← Назад
Решение #647414 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФК | 478 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 февраль
4-2101-2302/117-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “А” унитар корхонасидан асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “А” унитар корхонасидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) етказиб берилган табиий газ учун юзага
келган 71.120.101 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланганлигини
билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво талабини қўллабқувватлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ўзининг ваколатли вакили иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда - ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан низони жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларни
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб
бериш тўғрисида 2022 йилнинг 21 июлда 3-20/106-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб
бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида
белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали
иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа
товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти
шартномаси қоидалари қўлланилади.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб
берилган.
Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
оширадилар.
Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 71.120.101 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг асосий қарз тўлаш тўғрисидаги талабномаларига асосан жавобгар
томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман 10.000.000 сўм тўлаб
берилиб, қолган 61.120.101 сўм тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилларининг суд
мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади.
Шунингдек,
ишга
мутахассис
сифатида
жалб
этилган
“Ўзнефтгазинспекция” масъул ходими даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан асосли равишда қарздорлик ҳисобланганлигини билдирган.
Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 61.120.101 сўм асосий
қарз ундиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 1.422.402 сўм давлат
божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А” унитар корхонасидан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти
фойдасига 61.120.101 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “А” унитар корхонасидан республика бюджетига 1.422.402 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
Б.Джумаев