← Назад
Решение #646891 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 666 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 февраль
4-1603-2302/326-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди судья А.Р.Мухиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Тиллабоевнинг котиблигида, даъвогар –
ХХХХ жамиятининг жавобгар Тўрақўрғон туман аҳоли бандлигига
кўмаклашиш
маркази
ҳисобидан
157 100 000 сўм
миқдоридаги
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини бўйича иқтисодий
ишни, даъвогар вакили И.Қодиров (раҳбар) ва жавобгар вакили
Б.Давлатов (2023 йил 14 февралдаги 19/07-01/07-86-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХХ жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Чуст
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Тўрақўрғон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 157 100 000 сўм миқдоридаги
қарздорликни ундириб беришликни сўраган.
Суднинг 2023 йил 2 февралдаги ажрими билан низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Тўрақўрғон туман молия бўлими ва Наманган вилояти
Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан тузилган пудрат
шартномаси бўйича 402 500 000 сўмлик қурилиш ишларини амалга
ошириши кераклигини, бироқ, жавобгар томонидан “енгил конструкцияли
иссиқхона” қуриш учун фақат 37 нафар фуқаролар рўйхати берилганлиги
учун 297 850 000 сўмлик ишлар амалга оширилган бўлсада, жавобгар
томонидан тўловлар қисман амалга оширилганлиги, 157 100 000 сўм
тўлов амалга оширилмай келаётганлигини билдириб, суддан даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини
тан олиб, даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун тўлиқ тўлов амалга
оширилмай қолганлигини, юқори вазирлигидан маблағ ажратиш тўхтаб
қолганлиги сабабли марказга пул маблағи келиб тушмаганлигини
билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
иштирок этган Тўрақўрғон туман молия бўлими вакили мазкур даъво
талаби бўйича даъвогар томонидан бажарилган ишлар туман маҳаллий
бюджетидан молиялаштирилмаслиги сабабли тўлов молия бўлими орқали
амалга оширилмаслигини, балки тўғридан тўғри аҳоли бандлигига
кўмаклашиш марказининг юқори вазирлигидан молиялаштирилишини
билдирган бўлсада, бироқ ушбу куни суд мажлисида иштирок этмади.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган Наманган вилояти
Ғазначилик бошқармасидан вакил иштироки таъминланмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деган хулосага келди.
Суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг
тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд
харажатларини қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда
тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда ЎзР ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан кредитор
қарздордан ўзининг мажбуриятини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
пудрат
шартномасидан келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ЎзР ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси
бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг
топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини
бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш
учун зурар шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган
ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
9 июнда 3-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг
1.1 бандига кўра даъвогар “пудратчи”, жавобгар “буюртмачи”нинг
Биржанинг “Энг яхши таклифни танлаб олиш” тизимидаги 96597 лот
рақами бўйича эълон асосида танлаб олинган таклифига мувофиқ “енгил
конструкцияли иссиқхоналар қуриш” объектни фойдаланишга тайёр
ҳолда топшириш бўйича қурилиш ишларини бажаришмажбуриятини
олган, буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур
шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1. банди бўйича пудратчи томонидан бажарилган
ишлар қиймати бўйича солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига
олган ҳолда жорий нархларда 402 000 000 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 6.14. бандига кўра, буюртмачи пудратчига шартнома
бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс
ўтказиши, 6.16. бандига кўра, объектнинг шартномавий жорий
қийматининг қолган 70 фоизи учун буюртмачи ва пудратчи ўртасидага
узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул
комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинганидан кейин
амалга оширилиши келишилган.
Тўрақўрғон тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасининг 2023 йил
18 январдаги ДД/01-31-224/14-01-38/01-сонли маълумотномасида
даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ушбу шартнома Тўрақўрғон
тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасидан 2022 йил 14 июнда
22110012096597лот билан рўйхатдан ўтказилганлиги, мазкур шартномага
мувофиқ 2022 йил 22 июнда 2003200351-сонли тўлов топшириқномаси
билан олдиндан 120 750 000 сўм миқдоридаги маблағ молиялаштирилиб
берилганлиги, 2022 йил 13 июлда 402 500 000 сўм миқдоридаги
бажарилган ишлар учун 13/07-1-сонли ҳисоб-фактура қабул қилинган
бўлиб, ушбу ҳисоб-фактурага асосан 2022 йил 22 сентябрда 3504400100сон тўлов топшириқномаси билан 20 000 000 сўм миқдоридаги маблағ
молиялаштириб берилганлиги кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар енгил конструкцияли иссиқхона
қуриш, яъни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги кам
таъминланган оилалар томорқа ер майдонларига 50 дона ҳар бири
8 100 000 сўмдан бўлган жами 405 500 000 сўмлик енгил конструкцияли
иссиқхоналар қуриш ишларини амалга ошириши лозим бўлиб, жавобгар
томонидан даъвогарга тақдим этилган 37 нафар фуқаро рўйхати
берилганлиги учун 297 850 000 сўмлик ишлар амалга оширилган бўлсада,
жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилиб 157 100 000 сўм
тўлов амалга оширилмай келаётганлигини маълум бўлди.
Қарздорликни ундириш бўйича даъвогар томонидан жавобгарга
2022 йил 4 октябрда юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
ИПК 72-моддасининг талабларига кўра, қонунчиликка мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қурилиш пудрат ишларининг амалга оширилганлиги, хусусан
даъво талабининг асослиги, Тўрақўрғон туман аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази мутахассиси, “GULQISHLOQ MUSAFFO TOMORQA
XIZMAT” МЧЖ раҳбари, ҳамда енгил конструкцияли иссиқхона қуриб
фуқаролар томонидан тузилиб тасдиқланган далолатномалар, ушбу
фуқароларнинг фуқаролик паспорт ксерокопиялари, маҳалла фуқаролар
йиғинидан
берилган
тавсияномалар,
қуриб
берилган
енгил
конструкцияли иссиқхоналар фотосуратлари билан, шунингдек, тўланмай
қолган 157 100 000 сўмлик қарздорлик тарафлар ўртасида 2022 йил 22
ноябрда тузилиб тасдиқланган ўзаро таққослама далолатномаси билан ўз
исботини топди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 157 100 000 сўм
ундиришликни лозим деб топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, шунингдек, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу боис суд
жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига олдиндан тўланган 1 571 000 сўм
миқдоридаги давлат божи ҳамда ҳисобига 30 000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларига амал қилиб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар Тўрақўрғон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш
маркази ҳисобидан даъвогар ХХХХ жамияти фойдасига 157 100 000 сўм
қарздорлик, олдиндан тўланган 1 571 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р. Мухиддинов