Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1079 Дата решения 03.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 385645 Claim ID 2657362 PDF Hash db255bc7fd7e8d71... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
исми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси исми билан юритилган жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил июнь ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Д.Султанов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “SHIROZA-HIMOYA” адвокатлик фирмасининг адвокати Ш.Юльчиева, жабрланувчи Ю.Аёзовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган Султанов Дилшоджон Толипжон ўғлига нисбатан 1-1006-2403/1079-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Султанов Дилшоджон Толипжон ўғли (Sultanov Dilshodjon Tolipjon o’g’li) - 2001 йил 09 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланган; Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 2017 йил 02 июлдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 2020 йил 16 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 5 ой 19 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатдан илгари шартли равишда озод қилинган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 29 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафлар ярашуви тасдиқланиб тугатилган, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Булоқариқ МФЙ, Саломатлик кўчаси, 1-уй, 8хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 2025 йил 16 майдаги ажримига кўра “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда Тошкент вилояти ИИБ ВСХда сақланмоқда, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. 2 Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Айбланувчи Д.Султанов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида 2024 йил 15 июнь куни кундузги вақтда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Катта Чилонзор-2” МФЙда жойлашган “Neus Biznes” номли ўқув марказида бўла туриб, шу ерда бўлган Ю.Аёзовга тегишли баҳоси 6.000.000 сўмлик “Acer” русумли ноутбукини яширин равишда талонторож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи Д.Султанов Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи Д.Султанов ВКС режими орқали суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Ю.Аёзовдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Ю.Аёзовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи Ю.Аёзов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Д.Султановга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон - бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Д.Султановга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи Д.Султанов ва жабрланувчи Ю.Аёзов судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Ю.Аёзов ва айбланувчи Д.Султановнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Д.Султанов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юльчиева, жабрланувчи Ю.Аёзовнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи Д.Султановнинг айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи 3 томонидан жабрланувчи ҳамда фуқаровий даъвогарга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи Д.Султановни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Ю.Аёзов Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб суд Судланувчи Султанов Дилшоджон Толипжон ўғли (Sultanov Dilshodjon Tolipjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, Д.Султановга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 2025 йил 16 май кунги ажримига кўра Д.Султановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Жабрланувчи Ю.Аёзовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: Қ И Л А Д И: имзо И.Сабиров