← Назад
Решение #647093 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2023 йил 27 февраль
4-1806-2301/313-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди судья С.Турсуновнинг раислигида, судья
ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Ашуров (ишончнома
асосида), (қарздордан вакил иштирок этмади), Яккабоғ туман ДСИнинг қарздор
«Сандал истиқболи» муқобил машина трактор паркларини соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-18062301/313-сонли иқтисодий ишини Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниҲужжат имзоланган: Турсунов Салимжон Абдусаломович, 06.03.2023
АНИҚЛАДИ:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, Яккабоғ туман ДСИ ариза билан
мурожаат қилиб, қарздор «Сандал истиқболи» муқобил машина трактор
паркларининг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан боқиманда қарзлари
мавжудлигини кўрсатиб, қарздор балансида мол-мулки йўқлиги сабабли, уни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Яккабоғ туман ДСИ вакили А.Ашуров суд мажлиси муҳокамасида берган
кўрсатмасида, «Сандал истиқболи» муқобил машина трактор паркларидан солиқ
тўловларини ундириш тўғрисидаги солиқ органининг солиқ қарзини ундириш
тўғрисилаги қарори Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ижро
ҳужжатидаги талабларни қондириш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги
сабабли, ижросиз қайтарилганлигини маълум қилиб, қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топишни суддан сўради.
Суд қуйидагиларга кўра, Яккабоғ туман ДСИнинг «Сандал истиқболи» муқобил
машина трактор паркларини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Яккабоғ туман Давлат солиқ
инспекциясининг 2022 йил 18 ноябрдаги 12 062 318,18 сўм солиқ қарзини ундириш
тўғрисидаги №4213281-сонли қарори Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман
бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган ва
қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси, 1-қисмининг 3-бандига асосан ижро иши
юритишни тамомлаш тўғрисида қарор билан ижро ҳужжати Яккабоғ туман ДСИга
қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги қонунининг
5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат
бўлса, яъни вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги
ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224сон қарорига илова қилинган «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари» (кейинги ўринларда
матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи
тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар
кўриши шарт.
Ушбу Қоидаларнинг 37-бандига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд
бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу
аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур
маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади.
Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10
иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи лавозимига 1-тоифали
суд бошқарувчиси А.Ачилов номзоди кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг
кўрсатмасини тинглаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор «Сандал истиқболи»
муқобил машина трактор паркларини соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни, 1-тоифали суд бошқарувчиси А.Ачиловни тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига
қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма
беришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиясизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 51, 140моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ:
Яккабоғ туман ДСИнинг қарздор «Сандал истиқболи» муқобил машина трактор
паркларини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор «Сандал истиқболи» муқобил машина трактор парклари
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор «Сандал истиқболи» муқобил машина трактор паркларини тугатишга
доир иш юритишни бошлаш учун 1-тоифали суд бошқарувчиси А.Ачилов тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий
нашрда эълон бериш, кредиторлар талаблари реестрини юритиш ва кўриб чиқиб,
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш, қарздор олдидаги қарзларни ундириш
чораларини кўриш ҳамда қилинган ишлар юзасидан судга оралиқ ҳисобот ҳамда уч
ой (2023 йил 27 майгача) муддатда тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги
тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш;
Қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасдддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш
чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан
кечикмай:
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва
прокуратура органларига;
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга
тақдим этиш юклатилсин.
Қарздор «Сандал истиқболи» муқобил машина трактор паркларидан Республика
бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор «Сандал истиқболи» муқобил машина трактор парклари ҳисобидан
Яккабоғ туман ДСИ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди орқали
Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
С.Турсунов