Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/549 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SO-FО LED TRADE SERVIS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қамчикавтойул ИЙФУК унитар корхонаси
Source ID 1051171 Claim ID 3181354 PDF Hash 42fb9c591fb4f55c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz АЖРИМ (Келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 27 февраль № 4-1603-2301/549 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар— «SAFO LED TRADE SERVIS» МЧЖнинг жавобгар— «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ҳисобидан 789906200 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар жамият раҳбари Б.Мухамадсодиков, жавобгар вакили Р.Бойтўраев (2023 йил 19 январдаги 02-1/51-сонли ишончнома асосида), низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Наманган вилоят ғазначилик бошқармаси вакили Қ.Машарипов (2023 йил 27 февралдаги 01/31-02-05-35/101-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «SA-FO LED TRADE SERVIS» МЧЖ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 5 декабрда 05/12-2022А-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгар тасарруфидаги Тошкент вилояти Ангрен ЭИЗ (Ангрен-1 блоки) Ангрен кон бошқармаси ғарбий томонидан Ангрен қувур заводи МЧЖни бўш ер орқали А-373 а/й олиб чиқувчи янги автомобиль йўлини ёритиш ишлари ва электр тармоқларини яхшилаш ишлари учун керакли бўлган қурилиш материаллари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, ҳом ашё маҳсулотлари ва электр энергия таъминоти билан таъминлаб бериш, жавобгар эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 1.289.940.288 сўмлик ишлар бажарилган. Бироқ, жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилиб олинган бўлсада, бажарилган ишлар қиймати тўлаб берилмаган. Натижада, даъвогар олдида 789906200 сўм қарздорлик вужудга келган. Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 789906200 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили низо юзасидан жавобгар билан ўзаро келишувга эришилганлиги, бу ҳақида келишув битими тузилганлигини маълум қилиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Жавобгар вакили низо юзасидан даъвогар билан ўзаро келишувга эришилганлиги, бу ҳақида келишув битими тузилганлигини маълум қилиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни ҳамда иш юритишни тугатишни сўради. Низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакили тарафлар ўзаро келишганлигини инобатга олиб, қонуний тўхтамга келишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра иш юритиш тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасининг талабларига кўра, тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. Мазкур ҳолатда тарафлар 2022 йил 5 декабрда тузилган №05/122022А-сонли пудрат шартномасида олинган мажбуриятларни бажарилиши юзасидан ўзаро келишувга эришган. 2023 йил 27 февралдаги келишув битимига асосан, жавобгар жами 797835262 (789906200 асосий қарз + 7899062 сўм давлат божи + 30000 сўм почта харажати) сўм қарздорликни 2023 йил 6 мартда тўлашга келишилган. Суд битимда назарда тутилган ҳолатлар қонунчиликка зид эмаслиги, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл этмаслиги ҳамда у шарт асосида тузилмаганлигидан келиб чиқиб, келишув битимини тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида» 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарори 11-бандининг иккинчи хатбошисида келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозимлиги, 7-бандида эса судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган. ИПК 110-моддасининг 7-бандида келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса иш юритиш тугатилиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида 2023 йил 27 февралда тузилган келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг саккизинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилиши назарда тутилган. Келишув битимида олдиндан тўланган суд харажатларини тўлашни жавобгар ўз зиммасига олганганлиги боис суд давлат божи ва почта харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд ИПК 110, 130, 133, 195-моддаларини қўллаб, ўртасида 2023 йил 27 февралда тузилган келишув битими тасдиқлансин. Келишув битимида «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК 789906200 асосий қарз, тўланган 7899062 сўм давлат божи ҳамда 30000 сўм почта харажати жами 797835262 сўм қарздорликни 2023 йил 6 март кунида тўлашга келишганлиги инобатга олинсин. Иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Суд ҳужжати устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров