фотосуратидан таниб олиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш, юзлаштириш баённомаси ҳамда ишда тўпланган бошқа
объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасида жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи мавжуд бўлиб, бунда қилмишида жиноят
таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка
тортилиши шартлигига қатъий амал қилиниши лозимлиги белгиланган.
Тафтиш инстанцияси маҳкум Ф.И.Шнинг жиноий ҳаракатларини
юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг жиноий ҳаракатлари
суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Қарорларида назарда тутилган раҳбарий тушунтиришларига риоя
қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб топади.
Бундан ташқари, тафтиш инстанцияси маҳкум Ф.И.Шга жазо
тайинлашда, биринчи инстанция суди ва кассация инстанция суди
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8, 54-моддаларида назарда
тутилган жазонинг адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги ва 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги
Қарорларида назарда тутилган раҳбарий тушунтиришларига риоя
қилган ҳолда, у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган
озодликдан маҳрум қилиш жазосини у ахлоқан тузалиши, янги жиноят
содир этишининг олдини олиш учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда
қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаш ҳақида қонуний тўхтамга
келган деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолда, тафтиш инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳукмини ва кассация инстанцияси судининг ажримини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли
4
келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларини
қўллаб, тафтиш инстанцияси
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
бўйича Учтепа туман судининг 2023 йил 15 июндаги ҳукми ва Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2024 йил 3 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан
норози
тарафлар
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
М.Тургунова
(имзо)
А.Икромов