Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/1681 Дата решения 27.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SAMARQAND VILOYATI BOJXONA BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "BAXMAL TO`QIMA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034760 Claim ID 3084915 PDF Hash 913437caf3aa1568... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 201-моддаси нинг 201 law
БКнинг 313-моддаси БКнинг 313 law
Даъвогар томонидан БКнинг 201-моддаси Даъвогар томонидан БК 201 law
шунингдек БКнинг 320-моддаси шунингдек БК 320 law
илишда БКнинг 201-моддаси илишда БК 201 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
нинг ИПК 301-моддаси нинг ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1405-2202/1681-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ф.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Н.Юсупов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси вакили У.Ниятов (2023 йил 13 февралдаги 20/9-23-0520-сонли ишончномага асосан) ва Х.Камалов (2022 йил 1 ноябрдаги 20/9-22-4399-сонли ишончномага асосан), “Baxmal To’qima” МЧЖ вакили Ш.Мамарахимова (2022 йил 4 ноябрдаги 51-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилоят божхона бошқармасининг жавобгар “Baxmal To’qima” масъулияти чекланган жамиятидан 223 300 000 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Baxmal To’qima” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида Самарқанд вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, “Baxmal To’qima” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади) номига Бирлашган Араб Амирлиги (БАА)нинг “Eastman chemical global holdings star” ташкилоти топшириғига асосан (экспортёр - шартнома имзоловчи) Латвия давлатининг “Schenker” (сотувчи – юк жўнатувчи) ташкилотидан юборилган, АҚШда ишлаб чиқарилган ТИФ ТН коди 5403330000, нетто вазни 90 432,9 кг, қиймати 452 164,5 АҚШ долларига тенг “eastman estron (tm) acetate yarn, brite (5), 120/30 htf lot 51198 lb, no tail, case w/bag/ ацетатная нить brite (5), 120/30 htf lot 5119 8 lb” товарининг божхона қиймати божхона қийматини аниқлашнинг захира усул (6.1.-усул) асосида 1 кг учун 5 АҚШ долларидан белгилаб, 18005/07.01.2022/0000278, 18005/13.12.2021/0028216, 18005/14.01.2022/0000871, 18005/05.11.2021/0024274, 18005/07.01.2022/0000276, 18005/09.12.2021/0027781, 18005/21.12.2021/0029109 – рақамли БЮДлар билан (ИМ-40) “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган. Самарқанд вилоят божхона бошқармасининг 2022 йил 25 июндаги қарорига мувофиқ, МЧЖ номига расмийлаштирилган БЮДлар билан “эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилган, “eastman estron (tm) acetate yarn, brite (5), 120/30 htf lot 51198 lb, no tail, case w/bag/ ацетатная нить brite (5), 120/30 htf lot 5119 8 lb” товарининг божхона расмийлаштируви ҳаққоний амалга оширилганлигини ҳамда божхона қиймати тўғри белгиланганлигини текшириш ўтказиш йўли орқали ўрганиш белгиланган. Ўрганиш натижасига кўра, “нарх маълумотлари блютени”да ТИФ ТН коди 5403330000 бўлган АҚШда ишлаб чиқарилган “нити ацетатные, блестящие” товарининг божхона қиймати 5 АҚШ доллар эмас, балки 6,09 АҚШ долларидан белгиланганлиги, товарнинг божхона қиймати нотўғри белгиланганлиги натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхона томонидан бюджетга қўшимча 223 300 000 сўм миқдорда божхона тўловлари тўланмасдан қолганлиги аниқланган. Жумладан, “Baxmal To’qima” МЧЖ номига олиб келинган 7 (етти)та БЮД билан расмийлаштирилган товарлар бўйича 1 кг товар учун 6,09 АҚШ доллар ҳисобида қайта ҳисоб-китоб қилинганида, жами 1 247 538 445 сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Ҳақиқатда эса, корхона томонидан 1 024 251 596 сўм тўлаб берилган бўлиб, (1247538445-1024251596) 223 286 848 сўм кам божхона тўлови амалга оширилган. Самарқанд вилоят божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2022 йил 28 июндаги 8-9/22-2716-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, қўшимча ҳисобланган 223 300 000 сўм божхона тўловини 10 кун муддатда бошқарманинг депозит ҳисоб рақамига тўлаб беришни сўраган. Бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 223 300 000 сўм божхона тўлови ундиришни сўраган. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 223 300 000 сўм божхона тўлови ундирилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори билан Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда божхона назорати учун орган бошлиғининг қарори асос бўлиши керак бўлиб, ушбу ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ва МЧЖга тақдим этилмаганлиги, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2022 йилдаги 160-сонли Қарори (01.05.2022 йилдан қонуний кучга кирган)ни қўллаганлиги, божхона органи эса божхона назоратида 2021 йил декабрдан 2022 йил январгача бўлган декларацияларни кўриб чиққанлиги, яъни суд кейин кучга кирган қарорни қўллаганлиги, божхона қийматини тасдиқлаш учун импортер томонидан маҳсулот тўғрисидаги барча хужжатлар (шартнома, инвойс (ҳисобварақ-фактура, транспорт, БЮД, “упаковичний лист”) тақдим этилганлиги, божхона органи келтирган қиймат асоссиз ва хужжатсиз маълумотга асосланганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан декларацияни расмийлаштиришда зарур ҳужжатлар тақдим этилганлиги, контракт ва етказиб берувчи томонидан берилган маълумотлар асосида маҳсулот қиймати кўрсатилганлиги, божхона эса буни инобатга олмай қўшимча божхона қийматини асоссиз ҳисоблаганлиги, декларация 2021 йил декабрь ва 2022 йил январь ойлари давомида расмийлаштирилган бўлса-да, суд Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2022 йилдаги 160-сонли (01.05.2022 йилда кучга кирган) Қарорини нотўғри қўллаганлиги, жавобгар контракт тузиш учун АҚШ билан музокаралар олиб бориб, компаниянинг Дубайдаги офиси орқали контракт тузиб, АҚШда ишлаб чиқарилган маҳсулот Латвияга етказиб берилганлиги, Дубайга пул ўтказилгандан сўнг Латвиядаги омбордан маҳсулотни чиқаришга рухсат берилганлиги, Голландиядаги офисда маҳсулот чиқарилганлиги тўғрисида ҳужжатлар тайёрланиб тақдим этилганлиги, Дубай офисининг маҳсулот қиймати 5 АҚШ доллари эканлиги тўғрисидаги хати борлиги, божхона органи эса буни инобатга олмаганлигини, суд лозим топса божхона органига жавобгар тақдим этган экпорт декларацияси нусхасини тақдим этиши мумкинлигини билдирди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, контракт асосида жавобгар томонидан Дубай давлатига пул кўчирилиб, АҚШда ишлаб чиқарилган маҳсулот Ўзбекистонга Латвия давлати орқали кириб келганлиги, Дубайдан Латвияга, АҚШдан Латвияга маҳсулот етказиб берилиши билан боғлиқ ҳужжатлар жавобгар томонидан тақдим этилмаганлиги, 1-5 усулларни қўллаш учун етарли ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли жавобгар ўзи захира усулни танлаб декларацияни расмийлаштирганлиги, бу ҳолатда божхона органи маълумотлар базасидаги маълумотлар асосида божхона қиймати тўғрии ҳисобланганлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади)нинг 201-моддасига кўра, (низо келиб чиққан вақтда амалда бўлган тахририда) товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш учун божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг текширув мақсади, уни ўтказиш муддатлари, текширувчи божхона органи мансабдор шахсларининг таркиби ва текширилаётган давр кўрсатилган қарори асос бўлади. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан бир йил ичида амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига кўра (низо келиб чиққан вақтда амалда бўлган), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг натижалари ҳамда муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетени шакллантирилади. Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳар чоракда Давлат божхона қўмитасининг расмий сайти ва Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига электрон шакли жойлаштириб борилади. Низомнинг 33-бандида эса, нарх маълумотлари бюллетени Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилиши белгиланган. Божхона органлари нарх маълумотлари бюллетенидан Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибда товарларнинг божхона қийматини аниқлашда ва назорат қилишда фойдаланади. БК 318-моддасининг биринчи қисмига кўра, товарнинг божхона қиймати божхона қиймати декларациясини тўлдирган ҳолда товарларни декларациялашда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига маълум қилинади. БК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги усулларни қўллаш орқали амалга оширилади: олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича; айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича; ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича; қийматларни чегириб ташлаш асосида; қийматларни қўшиш асосида; захира усул. БК 319-моддасининг биринчи қисмига кўра, божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан танланган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулининг ва маълум қилинган божхона қиймати ҳисоблаб чиқарилишининг тўғрилигини қуйидагилар асосида аниқлайди: декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган божхона қиймати декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотлар; товарнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланиладиган, ўз ихтиёрида мавжуд бўлган ахборот. БКнинг 313-моддасига кўра, агар товарнинг божхона қийматини ушбу Кодекснинг 303, 309, 310, 311 ва 312-моддаларида кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бирмунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади. Захира усулни қўллашда божхона органи декларант ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади. Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида шундай ахборотни йиғиб боради. Захира усулдан фойдаланишда ҳужжатлар билан тасдиқлашга доир талаблар қуйидагиларни бошқа усулларга нисбатан бир мунча қайишқоқликка йўл қўяди: жаҳон нархларига доир, ички бозор нархларига доир ахборот маълумотномаларидан фойдаланишни; воситачилик ҳақлари, чегирмалар, фойдалар, транспорт тарифлари умум қабул қилинган даражаларининг статистик маълумотларидан фойдаланишни. Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, баҳоланаётган товарни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга тегишли тузатишлар киритилиши шарт. Шунга кўра, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан божхона қийматини анивлашда захира усул танланган ва ўз навбатида божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотдан келиб чиқиб, божхона қийматини ҳисоб-китоб қилишни лозим топиб, жавобгар номига олиб келинган 7 (етти)та БЮД билан расмийлаштирилган товарлар бўйича 1 кг товар учун 6,09 АҚШ доллар ҳисобида қайта ҳисоб-китоб қилиб, қўшимча 223 300 000 сўм божхона тўлови ҳисобланган. Судлов ҳайъати жавобгар томонидан шикоятда келтирилган важлар суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важллари ўз исботини топмади. Даъвогар томонидан БКнинг 201-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда божхона қиймати қайта кўриб чиқилган, шунингдек БКнинг 320-моддаси талаблари бузилмаган ҳолда божхона қийматига ва божхона тўловларининг миқдорига тузатиш киритилган. Даъвогар томонидан 90 календарь кун ичида олиб кирилган айнан бир хил ва ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қиймати мавжудлиги текширилган ва ушбу ўртача божхона қийматидан келиб чиқиб захира усулдан фойдаланган ҳолда божхона тўловларига тузатиш киритилишида божхона қонунчилигига оид нормалар бузилмаган. Ҳақиқатдан ҳам биринчи инстанция суди ҳал қилув қароридада божхона назоратида 2021 йил декабрдан 2022 йил январгача расмийлаштирилган декларацияларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2022 йилдаги 160-сонли Қарори (01.05.2022 йилдан қонуний кучга кирган)ни қайд этган бўлса-да, қарор қабул қилишда БКнинг 201-моддаси ҳамда низо келиб чиққан вақтда амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосланган. Шунга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорида Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2022 йилдаги 160-сонли Қарорини қайд этиб ўтилганлиги ҳолати суд қарорларини бекор қилиш ёки моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўлланган деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди деб топди. Юқорида баён қилинганларга асосан биринчи инстанцияси суди даъвони қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг ИПК 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдириб, ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Baxmal To’qima” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Baxmal To’qima” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд ҳисобига 75 000 сўм видеоконференецалоқа режими харажати ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов