← Назад
Решение #647443 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 138 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 27 февраль
4-1405-2302/154-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси
вакили Т.Нарзиқулов (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Ургут тумани
Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "MURODULLOYEVLAR UZUMZORLARI"
фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Ургут тумани Давлат солиқ
инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "MURODULLOYEVLAR
UZUMZORLARI" фермер хўжалиги мансабдор шахслари аризачи томонидан
юборилган камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномасига
тушунтиришлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги,
сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли Ургут тумани Давлат солиқ
инспекциясининг 2023 йил 9 февралдаги қарорига асосан жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлар бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлигини
билдириб, "MURODULLOYEVLAR UZUMZORLARI"
фермер хўжалигининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Ургут тумани Давлат солиқ
инспекцияси вакили Т.Нарзиқулов ўз тушунтиришида, аризани қўллаб-қувватлаб,
аризада кўрсатилган мазмунда тушунтириш бериб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси
томонидан жавобгарга "MURODULLOYEVLAR UZUMZORLARI"
фермер
хўжалигида камерал солиқ текшируви натижаси бўйича ҳужжатларни тақдим этиш
тўғрисида талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатларда жавоб берилмаган
ва жавобгар мансабдор шахслари томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига кўра, камерал
солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида
солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил
қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.
Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ
агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ
ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ
ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу
Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин.
Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров
олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган
ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун
сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи
томонидан узайтирилиши мумкин.
Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 1 февралдаги қарорига
асосан солиқ тўловчи мансабдор шахслари томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим
этилмаганлиги сабабли, солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича
талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган
ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар томонидан
ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
тумани Давлат солиқ инспекциясининг
Аризачи Ургут
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "MURODULLOYEVLAR UZUMZORLARI"
фермер хўжалиги
томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 6-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик
қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек
қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи
банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Ургут тумани Давлат солиқ
инспекцияси зиммасига юклатилсин.
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси зиммасига ҳуқуқбузарлик
бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк
муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг ҳуқуқбузарлик бартараф
этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги
кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Юлдашев