← Назад
Решение #646753 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 686 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 февраль
4-1104-2301/573-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Ж.Режапов (судга тақдим этган ишончномаси, №000146-сонли ордери ва
шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), жавобгар вакили Б.Пулатов (судга
тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) ва
Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили А.Курбанов
(судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти жавобгар – ХХХ ҳисобидан 128 134 960 сўм
асосий қарздорлик, 34 596 439,2 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида,
суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар – ХХХ ҳисобидан 128 134 960 сўм асосий қарздорлик, 34 596 439,2
сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво аризасини
талабини тушунтириб ва уни қўллаб-қувватлаб, томонлар ўртасида
тузилган Н-60-сонли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича
шартнома тузилганлигини, ушбу шартнома бўйича даъвогар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти (аввалги номи “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ)
томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) учун, жавобгарнинг даъвогар
олдида 128 134 960 сўм асосий қарздорлик вужудга келганлигини
билдириб, даъво аризаси талабидаги асосий қарздорликни ундириш
талабини қаноатлантириб беришни сўради. Шу билан бирга, даъвогарнинг
даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши лозим бўлган пенядан
даъвогар воз кечганлигини билдириб, ушбу ҳақидаги аризани судга тақдим
этиб, пеня қисми бўйича қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни
сўради.
1
тарафлар ўртасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича
шартнома тузилганлигини, ушбу шартнома бўйича даъвогар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти (аввалги номи “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ)
томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) учун, жавобгарнинг даъвогар
олдида 128 134 960 сўм асосий қарздорлик вужудга келганлигини тан олиб,
даъво аризаси талабидаги асосий қарздорликни ундириш талабига
эътирози йўқлигини ва даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан
ундирилиши лозим бўлган пенядан даъвогар воз кечганлигини қабул
қилишни ҳамда даъво қилинган пеня қисми бўйича қонуний ва адолатли
қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган Тошкент вилояти Ғазначилик
бошқармасининг вакили иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Суд
тарафларнинг
вакилларини
тушунтиришлари
ҳамда
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг асосий қарздорликни
ундириш даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда даъвогарнинг судга
тақдим этган аризасига (илтимосномасига) кўра, жавобгардан ундирилиши
сўралган пеня қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234моддасига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 686-моддасига
мувофиқ лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи
(лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган
муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув
ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш
ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 17 май куни Тошкент
вилояти ички ишлар органларининг бино ва иншоотларини қуриш,
реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда эркин танловлар
ўтказувчи комиссия йиғилишининг баёнига кўра, Лот рақами №7108029сонли “Тошкент вилояти ИИББ биринчи минтақавий мувофиқлаштириш
маркази бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш” учун бинони техник
кўрикдан ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва
экспертизадан ўтказиш масаласи кун тартибидан ўрин олган.
Ушбу йиғилиш Баённомасининг қарорига кўра, “Тошкент вилояти
ИИББ биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази бино ва
иншоотларини капитал таъмирлаш” учун бинони техник кўрикдан
ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан
ўтказиш бўйича талабгорлар ичидан “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ 128 134
960 сўм (ҚҚС билан) шартнома нархида
ва саккиз кун муддатда
фойдаланишга топшириш шарти билан лойиҳа ташкилоти деб топилган.
Шундан сўнг, тарафлар, яъни ХХХ ва “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ
ўртасида 2021 йил 21 май куни №Н-60-сонли “лойиҳа-смета ҳужжатларини
тайёрлаш бўйича шатномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб
юритилади) тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Boyqozon Plyus
Klass” МЧЖ томонидан ХХХ биринчи минтақавий ҳудуд маркази
биносининг мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачининг топшириғи
бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш
мажбуриятини, ХХХ эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг умумий баҳоси 128 134 960 сўмни (ҚҚС билан) ташкил
этади. Шартноманинг 4.2-бандига кўра, Буюртмачи пудратчига шартнома
бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида, қолган 70
фоиз маблағларини ишларни (хизматларни) бажарилганлиги ҳақидаги
далолатномалар ва ҳисоб-фактуралар тузилгандан сўнг амалга оширилиши
белгиланган.
“Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилиб,
“Тошкент вилояти ИИББ биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази
бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш” учун бинонинг лойиҳа-смета
ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилиб, “Шаҳарсозлик
ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Тошкент шаҳар филиалидан №К-1400рақам билан экспертиза хулосаси олинган. Қолаверса, тайёрланган лойиҳасмета ҳужжатлари “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ раҳбари, Тошкент вилояти
ИИББ раҳбари ва бошқа масъул шахслар томонидан имзоланиб
тасдиқланган.
Шу билан бирга, мазкур экспертиза хулосаси асосида ХХХ томонидан
қурилиш ишларини амалга оишириш учун қурилиш ташкилотини танлаб
3
олиш мақсадида тендер ўтказилган. Тендер натижаларига кўра, пудратчи
“Trade And Develop” МЧЖ “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ томонидан ишлаб
чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Тошкент вилояти ИИББ
биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази бино ва иншоотларида
капитал таъмирлаш ишларини амалга оширганлигини 2023 йил 24
февралдаги ушбу судга ёзма маълумотида қайд этиб ўтган.
Тарафларнинг вакилларини суд мауҳокамасида берган кўрсатувлари ва
иш ҳужжаталридаги маълумотларга кўра, “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖ
томонидан шартнома шартларига мувофиқ ҳақиқатда 128 134 960 сўмга
ишларни бажарганлиги, жавобгар – Тошкент вилояти ИИББ шартнома
шартларидаги тўлов мажбуриятларини бажармаганлиги боис, “Boyqozon
Plyus Klass” МЧЖ олида 128 134 960 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги суд
муҳокамасида аниқланди.
“Boyqozon Plyus Klass” МЧЖнинг 2022 йил 28 мартдаги 1-сонли
қарорига кўра, “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖнинг номи “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятига ўзгартирилган. Шу билан бирга, ушбу Қарорнинг 2бандига кўра, “Boyqozon Plyus Klass” МЧЖнинг барча ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилган.
Ушбу ҳолат, Паркент тумани Давлат хизматлари марказидан 5009-сон
билан реестр рақами билан рўйхатга олинган ҳамда “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятининг янги таҳрирдаги Уставида ҳам ўз аксини топган.
Ушбулардан келиб чиқиб, суд суд муҳокамаси куни ҳолатига жавобгар –
ХХХнинг даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг олдидаги
қарздорлиги даъво аризада кўрсатилган 128 134 960 сўмни ташкил этиши
ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти жавобгар – ХХХ ҳисобидан 128 134 960 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби ўз исботини топганлиги боис, даъвогарнинг мазкур даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддасига биноан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга
ҳақли.
4
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси, 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 111моддаси 5-қисмига мувофиқ, иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Даъвогар вакили Ж.Режапов (ўзига берилган 2023 йил 05 январдаги
ишончномасига асосан) даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган
34 596 439,2 сўм пенядан даъвогар воз кечганлигини билдириб, ўзининг
ёзма аризасини судга тақдим этган.
Мазкур ҳолатда суд, суд даъвогарнинг ушбу воз кечиш ҳақидаги
аризасини қабул қилиши ва мазкур иш бўйича қисман пеня ундириш қисми
бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд
даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарздорликни ундириш талабини
қаноатлантиришни ҳамда ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд
харажатларини қисман жавобгар зиммасига юклатишни, даъво аризада
жавобгардан ундирилиши сўралаган пеня қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим деб топди.
Даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралаган пеня қисми бўйича
ҳисобланадиган давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳам
лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 686-690-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекснинг 110, 111, 118, 157, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгардан
ундирилиши сўралган 34 596 439,2 сўм пеня воз кечиш ҳақидаги аризаси
иш юритишга қабул қилинсин ва қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгардан
ундирилиши сўралган 34 596 439,2 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар – ХХХ ҳисобидан даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятининг фойдасига 128 134 960 сўм асосий қарздорлик, 1 281 349,6
сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
5
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
6