← Назад
Решение #646946 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 237 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 февраль
4-1104-2301/594-сонли иш
Ўртачирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида,
даъвогар вакили Ғ.Обидов (судга тақдим этган ишончномаси асосида)
ва жавобгар вакили Д.Эргашева (судга тақдим этган шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар ХХХ АТ
“ХХХ”нинг манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”
ҳисобидан даъвогар АТ – “ХХХ” фойдасига 18 256 623,97 сўм муддати
ўтган асосий қарздорликни, 1 426 081,9 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорликни ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ АТ “ХХХ”нинг манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор – “ХХХ” ҳисобидан даъвогар АТ
“ХХХ” фойдасига 18 256 623,97 сўм муддати ўтган асосий
қарздорликни, 1 426 081,9 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни, ва
суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Даъвогар АТ “ХХХ” вакили суд мажлисида иштирок этиб, суд
муҳокамаси кунига қадар жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”
томонидан кредит тўловларни кредит шартномаси шартларига
мувофиқ амалга оширмаганлигини айтиб, кредит қарздорлиги ва унга
ҳисобланган фоизлар кредит шартномаси жадвалига асосан
тўланмаганлигини таъкидлаб, бироқ суд муҳокамаси кунига қадар
қисман тўловларни амалга оширганлигини, бунда жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 5 793 757 сўмни такшил
этишилигини айтиб, даъвогарнинг даъво талабни қисман
қаноатлантириб беришни сўради.
кредит тўловларини кредит шартномаси шартларига мувофиқ амалга
оширмаганлигини тан олиб, кредит шартномаси бўйича юзага келган
қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўловларни
амалга оширилганлигини айтиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 5 793 757 сўмни такшил этишилигини ва ушбу ишни
кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига
олишлигини таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни
сўради.
Суд тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг
237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд муҳокамалари давомида тарафларнинг вакилларининг
тушунтиришлари, судга тақдим қилган иш ҳужжатлари ва мавжуд иш
ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар АТ “ХХХ”нинг Тошкент
вилояти, Ўртачирчиқ туман филиали (кейинги ўринларда “Банк” деб
юритилади) ва жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ўртасида
(кейинги ўринларда Жавобгар деб юритилади) 2020 йил 26 ноябрь
куни №1228-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда
“Шартнома деб юритилади”) тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар-“Банк” жавобгарга-қарз
олувчи якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”га касаначиликни
ривожлантириш мақсадида тикув машиналарини сотиб олиш учун 18
ойга, 6 ой имтиёзли даври билан, йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш
шарти билан 33 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиши,
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” “Банк”дан олган кредитни
мақсадли сарфлаб, кредит қайтариш жадвалига кўра, кредитни тўлаб
бориши мажбуриятини олган. Шартноманинг шартларига кўра,
даъвогар Банк тегишли тартибда 2020 йил 7 декабрдаги 01-сонли
2
электрон тўлов топшириқномасига асосан 33 000 000 сўм кредит
маблағини тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб ўз мажбуриятларини
бажарган.
Кредит шартномасининг 4.2.3-бандида кредитдан фойдаланиш
жараёни
давомида
кредитлашнинг
асосий
тамойиллари:
муддатлилик, қайтаришлилик, мақсадлилик, тўловлилик, кредитни
қайтарилишининг ишончлилиги ва таъминланганлигига риоя қилиш
каби шартларга тарафлар ўзаро келишган.
Бироқ даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини ўз вақтида
тўлаш юзасидан жавобгар бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилишига қарамасдан, жавобгар томонидан кредит
шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари(муддатлилик, қайтаришлилик,
тўловлилик)ни тегишли тартибда бажармасдан келган.
Шу боис, жавобгар кредит шартномасининг “Кредитни қайтариш
графигига” асосан кредит асосий қарзини ва ҳисобланган фоиз
тўловларини келишилган тўлов графигида кўрсатилган муддатларда
мунтазам тўламай келганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 744-моддасига
кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар Банкнинг вакилини суд муҳокамасида судга тақдим
этган 2023 йил 27 февралдаги №2981-сонли маълумотига ва тараф
вакилининг кўрсатувларига кўра, жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор “ХХХ” суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўловни амалга
оширганлиги ва жавобгарнинг даъвогар АТ “ХХХ” олдида 5 522 554
сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 271 203 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлиги борлиги суд муҳокамасида аниқланди ва суд
муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан ўз исботини топди.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан АТ “ХХХ”
фойдасига даъво аризада кўрсатилган кредит қарздорликларини
шартнома шартларига кўра, ундириш ҳуқуқини қисман асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
3
Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгар – якка
тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан даъвогар АТ – “ХХХ”
фойдасига 5 522 554 сўм муддати ўтган асосий қарздорликни, 271 203
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим деб топди.
Шунингдек, жавобгар суд муҳокамасида ушбу иқтисодий ишни
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ўз зиммасига
олиши ҳақида ўз ёзма кўрсатувини берди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 333, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан:
- даъвогар АТ “ХХХ” фойдасига 5 522 554 сўм муддати ўтган
асосий қарздорлиги, 271 203 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва
30 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 393 654,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақалар берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент
вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида
апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4