Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/171 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGROBANK" ATB Ответчик / Подсудимый Буриева Дилдора Ботир кизи якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1050116 Claim ID 3107586 PDF Hash 2feda16be26c1c32... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 февраль 4-1901-2201/4496-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – С.Сафаров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар – Якка тартибдаги тадбиркор “BURIYEVA DILDORA BOTIR QIZI” ва “ATLANTIK TERMEZ” масъулияти чекланган жамиятига нисатан берган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – Якка тартибдаги тадбиркор “BURIYEVA DILDORA BOTIR QIZI”дан (кейинги ўринларда – жавобгар) ва қўшимча жавобгар “ATLANTIK TERMEZ” масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) кафиллиги ҳисобидан 182100000 сўм муддати тугаган кредит қарздорлиги ва 91300000 сўм кредит фоизи ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 10 апрелда №191-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномасига кўра, банк томонидан жавобгарга уч йил муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан “Яшил дунё савдо мажмуасининг 2-қаватида ёпиқ типдаги Яшил дунё савдо мажмуасининг 2-қаватида жойлашган 1 та савдо дўконининг ижара ҳуқуқини ноозиқ-овқат савдоси фаолияти билан шуғулланиш учун 25 йил муддатга фойдаланишга сотиб олиш” мақсадида 182100000 сўм миқдоридаги кредит маблағини ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 125-сонли кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгарнинг 182100000 сўмлик кафиллиги олинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Натижада судга даъво аризаси киритилган кун ҳолатига жавобгарнинг 182100000 сўм муддати тугаган кредит қарздорлиги ва 91300000 сўм кредит фоизи қарздорлиги юзага келган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгарнинг суд кунида 182100000 сўм муддати тугаган кредит қарздорлиги ва 72000000 сўм кредит фоизи қарздорлиги мавжуд. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан (182100000 сўм чегарасида) солидар тартибда 182100000 сўм муддати тугаган кредит қарздорлиги ва 72000000 сўм кредит фоизини ундириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг илгариги суд мажлисларида билдирган эътирозлари даъвони қаноатлантиришни рад этишга асос бўлмайди. Сабаби, банк кредитмаблағларини ажратиб берган, қўшимча жавобгар унга кафиллик тақдим қилган. Банк ҳисоблаган фоизни ичида пеня йўқ. Мазкур ҳолатда форс-мажор ҳолати ҳам йўқ. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 30000 сўм почта харажатини, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгардан 5468000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – Якка тартибдаги тадбиркор “BURIYEVA DILDORA BOTIR QIZI” ва қўшимча жавобгар “ATLANTIK TERMEZ” масъулияти чекланган жамиятидан (182100000 сўм чегарасида) солидар тартибда 182100000 сўм муддати тугаган кредит қарздорлиги ва 72000000 сўм кредит фоизи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор “BURIYEVA DILDORA BOTIR QIZI”дан даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банкига 30000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгар “BURIYEVA DILDORA BOTIR QIZI”дан 5468000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев