← Назад
Решение #646749 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2302/637-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Шахрихон туман
прокуратураси даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар Шахрихон туман олимпия ва миллий спорт турлари
бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатига нисбатан тақдим этган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туман прокурори ёрдамчиси
А.Юсубжонов, даъвогар вакили Ш.Сайфидинов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили Б.Эркинов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шахрихон туман прокуратураси (кейинги ўринларда матнда “Прокуратура”
деб аталади) «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, Шахрихон туман олимпия ва миллий спорт турлари
бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 31 124 242 сўм асосий қарз ва суд харажатини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси ва даъвогар вакили кўрсатма беришиб,
жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси
узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун
ихтиёрий қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, ёзма равишда талабнома
юборилганлигини, жавобгар томонидан судга даъво киритилганидан сўнг
27 306 400 сўм тўлов амалга оширилганлигини, қолган 3 817 842 сўм
тўланмаганлигини билдиришиб, жавобгардан 3 817 842 сўмни ундириб беришни
сўрашди.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам
жавобгарни даъвогардан 31 124 242 сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлигини,
судга даъво киритилганидан сўнг даъвогарни ҳисоб рақамига 27 306 400 сўм
тўлаб берилганлигини, қолган қарздорлик ҳам тез кунларда тўлаб берилишини
билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Шахрихон туман электр тармоқлари
корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 6 январь куни 300515-сонли
“Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома”си
тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой
ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб
даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган.
2023 йил 20 январь куни тарафлар вакиллари иштирокида №03231-сонли
истеъмолчини электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш далолатномаси
асосида истеъмолчи автоматдан ўчирилган.
Даъвогар жавобгарга 2023 йил 1 февраль ҳолатига етказиб берилган
31 124 242 сўмлик электр энергиясини ихтиёрий равишда тўлаб бериш,
огохлантириш хати талаблари бажарилмаган тақдирда, ташкилот (муассаса)га
электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилиши тўғрисида 2023 йил
10 февраль куни огохлантириш хати юборилган, бироқ огохлантириш оқибатсиз
қолдирилган.
Даъвогар билан жавобгар ўртасида солиштирма далолатнома
расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогардан 31 124 242,56 сўм
қарздорлиги мавжуд эканлиги кўрсатилган.
Даъвогар судга даъво аризасини тақдим этганидан сўнг жавобгар 2023 йил
16 февралдаги №2009419024-сонли тўлов топшириқномаси асосида
даъвогарнинг ҳисоб рақамига 27 306 400 сўм тўлов амалга оширган.
Шахрихон туман электр таъминоти корхонасининг 2023 йил 23 февраль
кунги алоқа хатида жавобгар 2023 йил 16 февраль куни қарздорлигидан
27 306 400 сўмни тўлаганлиги, қолдиқ қарздорлик 3 817 842 сўмни ташкил
қилиши ҳақида маълум қилинган.
Жавобгарнинг 3 817 842 сўм асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд
ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, тўлов топшириқномаси билан ўз
тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига
3 817 842 сўм асосий қарздорликни ундиришни, даъвони қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 622 484,84 сўм давлат
божини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Шахрихон туман олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат
ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳисобидан:
- «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 3 817 842
сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 622 484,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов