← Назад
Решение #647053 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| оидалар | 87 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1405-2202/1581-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Ў.Мурадов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья У.Эшқобилов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти вакили Н.Рахимова
(2022 йил 26 апрелдаги 01/14-1672-сонли ишончномага асосан),
“Medio farm 55” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Расулов (2023 йил
27 февралдаги ишончномага асосан) ва Н.Расулов (директор)нинг иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Самарқанд
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг “Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамиятининг
манфаатида “Medio farm 55” масъулияти чекланган жамияти 49.856.391 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тайлоқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 октябрдаги қарори
устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида Самарқанд вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Medio farm 55” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг “Samarqand suv
ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)га 2021 йил 24 июнда йўллаган таъмирлаш ишлари олиб бориш
пайтида сув ўлчагич асбоби ва қувур бузиб юборилганлиги сабабли сув ўлчагич
асбобини ечиб қайта тамғалаб бериш тўғрисидаги мурожаатига асосан
(даъвогарга ушбу мурожаат 2021 йил 25 июнда кирим қилинган) даъвогар
ходимлари томонидан жавобгарнинг Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси,
49/13-уйда жойлашган манзилида 2021 йил 30 июнда текшириш ўтказилган ва
текширишда
жавобгар
сув
ва оқова хизмати учун
шартнома
расмийлаштирганлиги, сув тармоғига Д-15 мм.ли темир қувур орқали
уланганлиги, СГВ-15 русумли сув ўлчагич асбоби ўрнатилганлиги ва ечиб
олинганлиги, сув ўлчагич асбоби ишламаслиги (синганлиги), ўрнатилган
назорат тамғаси сақланмаганлиги, жавобгар жойлашган кўп қаватли уй-жойни
сув ва оқова қувурларини алмаштираётган қурувчи фирма “Олмосбек Элита”
МЧЖ томонидан жавобгарга тегишли СГВ-15 русумли 17035880-рақамли сув
ўлчагич асбобини оқова қувурларини алмаштириш жараёнида синдириб, носоз
ҳолатга келтиргани аниқланган. Бу ҳақда 00009398-сонли далолатнома
расмийлаштирилиб, жавобгар сув қувурларини алмаштиргандан сўнг янги сув
ўлчагич асбоби ўрнатиб, Давлат хизматлари маркази орқали даъвогарга сув
ўлчагич асбобини қабул қилдириб олиш учун ариза бериш ҳақида кўрсатма
берилган.
Шундан сўнг, жавобгар жойлашган кўп қаватли уй-жойни капитал
таъмирлаш ишлари “Олмосбек Элита” МЧЖ томонидан бажарилиб, 2021 йил
5 октябрда 23-Д-2021-сонли далолатнома билан Давлат қабул ҳайъти
томонидан капитал таъмирлаш тугалланган объект ишлатишга қабул қилинган.
Жавобгар 2021 йил 21 сентябрда “my.gov.uz” ягона интерактив давлат
хизматлари портали орқали даъвогарга мурожаат қилиб, сув ўлчагич асбобини
қабул қилишни сўраган. Мазкур мурожаатга асосан даъвогар ходимлари
томонидан 2022 йил 22 сентябрда кўздан кечирилиб, сув ўлчагич асбоби давлат
қиёслаш кўригидан ўтказилмаганлиги сабабли назорат тамғаси ўрнатилмасдан
жавобгарга 7 кун муддат ичида сув ўлчагич асбобини давлат қиёслаш
кўригидан ўтказиш ва Давлат хизматлари маркази орқали даъвогарга хабар
бериш лозимлиги ҳақида кўрсатма берилган ва бу ҳақда 00013235-сонли
далолатнома расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, жавобгар 2021 йил 7 октябрда сув ўлчагич асбобини давлат
қиёслаш кўригидан ўтказиш учун “Ўзбекистон Миллий метрология институти”
ДК Самарқанд филиалига мурожаат қилган ва 2021 йил 19 октябрда давлат
қиёсловидан ўтказилгач, даъвогарга сув ўлчагич асбобини қабул қилишни
сўраган ва даъвогар томонидан сув ўлчагич асбоби қабул қилинган ва бу ҳақда
2021 йил 20 октябрда 00014282-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан Қоидаларнинг 68, 71, 98, 124-бандларига асосан
қайта ҳисоб-китоб қилиниб, жавобгарга 2022 йил 15 июнда 01/14-2276/3-сонли
талабнома-ҳисобот юборилиб, охирги далолатнома тузилган сана, яъни
2021 йил 13 апрелдан (СГВ-15 русумли сув ўлчагич асбоби қабул қилинган
сана) сув ўлчагич асбобини қабул қилишни сўраб мурожаат қилинган сана,
яъни 2021 йил 22 сентябрга қадар сув ва оқова учун (Д-15 = 41,9м3 х 162 кун х
7345 сўм) 49.856.391 сўмни тўлаб бериш сўралган.
Жавобгар томонидан ушбу қаздорлик тўланмаганлиги сабабли даъвогар
жавобгарга нисбатан 49.856.391 сўм ундириш тўғрисида судга даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 7 октябрдаги қарори билан Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъвони тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос
қилиб, шикоятда апелляция суди Қоидаларнинг 70-бандига асосан даъвогар
вакили томонидан сув ўлчагич ечилганидан сўнг 30 кундан ошмаган муддатда
қайта ўрнатилиши белгиланганлиги, 2021 йил 30 июндаги далолатномада
жавобгарга сув қувурлари алмашганидан сўнг сув ўлчагич асбоби ўрнатиб,
ДХМ орқали хабар берилиши лозимлиги тўғрисида кўрсатма берилганлиги,
2022 йил 31 августда тузилган солиштириш далолатномасида жавобгарнинг
қарзи йўқлигига асосланиб, бироқ қоидабузарликларга баҳо бермаганлиги,
даъво талаби 2 та даврни ўз ичига олиши, 1-чиси, қоидабузарлик аниқланган
кунгача бўлган давр бўлиб, жавобгарда сув ўлчагич тамғаси узилганлиги ва уни
ечилган ҳолда сув ўлчагичсиз фойдаланганлиги, сув ўлчагич жавобгарнинг
2021 йил 13 апрелдаги далолатнома билан рўйхатга олиниб, назорат тамғаси
ўрнатилганлиги ҳамда мазкур далолатнома сув ўлчагич асбоби
текширилганлиги тўғрисидаги охирги далолатнома ҳисобланганлиги сабабли
қарздорлик 2021 йил 13 апрелдан 2021 йил 30 июнгача ҳисобланганлиги,
2-чиси эса, жавобгар ўлчагични рўйхатга қўймасдан, яъни пломбаламасдан
фаолият кўрсатиб келган давр бўлиб, бу 2021 йил 30 июндан 2021 йил
22 сентябргача ҳисобланганлиги, суд қурувчи, ширкат ва жавобгар ўртасида
тузилган далолатномага асосланган бўлса-да, жавобгар тақдим этган ариза ва
далолатномаларларда фақатгина сув ўлчагич асбоби қопқоғининг бузилганлиги
қайд этилган бўлиб, унинг пломбаси узилганлиги ва ўлчагичнинг жойидан ечиб
олинганлиги қайд этилмаган, Қоидаларнинг 73-бандига кўра истемъолчи
пломбага шикаст етгани ёки бутун эмаслигини аниқланганда 2 суткада ИСХ
ташкилотини огохлантириши лозим бўлса-да, жавобгар аризани 3-чи кун
берганлиги, Қоидаларда истеъмолчиларга сув ўлчагичсиз фойдаланиш ҳолати
аниқланганда Қоидалар 87-бандининг б-кичик банди бўйича ҳисоб-китоб
қилиши белгиланган бўлса-да, суд бу ҳолатга баҳо бермаганлиги, сув ўлчагич
асбобини текшириш (таъмирлаш) муддати у ечилгандан сўнг 30 календарь
кундан ошмаслиги кераклиги, даъвогар муддатни кўрсатмасдан сув қувурлари
алмашганидан сўнг асбобни ўрнатиши тўғрисида кўрсатма беришини жавобгар
3 ой давомида сувдан ноқонуний фойдаланишга рухсат берувчи ҳолат деб
бахоланмаслиги лозимлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирган важларни тўлиқ қўллаб қувватлаб, даъвогар томонидан қарздорлик
ҳисоблаш учун 2 та давр олинганлиги, 1-чиси, қоидабузарлик аниқланган
кунгача бўлган давр бўлиб, бунда жавобгар сув ўлчагич тамғасини узиб, уни
ечган ҳолда сув ўлчагичсиз фойдаланганлиги, сув ўлчагич дастлаб 2021 йил
13 апрелда далолатнома билан рўйхатга олинганлиги сабабли қарздорлик
2021 йил 13 апрелдан 2021 йил 30 июнгача ҳисобланганлиги, 2-чиси эса,
жавобгар сув ўлчагични рўйхатга қўймасдан, яъни пломбаламасдан фаолият
кўрсатиб келган давр бўлиб, бу 2021 йил 30 июндан 2021 йил 22 сентябргача
ҳисобланганлиги, Қоидаларнинг 70-бандида белгиланган 30 кунлик муддатга
жавобгар риоя этмаганлиги, апелляция инстанция суди 1-даврни инобатга
олмаган бўлса, нима учун 2-даврни ҳам инобатга олмаганлигини асослаб
бермаганлиги, жавобгар сув ўлчагични рўйхатга қўймасдан, пломбаламасдан
келган 2021 йил 30 июндан 22 сентябргача бўлган давр учун ҳисобланган
қарздорликни тўлаши лозимлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, объектда қуриувчи ташкилот томонидан қурилиш ишларини
амалга ошириш жараёнида 2021 йил 24 июнда канализация трубасининг тушиб
кетиши натижасида сув ўлчагич асбоби яроқсиз ҳолатга келганлиги ва бу ҳақда
далолатнома тузилганлиги, жавобгар 25 июнь куни бу ҳақда даъвогарга хат
билан мурожаат қилган бўлиб, даъвогар вакили 30 июнда етиб келиб, сув
қувури алмаштирилганидан сўнг Давлат хизматлари маркази орқали хат билан
мурожаат қилиш тўғрисида тегишли кўрсатма берганлиги, сентябрь ойининг
охирларида жавобгар янги сув ўлчагич асбобини олиб келиб ўрнатиш
мақсадида даъвогарга хат билан мурожаат қилганлиги, шунда сув ўлчагични
давлат стандартидан ўтказиш лозимлигини билдириб, 7 кун муддат
берилганлиги, давлат стандартидан ўтказиб, 2021 йил 17 октябрда сертификат
олиб, 20 октябрда ҳисоблагич қабул қилинганлиги, ушбу ҳолатда жавобгар
Қоидалар талабини бузмаганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата вакили суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Даъвогар келтирган важларга кўра, даъвогар ходимлари томонидан
Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 49/13-уйда жойлашган жавобгарга қарашли
объектда 2021 йил 24 майда расмийлаштирилган 00007386-сонли
далолатномада жавобгар фаолият кўрсатиб келаётган бинода сув ва оқова
хизмати учун шартнома расмийлаштирилганлиги, сув тармоғига Д-15 мм.ли
темир қувур орқали уланганлиги, СГВ-15 русумли сув ўлчагич асбоби
ўрнатилганлиги ва ечиб олинганлиги, сув ўлчагич асбоби ишламаслиги
(синганлиги), ўрнатилган назорат тамғаси сақланмаганлиги аниқланиб, ушбу
ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари» (бундан
буён матнда Қоидалар деб юритилади)га асосан сув ва оқова учун
(Д-15 =41,9м3 х 162 кун х 7345 сўм) 49.856.391 сўм қайта ҳисоб китоб
қилинган.
Қоидаларнинг 71-банди 3-хатбошисига кўра, сувни ҳисобга олиш
асбобларининг сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги
юзасидан жавобгарлик истеъмолчига юкланади.
Қоидаларнинг 124-бандида, ИСКХ ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш
учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини,
ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган
ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув
қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун истеъмолчи
жавоб бериши, сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги пломбанинг
сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги далолатнома
тузилган санадан эътиборан тўловлар ушбу Қоидалар 87-моддасининг «б»
бандига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
Қоидаларнинг 73-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш
асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби
ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида ИСКХ ташкилотини бу ҳақда
огоҳлантириши лозим, 84-бандига кўра эса, сувни ҳисобга олиш асбоби
истеъмолчининг айбисиз носоз бўлган тақдирда сарфланган сув миқдори
олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисобкитобнинг бундай тартиби бир ойдан кўп қўлланилиши мумкин эмас.
Жавобгар томонидан судга тақдим қилинган 2021 йил 23 июнда тузилган
далолатномага кўра, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 49/13-уйда жойлашган
дорихона ичида 1959 йилда ўрнатилган эски чириган канализация ва сув
қувурларини алмаштириш жараёнида тасодифан чўян канализация қувури
синиб кетиши натижасида сув ўлчагич асбобининг устки шиша тарафини
синдириб юборганлиги қайд қилинган. Далолатнома «Олмосбек Элита» МЧЖ
директори Ш.Мирзаев, ширкат раиси С.Погасиян ҳамда жавобгар раҳбари
иштирокида имзоланган.
Шундан сўнг жавобгар 2021 йил 24 июнда даъвогарга хат билан
мурожаат қилиб, усталар томонидан ташкилотга тегишли бўлган сув ўлчагич
асбоби ва қувурлари бузиб юборилганлиги сабабли, сув ўлчагич асбобини ечиб,
қайта тамғалаб беришни сўраган.
Қоидаларнинг 70-бандига кўра, ИСКХ ташкилоти сувни ҳисобга олиш
асбобининг ўз вақтида назоратдан ўтказилиши учун истеъмолчига олдиндан
хабар бериш, уни ечиш, ўрнатиш, кўрсаткичларини назорат қилиш юзасидан
масъул ҳисобланади; сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш (таъмирлаш)
муддати унинг ечилган вақтидан бошлаб пломбаланиб, қайта қўйилгунгача 30
календарь кундан ошмаслиги керак; совуқ сувни ҳисобга олиш асбобини
текшириш ёки таъмирлаш муддати давомида барча гуруҳ истеъмолчилари
асбоб ечилганидан кейинги 30 календарь кун мобайнида тўловларни олдинги
уч ойдаги кўрсаткичларнинг ўртача суткалик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда
амалга оширадилар.
Қоидаларнинг ушбу бандидан келиб чиқиб, даъвогар вакиллари
томонидан сувни ҳисоблаш асбоби ечилганидан сўнг 30 кундан ошмаган
муддатда қайта ўрнатилиши лозимлиги тўғрисида Истеъмолчига кўрсатма
берилиши лозим бўлса-да, жавобгарнинг манзилида 2021 йил 30 июнда
расмийлаштирилган далолатномада Қоидаларнинг ушбу бандига зид равишда
жавобгарга сув қувурлари алмашгандан сўнг янги сув ўлчагич асбоби ўрнатиб,
Давлат хизматлари маркази орқали хабар берилиши лозимлиги тўғрисида
кўрсатма берилганлиги, Қоидаларнинг 73 ва 84-бандларига асосан ушбу
ҳолатда жавобгарнинг айби мавжуд эмаслиги ва сарфланган сув миқдори
олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланиши лозимлиги ва
бироқ даъвогар томонидан Қоидаларнинг ушбу бандларига зид равишда
87-бандининг б-кичик бандига асосан ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги
сабабли даъво талабини асоссиз деб рад қилиш тўғрисида тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг ушбу
тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгариўсиз қолдиришни лозим
топган.
Апелляция инстанцияси суди Қоидаларнинг 70-бандида ИСКХ
ташкилоти сувни ҳисобга олиш асбобининг ўз вақтида назоратдан ўтказилиши
учун истеъмолчига олдиндан хабар бериш, уни ечиш, ўрнатиш,
кўрсаткичларини назорат қилиш юзасидан масъул ҳисобланади; сувни ҳисобга
олиш асбобини текшириш (таъмирлаш) муддати унинг ечилган вақтидан
бошлаб пломбаланиб, қайта қўйилгунгача 30 календарь кундан ошмаслиги
кераклиги белгиланган бўлса-да, даъвогар ходимлари томонидан жавобгарнинг
манзилида 2021 йил 30 июнда расмийлаштирилган далолатномада жавобгарга
сув қувурлари алмашгандан сўнг янги сув ўлчагич асбоби ўрнатиб, Давлат
хизматлари маркази орқали хабар берилиши лозимлиги тўғрисида кўрсатма
берилганлиги сабабли 30 кунлик муддат ўтказилганлиги ҳолатида
жавобгарнинг айби мавжуд эмас деб асосли тўхтамга келган.
Жавобгар томонидан Қоидаларнинг 70 ва 73-банди талабларини
бузилганлиги ҳолати аниқланмаганлиги сабабли судлар даъвогар томонидан
Қоидаларнинг 87-бандининг б-кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун
асос мавжуд эмас деб қонуний тўхтамга келган, бу ҳолатда жавобгар сув
ўлчагич асбоби учинчи шахс томонидан носоз ҳолатга келтирилганлиги
аниқланган кундан бошлаб бу ҳақда даъвогарни Қоидаларда белгиланган
муддатни бузмаган ҳолда огохлантирган, кейинчалик сув ўлчагич асбобини
давлат стандартидан ўтказиш тўғрисида берилган кўрсатма асосида даъвогар
хабардорлигида давлат қиёсловидан ўтказиш чораси кўрилганлиги сабабли бу
давр учун Қоидалар 87-бандининг б-кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилиш
учун асос мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон
қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган
қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш
ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган
талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ
қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.
7
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда кассация шикоятида келтирган важлар асоссиз, суд
қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар
мавжуд эмас, шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан даъвогар томонидан кассация шикояти билан
мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд харажатлари унинг зиммасида
қолдирилиши, кассация инстанцияси учун 75 000 сўм видеоконференцалоқа
режими ҳаражати ундириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л а д и:
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 7 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Samarqand suv
ta`minoti”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов