← Назад
Решение #646895 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 февраль
4-2101-2302/279-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “О”
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 815.692.018 сўм асосий қарз ва 407.845.675 сўм пеня
ундиришни сўраган. (4-2101-2302/279-сонли иш)
Шунингдек, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти жавобгар
“О” масъулияти чекланган жамиятидан 414.153.858 сўм асосий қарз ва
207.076.929 сўм пеня ундиришни сўраган. (4-2101-2302/280-сонли иш)
Суднинг ажрими билан иккита иш бирлаштирилиб, 4-21012302/279-рақам берилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб,
қисман қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили суд
мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни
лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар
зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
10 ноябрда, 2022 йил 19 февралда хизмат кўрсатиш тўғрисида
шартномалар тузилган.
Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
махсус техника хизмати кўрсатиши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун
тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан 2022 йил 19 февралдаги шартномага асосан
жами 1.125.691.350 сўмлик ишлар бажарилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан,
310.000.000 сўм тўлаб берилиб, қолган 815.691.350 сўм қарздорлик тўлаб
берилмаган. Худди шунингдек, 2021 йил 10 ноябрдаги шартномага асосан
жами 1.605.467.366 сўмлик ишлар бажарилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан,
1.191.313.508 сўм тўлаб берилиб, қолган 414.153.858 сўм қарздорлик тўлаб
берилмаган. Жами иккита шартнома бўйича 1.229.845.208 сўмлик
қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъво аризаси киритилгандан сўнг
300.000.000 сўм тўлаб берилган.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан,
шартномалар,
ҳисоб-фактуралар,
бир
томонлама
таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу сабабли, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
929.845.208 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвогар даъво талабида иккита шартнома ҳамда даъво аризаси
бўйича 614.922.604 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби қисман асоссиз.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.2-бандига кўра,
ижрочи тўловни кечиктирган ҳар бир ҳолат учун 0.1 фоиз лекин
қарздорликдан 50 фоиздан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунга кўра ҳисоблаганда, 2022 йил 19 февралдаги шартномага кўра,
асосан 102.230.555 сўм, 2021 йил 10 ноябрдаги шартномага кўра
181.807.659 сўм пеня ҳосил бўлади.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул
қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шу вақтга қадар қарздорликни
ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шартномада олдиндан
тўлов амалга оширилишига келишганлиги, шу билан бирга, кредиторнинг
шартнома
талабларидан
келиб
чиқадиган
ҳаракатларини
ва
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини
45.446.113 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни,
даъвонинг асосли киритилган қисми бўйича жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 15.138.841 сўм давлат божи, 60.000 сўм
почта харажатлари ундиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа
харажатларини ундиришни, даъвонинг рад этилган қисми бўйича
3.308.844 сўм давлат божини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим
топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 929.845.876 асосий қарз,
45.446.113 сўм пеня, олдиндан тўланган 15.138.841 сўм давлат божи ва
60.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм
видеоконференцияалоқа ҳаражатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор
протест киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев