← Назад
Решение #647449 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил --------- 4-1107-2301/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси ---------, даъвогар --------------нинг жавобгар “---------------” МЧЖ ва учинчи шахс ---------------га
нисбатан жавобгар ҳисобидан 2 391 176 сўм асосий қарз ва 210 423 сўм
пеня жами 2 601 600 сўм ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш
юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар --------------- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига
соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “---------------” МЧЖ ва учинчи шахс --------------га нисбатан жавобгар ҳисобидан 2 391 176 сўм асосий қарз ва 210 423
сўм пеня жами 2 601 600 сўм ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли
мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, Жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим 2023 йил 07 февраль куни чиқарилган бўлсада,
тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш
билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
ижара
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), “---------------”
МЧЖ (Ижарага олувчи) ва учинчи шахс А--------------- (балансда сақловчи)
иштирокида Тошкент вилояти Оҳангарон туман Қуюн МФЙ манзилида
жойлашган умумий майдони 76,61 кв.мдан иборат бўлган биноиншоотни ижарага бериш бўйича 2022 йил 11 апрелдаги 17-сонли
ижара шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага
олувчига Тошкент вилояти Оҳангарон туман Қуюн МФЙ манзилида
жойлашган умумий майдони 76,61 кв.мдан иборат бўлган биноиншоотни ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул қилиш
ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни лозим
даражада бажариш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 14 декабрда 2022 йил 11 апрелдаги
17-сонли ижара шартномаси 1-сонли қўшимча келишув шартномаси
тузилган, унга кўра ижара муддати 2022 йил 01 майдан 2022 йил
31 декабрга қадар этиб, ижара ҳақи миқдори 2 391 176 сўм қилиб
белгиланган.
2023 йилнинг 18 январь куни ҳолатида ижарага олувчининг ижара
тўлови 2 391 176 сўмни ташкил қилган.
Аниқланишича ижарага олувчи томонидан суд мажлиси куни
ҳолатида 2 391 176 сўм ижара тўловлари ва 210 423 сўм ҳисобланган
пеня тўлиқ тўланган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара
шартномаси, объектнинг ижара тўлови тўғрисидаги ва объектни
топшириш қабул қилиш далолатномаси, даъвогар томонидан судга
тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш
рад қилиниши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин, даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниши,
жавобгардан даъвогар ҳисобига 30 000 сўм почта харажати
ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган
давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179,
180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг
234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “---------------” МЧЖ ҳисобидан:
- --------------- фойдасига 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган
иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар
ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори
тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган
ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг қоидаларига биноан, суд
харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг
ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
---------