Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-20-2210/36 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ОАО “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” хорижий корхона Ответчик / Подсудимый Ангренский отдел Бюро принудительного исполнения Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлими
Source ID 1034731 Claim ID 3114046 PDF Hash 07e2720bce941563... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 23-моддаси нинг 23 law
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
нинг 90-моддаси нинг 90 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-20-2210/36-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ш.Ахроров Апелляция инстанциясида маърузачи судья Р.Сагатов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” акциядорлик жамияти вакили А.Атоев (2022 йил 7 мартдаги 204/22-1-сонли ишончномага асосан), Тошкент вилоят божхона бошқармаси вакили Б.Шадманов (2022 йил 22 июндаги 20/14-22-03339-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Тошкент вилоят божхона бошқармаси, Бухоро вилоят божхона бошқармаси, МИБ Бухоро вилоят бошқармаси, МИБ Бухоро шаҳар бўлими, “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамияти, “Evro Central Asia” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” акциядорлик жамиятининг Ангрен шаҳридаги доимий муассасаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда, аризачи “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” акциядорлик жамиятининг жавобгарлар Мажбурий ижро бюросининг Ангрен шаҳар бўлими ва Тошкент вилоят бошқармасига нисбатан давлат органининг актини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 декабрдаги қарори устидан “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида “Якубов Бехзод” шахсий интернет манзили билан онлайн режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларига кўра, Бухоро вилоят судининг 4-20-2007/18-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 19 мартдаги ҳал қилув қарори билан “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)дан “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 386 866,44 АҚШ доллари, 30 000 000 сўм адвокатлик хизмати, 455 080 303 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати, 61 250 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлик харажатлар ундирилган. Мазкур суд ҳужжатини ижро этиш мақсадида МИБ Ангрен шаҳар бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2021 йил 7 майда ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 мартдаги 304-ф-сонли фармойишига асосан “А-373 Тошкент-Ўш” магистрал йўлини 2015-2019 йиллар давомида қайта таъмирлаш учун аризачига тегишли бўлган товарлар “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилган бўлиб, жавобгар томонидан 2021 йил (қарорнинг санаси 2020 йил этиб кўрсатилган) 17 июлдаги “мол-мулкни электрон-онлайн аукционга сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарор қабул қилинган. Аризачи мазкур ҳолатда жавобгар томонидан қонунга зид равишда ижро иши қўзғатилиб амалга оширилганлиги ва ундирув божхона омбори божхона режимида расмийлаштирилган мол-мулкларга қаратилганлиги важи билан жавобгар ва МИБнинг Тошкент вилоят бошқармасига нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, Бухоро вилоят судининг 4-20-2007/18-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори ижроси юзасидан МИБ Ангрен шаҳар бўлимининг 2021 йил 17 июлдаги мол-мулкни электрон-онлайн аукционга сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилоят божхона бошқармаси, Бухоро вилоят божхона бошқармаси, МИБ Бухоро вилоят бошқармаси, МИБ Бухоро шаҳар бўлими, “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамияти, “Evro Central Asia” масъулияти чекланган жамияти ҳамда даъвогарнинг Ангрен шаҳридаги доимий муассасаси жалб қилинган. Кейинчалик, аризачи қўшимча ариза билан судга мурожаат қилиб, даъво талабларини кўпайтириб, МИБ Ангрен шаҳар бўлимининг 2021 йил 7 майдаги ижро ишини қўзғатиш ҳақидаги қарорини ҳам ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бухоро вилоят судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинан талаблар қаноатлантирилиб, МИБ Ангрен шаҳар бўлимининг 2021 йил 7 майдаги ижро ишини қўзғатиш ва 2021 йил 17 июлдаги молмулкни электрон-онлайн аукционга сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 декабрдаги қарори билан “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган. Бухоро вилоят судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг МИБ Ангрен туман бўлимининг 4-20-2007/18-cонли иши юзасидан 2021 йил 7 майдаги ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бекор қилиниб, арз қилинган талабнинг ушбу қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарори ҳулоса қисмидаги “МИБ Ангрен туман бўлимидан “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” акциядорлик жамияти фойдасига 6 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин” сўзлари “МИБ Ангрен шаҳар бўлимидан “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” акциядорлик жамияти фойдасига 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин” сўзларига, “МИБ Ангрен туман бўлимидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни кўриш билан боғлиқ видеоконференцалоқа харажати учун 75 000 сўм ундирилсин” сўзлари “МИБ Ангрен шаҳар бўлимидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм ундирилсин” сўзларига ўзгартирилган. Мазкур суд қарорлари устидан “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво талабини тўлиқ рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда МИБ Ангрен шаҳар бўлимининг мол-мулкни электрон-онлайн аукционга чиқариш тўғрисидаги қарорларида кўрсатилган техника воситалари қарздор-аризачи томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳудудида шартнома мажбуриятини бажариш учун юборилганлиги, БЮДда техника воситалари жўнатувчиси АЖ кўрсатилганлиги, бу АЖнинг мулкдор эканлигини тасдиқлаши, ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги ва мол-мулкни электрон-онлайн аукционга чиқариш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинганидан даъвогар хабардор бўлиб, узрли сабабсиз муддатни ўтказиб юборганлиги, судлар эса ушбу ҳолатларга эътибор бермаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган “Euro-Asian Construction Corporation EVRASCON” акциядорлик жамияти вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгар томонидан фуқаролик муомаласи чекланган ва божхона назорати остида бўлган мол-мулклар хатланганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида Тошкент вилоят божхона бошқармаси вакили МИБ томонидан қонунга зид равишда божхона назорати остида бўлган транспорт воситалари хатланганлиги, божхона назоратидаги товар эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштирилмасдан туриб сотувга чиқарилганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда ариза талабларини тўлиқ асосли деб қаноатлантиришни лозим топган. Бироқ “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 23-моддасига кўра, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарорининг 10-бандида давлат ижрочиси ижро ҳужжатини суд, бошқа орган ёки ундирувчидан ижро қилиш учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шартлиги белгиланган. Шунга кўра апелляция инстанцияси суди ижро иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор Қонуннинг 23-моддасига асосан чиқарилган бўлиб, у билан суднинг ижро ҳужжати иш юритишга қабул қилинганлиги ва ижро ишини юритиш қўзғатилганлиги сабабли унинг устидан шикоят қилинмаслиги, қолаверса, аризачининг МИБ Ангрен шаҳар бўлимининг 2021 йил 7 майдаги ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси биринчи инстанция суди томонидан иш юритишга қабул қилинмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди томонидан МИБ Ангрен шаҳар бўлимининг 2021 йил 7 майдаги ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорининг ушбу талабни қаноатлантириш ҳақидаги қисмини бекор қилиш, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади)нинг 90-моддасига асосан, божхона омбори божхона режими шундай режимки, бунда божхона худудига олиб кирилган ва божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона божлари, солиқлар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида сақланади деб белгиланган. Мазкур ҳолатда аризачи томонидан олиб кирилган товарлар божхона органлари томонидан “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилиб, божхона назорати остида турган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан божхона қонунчилиги нормаларига риоя қилмасдан БКнинг 22, 90 ва 183-моддалари талабларига зид равишда “божхона омбори” божхона режимида турган ва божхона органлари томонидан божхона назорати остида турган товарлар юзасидан божхона органларининг рухсатисиз асоссиз равишда 2021 йил (қарорнинг санаси 2020 йил этиб кўрсатилган) 17 июлда мол-мулкни электрон-онлайн аукционга сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунинг учун апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг 2021 йил (қарорнинг санаси 2020 йил этиб кўрсатилган) 17 июлдаги молмулкни электрон-онлайн аукционга сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида тўхтами билан асосли равишда келишган. Мазкур иш доирасида даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза билан жавобгар мурожаат қилиши мумкин бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан судга бундай ариза берилмаган, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза учинчи шахс “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамияти, яъни учинчи шахс томонидан берилганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 6 Мазкур ҳолатда кассация шикоятида келтирган важлар асоссиз, суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас, шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан учинчи шахс томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши лозим. Мазкур ҳолатда учинчи шахс томонидан ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдириб, кассация инстанцияси учун 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражати ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Qizilqum savdo” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов