← Назад
Решение #646866 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| Шу сабабли суд жавобгар ва кафилга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 293 | — | code_article | |
| дорини ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 февраль
4-1107-2302/377-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси
А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
бошқармасининг даъвогар “Ангрен логистика маркази” АЖ манфаатида жавобгар
“Angren biznes trans” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Best star servis” МЧЖ ҳисобидан
солидар тартибда 221.631.984,34 сўм асосий қарзни ва 73.984.946 cўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили А.Абдулхамедов (ишончнома асосида)
иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида 22.02.2022 йилда
Ash № 843752 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб, “Махсусюктранс”
МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 159 FAA белгили, MAN TGS 26400 6X4BLS
русумли юк транспорт воситасини ҳар бир календарь ой учун 5.465.720 сўм тўлаш
шарти билан “Angren biznes trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий
суммаси 65.588.640 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида
22.02.2022 йилда Ash № 843753 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб,
“Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 223 LAA белгили, MAN TGА
26400 6X4BL русумли юк транспорт воситасини ҳар бир календарь ой учун 6.074.687
сўм тўлаш шарти билан “Angren biznes trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг
умумий суммаси 72.896.244 сўмни ташкил этади.
Шундай, “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида
22.02.2022 йилда Ash № 843754 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб,
“Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 1812 АА белгили, OZAKYRAT
русумли тиркамани ҳар бир календарь ой учун 1.948.965 сўм тўлаш шарти билан
“Angren biznes trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий суммаси
23.387.580 сўмни ташкил этади.
Худди шундай, “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида
22.02.2022 йилда Ash № 843755 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб,
“Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 1039 АА белгили, OZAKYRAT
русумли тиркамани ҳар бир календарь ой учун 1.948.965 сўм тўлаш шарти билан
“Angren biznes trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий суммаси
23.387.580 сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида
24.02.2022 йилда Ash № 843767 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб,
“Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 259 QAA белгили, MAN TGА
19400 4X2BLS русумли юк транспорт воситасини ҳар бир календарь ой учун 5.465.720
сўм тўлаш шарти билан “Angren biznes trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг
умумий суммаси 65.588.640 сўмни ташкил этади.
“Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида 24.02.2022 йилда
Ash № 843766 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб, “Махсусюктранс”
МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 1850 АА белгили, OZAKYRAT русумли
тиркамани ҳар бир календарь ой учун 1.948.965 сўм тўлаш шарти билан “Angren biznes
trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий суммаси 23.387.580 сўмни
ташкил этади.
Шунингдек, “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида
28.04.2022 йилда Ash № 863921 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб,
“Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 137 LAA белгили, MAN TGА
26400 русумли юк транспорт воситасини ҳар бир календарь ой учун 6.074.687 сўм
тўлаш шарти билан “Angren biznes trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг
умумий суммаси 72.896.244 сўмни ташкил этади.
“Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида 28.04.2022 йилда
Ash № 863922 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб, “Махсусюктранс”
МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 1014 АА белгили, OZAKYRAT русумли
тиркамани ҳар бир календарь ой учун 1.948.965 сўм тўлаш шарти билан “Angren biznes
trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий суммаси 23.387.580 сўмни
ташкил этади.
Шунингдек, “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren biznes trans” МЧЖ ўртасида
03.08.2022 йилда Ash № 882941 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб,
“Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 4357 АА белгили, OZAKYRAT
русумли тиркамани ҳар бир календарь ой учун 2.462.991 сўм тўлаш шарти билан
“Angren biznes trans” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий суммаси
29.555.892 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, Ash № 843752 TS, Ash № 843753 TS, Ash № 843754 TS, Ash № 843755
TS сонли шартномадаги мажбуриятларни таъминлаш учун “Махсусюктранс” МЧЖ
(кейинги ўринда ижарага берувчи деб юритилади) ва “Angren biznes trans” МЧЖ
(кейинги ўринда ижарачи ёки жавобгар деб юритилади) ва “Best star servis” МЧЖ
(кейинги ўринда кафил деб юритилади) ўртасида 22.02.2022 йилда 4-сон кафиллик
шартномаси тузилган. Кафиллик суммаси 185.260.044 сўмни ташкил этади.
Худди шундай, Ash № 843766 TS, Ash № 843767 TS сонли шартномадаги
мажбуриятларни таъминлаш учун ижарага берувчи, ижарачи ва кафил ўртасида
24.02.2022 йилда 5-сон кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик суммаси 88.976.220
сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, Ash № 863921 TS, Ash № 863922 TS сонли шартномадаги
мажбуриятларни таъминлаш учун ижарага берувчи, ижарачи ва кафил ўртасида
28.04.2022 йилда 8-сон кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик суммаси 96.283.824
сўмни ташкил этади.
Шунингдек, Ash № 882941 TS сонли шартномадаги мажбуриятни таъминлаш учун
ижарага берувчи, ижарачи ва кафил ўртасида 03.08.2022 йилда 21-сон кафиллик
шартномаси тузилган. Кафиллик суммаси 29.555.892 сўмни ташкил этади.
“Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг 25.08.2022 йилдаги 2-сонли
умумий йиғилиши баёни ҳамда “Ангрен логистика маркази” АЖ Бош директорининг
26.08.2022 йилдаги 25-сонли буйруғи билан “Махсусюктранс” МЧЖнинг ҳуқуқий
вориси қилиб “Ангрен логистика маркази” АЖ (кейинги ўринда даъвогар деб
юритилади) белгиланган.
Даъво аризадан кўринишича, ижарачи юқоридаги ижара шартномалари асосида
ижарага олган транспорт воситалари учун ижара ҳақини ижарага берувчига тўламаган
ва қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг даъвогар ижарага берувчининг ҳуқуқий
вориси сифатида ижарачи ва кафилга нисбатан иқтисодий судда иш қўзғатган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: “Махсусюктранс” МЧЖ “Ангрен
логистика маркази” АЖга қўшиб олинганидан сўнг “Махсусюктранс” МЧЖнинг
олдинги шартномалари бўйича ҳуқуқ-мажбурияти “Ангрен логистика маркази” АЖга
01.11.2022 йилдан бошлаб ўтгани, “Angren biznes trans” МЧЖнинг юқоридаги барча
ижара шартномаси бўйича “Махсусюктранс” МЧЖ олдида сўндирилмаган қарзи
31.10.2022 йил ҳолатига 174.652.654,34 сўмни ташкил этиши, бу қарз 01.11.2022 йилдан
бошлаб 31.01.2023 йилгача ўтган даврда 214.971.649,34 сўмни ташкил этишини,
жавобгар қарздорликнинг 40.000.000 сўм қисмини сўндиргани, шунинг учун жавобгар
ва кафилдан солидар тартибда 181.631.984,34 сўм асосий қарзни ундириб беришни,
пеняни эса камайтиришга эътирози йўқлигини маълум қилди.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор
қилинган бўлсада, бугунги ишда унинг вакили иштирок этмади. Олдинги суд
мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари М.Абдурахимов даъво аризани тан олиб,
қарздорликни қисқа муддат ичида сўндиришни маълум қилган.
Кафил суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги почта алоқаси ҳамда СМС хабар
орқали хабардор этилган бўлсада, ишда унинг вакили иштирок этмади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд жавобгар ва кафилга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми
асосида уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, қуйидагилар асосида даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Юқорида қайд этилган ижара шартномаларининг 4-банди 2-хатбошига кўра, ижара
ҳақи ижарачи томонидан кейинги ойнинг 15-санасигача ижарага берувчига тўланиши
лозим. Бироқ, ижарага олинган транспорт воситалари учун ижарачи томонидан ижара
ҳақининг тўланмаслиги натижасида ушбу низо келиб чиққан.
ФК 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни
ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари
мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган
ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда
қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолатда ижарага берувчи ва ижарачининг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасида тузилган
ижара шартномаларидан келиб чиққан.
ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогарнинг вакили тақдим этган ҳужжатлар билан даъвогар яъни, “Ангрен
логистика маркази” АЖ бугунги кунда ижарага берувчи яъни, “Махсусюктранс”
МЧЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Шунингдек, тақдим этилган кредитор-дебитор
қарздоликка оид солиштириш актига кўра, ижарачининг юқоридаги шартномалар
бўйича қарзи 181.631.984,34 сўмни ташкил этади.
ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг
ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши
муқобил бажариш ҳисобланади.
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки
мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият
мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини
бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса,
муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла
ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб
қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган
бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган
бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт.
Ушбу модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома ёки
қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади.
ФК 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг
моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада
кўрсатилган бўлиши керак.
Шунингдек, ФК 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб
беришни ўз зиммасига олади.
Ушбу Кодекснинг 293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор
кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик
шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор
кўpган бошқа зарарларни тўлайди, дейилган.
Барча кафиллик шартномасига кўра, кафил ижарачининг ижара тўловлари бўйича
тўлов мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил
бўлган пеняни, зарарни ижарага берувчига тўлаб беришни зиммасига олган.
Суд қонуннинг ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб
чиқиб, шунингдек транспорт воситаларининг ижарачига топширилгани далолатнома
билан, қарздорлик факти эса тузилган таққослаш акти билан тасдиқлангани сабабли
жавобгар ва кафил ҳисобидан даъвогар фойдасига 181.631.984,34 сўм қарзни
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгар ва кафил
ҳисобидан даъвогар фойдасига 73.984.946 сўм пеня ундириш талаби баён этилган.
Ижара шартномаларининг 5-бандида ижарачи ижара ҳақини ўз вақтида тўламаган
ҳолатда тўловлар бўйича қарздорликдан ташқари тўлов суммаси муддатининг ҳар бир
ўтган куни учун 1% миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шу сабабли даъвогар
жавобгарга нисбатан тўлов муддати кечиккан кунлар учун 73.984.946 сўм пеня
ҳисоблаган.
Шунингдек, кафиллик шартномасида кафил ижарачининг ижара тўловлари бўйича
тўлов мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил
бўлган пеняни, зарарни ижарага берувчига тўлаб беришни зиммасига олган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолда суд даъво аризанинг жавобгар ва кафилга нисбатан пеня қўллашга
оид қисмини асосли деб ҳисоблайди, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдори
билан қуйидагилар асосида келишмайди.
Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни
бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда
эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик
муддат ўтиши билан бошланади.
Гарчи, даъво аризада жавобгар томонидан асосий қарз узоқ вақт (муддат) давомида
тўланмасдан келингани билдирилган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан
қисман келишмайди. Чунки, даъвогар асосий қарзни муддат ўтишини кутмасдан суд
тартибида ундириб олиш имконига эга бўлган ва даъвогарнинг ўзининг бузилган
ҳуқуқини қонуний йўл билан тиклашга эътибор қаратмаганини суд муддатни атайин
ўтказиши, деб ҳисоблайди.
Қолаверса, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
ФК 326-моддаси талабидан келиб чиқиб суд жавобгар ва кафил ҳисобидан
даъвогар фойдасига пеня ундиришни, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдорини
ФК 326-моддаси асосида камайтириб, 20.000.000 сўм этиб белгилашни лозим топади.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-модда 1-қисмида суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгилангани учун
жавобгардан республика бюджетига 5.912.338,61 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Қайд этилганларга кўра, ИПК 68, 118, 170, 176-179, 184-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Angren biznes trans” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Best star servis” МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда даъвогар “Ангрен логистика маркази” АЖ фойдасига
181.631.984,34 сўм асосий қарз, 20.000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Angren biznes trans” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
5.912.338,61 сўм давлат божи ундиринсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад қилинсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х. Каримов