← Назад
Решение #647056 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил --------- 4-1107-2301/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси -----раислигида, судья ёрдамчиси ------ котиблигида, даъвогар ----------------жавобгар “-----------------” ДУК ҳисобидан 1 003 490 259 сўм арбитраж
йиғими ва 19 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили ----------------- раиси Б.Вахобов, (жавобгар
вакили иштирокисиз) очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ----------------- судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “-----------------” ДУК ҳисобидан 1 003 490 259 сўм арбитраж
йиғими ва 19 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини
қаноатлантиришни,
суд
харажатларини
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, ----------------- ҳузуридаги доимий
фаолият кўрсатувчи Фарғона вилоят Арбитраж судининг 2022 йил
20 майдаги ажримига асосан даъвогар “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR
STANSIYASI” АЖнинг арбитраж йиғимини кечиктириш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантирилиб, 1 003 490 259 сўм арбитраж йиғими
кечиктирилган.
----------------- ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Фарғона
вилоят Арбитраж суди А.Сатторов раислигида “ANGREN ISSIQLIK ELEKTR
STANSIYASI” АЖнинг жавобгар “-----------------” ДУКдан 71 677 875 610 сўм
асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъвоси кўриб чиқилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 71 677 875 610 сўм миқдорида асосий
қарздорлик, ----------------- ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
Фарғона вилоят Арбитраж суди ҳисобига 1 003 490 259 сўм арбитраж
йиғими ва 19 000 сўм почта харажати ундириш тўғрисида 2022 йил 22
июлдаги 004-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Бироқ жавобгар “-----------------” ДУК томонидан ҳакамлик йиғими
шу кунга қадар тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2012 йил 15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик
муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 238-сонли қарорининг
5.1-бандининг 2-қисмида низони ҳакамлик судида ҳал қилишда
тарафлар томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш
ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини
ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли
тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб ваколатли судга
умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Шунга кўра мазкур ҳолатда даъвогар судга асосли даъво тақдим
этган.
Қайд этилганларга асосан суд даъво аризани қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар ҳисобига 1 003 490 259 сўм арбитраж йиғими ва
19 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш
билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажати
жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига амал
қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “-----------------” ДУК ҳисобидан даъвогар ----------------ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Фарғона вилоят Арбитраж суди
ҳисобига 1 003 490 259 сўм арбитраж йиғими ва 19 600 сўм почта
харажати, олдиндан тўлаб чиқилган 20 069 805 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
-------------