← Назад
Решение #647004 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 237 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 февраль
4-1104-2301/593-сонли иш
Ўртачирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида,
даъвогар вакили Ғ.Обидов (судга тақдим этган ишончномаси асосида)
ва жавобгар вакили З.Абдуқодирова (судга тақдим этган шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар ХХХ АТ
“ХХХ”нинг манфаатида жавобгар – “ХХХ” оилавий корхонаси
ҳисобидан даъвогар АТ – “ХХХ” фойдасига 18 474 866 сўм асосий
кредит қарздорликни, 601 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни
ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ АТ “ХХХ”нинг манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор – “Xamidullayev Komiljon Odil
o`g`li” ҳисобидан даъвогар АТ “ХХХ” фойдасига 18 474 866 сўм асосий
кредит (12 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 6 474 866 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарзи) қарздорликни, 601 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорликни, ва суд харажатини ундиришни
сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Даъвогар АТ “ХХХ” вакили суд мажлисида иштирок этиб, суд
муҳокамаси кунига қадар жавобгар “ХХХ” оилавий корхонаси
томонидан кредит тўловларни кредит шартномаси шартларига
мувофиқ амалга оширмаганлигини айтиб, кредит қарздорлиги ва унга
ҳисобланган фоизлар кредит шартномаси жадвалига асосан
тўланмаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво талабни
қаноатлантириб беришни сўради.
кредит тўловларини кредит шартномаси шартларига мувофиқ амалга
оширмаганлигини тан олиб, кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган
фоизлар кредит шартномаси бўйича қарздорлик юзага келганлигини
таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг
237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд муҳокамалари давомида тарафларнинг вакилларининг
тушунтиришлари, судга тақдим қилган иш ҳужжатлари ва мавжуд иш
ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар АТ “ХХХ”нинг Тошкент
вилояти, Ўртачирчиқ туман филиали (кейинги ўринларда “Банк” деб
юритилади) ва жавобгар “ХХХ” оилавий корхонаси ўртасида (кейинги
ўринларда Жавобгар деб юритилади) 2020 йил 11 декабрь куни
№1262-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда “Шартнома деб
юритилади”) тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар-“Банк” жавобгарга-қарз
олувчи “ХХХ” оилавий корхонасига касаначиликни ривожлантириш
мақсадида тикув машиналарини сотиб олиш учун 36 ойга, 6 ой
имтиёзли даври билан, йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиши, жавобгар “ХХХ”
оилавий корхонаси “Банк”дан олган кредитни мақсадли сарфлаб,
кредит қайтариш жадвалига кўра, кредитни тўлаб бориши
мажбуриятини олган. Шартноманинг шартларига кўра, даъвогар Банк
тегишли тартибда 2020 йил 22 декабрдаги 01-сонли электрон тўлов
топшириқномасига асосан 30 000 000 сўм кредит маблағини тегишли
ҳисоб рақамга ўтказиб ўз мажбуриятларини бажарган.
Кредит шартномасининг 4.2.3-бандида кредитдан фойдаланиш
жараёни
давомида
кредитлашнинг
асосий
тамойиллари:
2
муддатлилик, қайтаришлилик, мақсадлилик, тўловлилик, кредитни
қайтарилишининг ишончлилиги ва таъминланганлигига риоя қилиш
каби шартларга тарафлар ўзаро келишган.
Бироқ даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини ўз вақтида
тўлаш юзасидан жавобгар бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилишига қарамасдан, жавобгар томонидан кредит
шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари(муддатлилик, қайтаришлилик,
тўловлилик)ни тегишли тартибда бажармасдан келган.
Шу боис, жавобгар кредит шартномасининг “Кредитни қайтариш
графигига” асосан кредит асосий қарзини ва ҳисобланган фоиз
тўловларини келишилган тўлов графигида кўрсатилган муддатларда
мунтазам тўламай келганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 744-моддасига
кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар Банкнинг вакилини суд муҳокамасида судга тақдим
этган 2023 йил 27 февралдаги №2976-сонли маълумотига ва тараф
вакилининг кўрсатувларига кўра, жавобгар “ХХХ” оилавий корхонаси
суд муҳокамаси кунига қадар тўловни амалга оширмаганлиги ва
жавобгарнинг даъвогар АТ “ХХХ” олдида 18 474 866 сўм кредит асосий
қарзи (бунда 10 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, 8
474 866 сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги), 1 169 023 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги борлиги суд муҳокамасида
аниқланди ва суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан ўз
исботини топди.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан АТ “ХХХ”
фойдасига даъво аризада кўрсатилган кредит қарздорликларини
шартнома 4.3.3-банди шартларига кўра, ундириш ҳуқуқини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ”
оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар АТ – “ХХХ” фойдасига 18 474
866 сўм кредит асосий қарздорликни, 601 000 сўм муддати ўтган фоиз
3
қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 333, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “ХХХ” оилавий корхонаси ҳисобидан:
- даъвогар АТ “ХХХ” фойдасига 18 474 866 сўм кредит асосий
қарздорлиги, 601 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 30 000
сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 381 517,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақалар берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент
вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида
апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4