← Назад
Решение #647522 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ушбу Кодекси | 735 | — | code_article | |
| мазкур Кодекси | 736 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2201/443-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья С.Қултўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Махаммадиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, АТ “Халқ
банки” вакили Б.Эшмуродов (2022 йил 20 июндаги 10/33-сонли ишончномага
асосан) ва Б.Шоқулов (ишончномасиз), “Орион Қурилиш Бутлаш” масъулияти
чекланган жамияти вакили Х.Бегов (раҳбар)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар “Орион Қурилиш Бутлаш” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан кредит қарзини ундириш, ундирувни жавобгарга
тегишли бино-иншоотларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Сариосиё туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди
кўмагида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилояти
Сариосиё филиали (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва
“Орион Қурилиш Бутлаш” масъулияти чекланган жамияти (қарздор, бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 12 ноябрда 356-сонли
кредит шартномаси тузилган ва шартномага асосан банк жавобгарга қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари заҳирасини тўлдириш мақсадида 12 ой муддатга,
йиллик 20 фоиз, кредитнинг асосий қарзига нисбатан 3 ой имтиёзли давр билан,
500 000 000 сўм кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Сариосиё тумани,
Сарижуй маҳалласи, Гулистон қишлоғида жойлашган, умумий ер майдони
372.2.0 кв.м., шундан қурилиш ости майдони 287,9,0 кв.м., 4 та хонадан иборат
бўлган 1 қаватли “Бекзода савдо маркази” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга ҳамда Сариосиё шаҳарчаси, Аэропорт маҳалласида жойлашган,
умумий ер майдони 312.32.0 кв.м., шундан қурилиш ости майдони 280.0 кв.м.,
1 та хонадан иборат бўлган 1 қаватли Рубероид цехи гаровга қўйилган.
Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит
маблағлари ажратилган бўлса-да, жавобгар томонидан кредит шартномаси
бўйича кредит қарз ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва
тартибда қайтармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган ва тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади ) банк
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
муддати тўлиқ ўтган асосий кредит қарзи 248 100 000 сўм, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 33 544 000 сўм, жами 281 644 000 сўмни ундириш, ундирувни
жавобгарга тегишли Сариосиё тумани, Сарижуй маҳалласи, Гулистон
қишлоғида жойлашган, умумий ер майдони 372.2.0 кв.м., шундан қурилиш ости
майдони 287,9,0 кв.м., 4 та хонадан иборат бўлган 1 қаватли “Бекзода савдо
маркази” биносига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, Сариосиё
шаҳарчаси, Аэропорт маҳалласида жойлашган, умумий ер майдони
312.32.0 кв.м., шундан қурилиш ости майдони 280.0 кв.м., 1 та хонадан иборат
бўлган 1 қаватли Рубероид цехига қаратишни сўраган.
Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 248 090 000 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи ва 1 790 000 сўм кредит фоизи, жами 249 880 000 сўм ундириш,
ундирувни гаров мулкларига қаратиш белгиланган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
6 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш сўралган. Бунга асос
қилиб, шикоятда пандемия туфайли кредитдан ўз вақтида фойдаланиш ва уни
қайтариш имкони бўлмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
кредит тўловларини тўлаш кечиктиришга рухсат бериш юзасидан қарорлари
мавжуд бўлса-да, жавобгарга енгиллик бермасдан, муддати келмаган асосий
қарзни муддатидан олдин ундириш тўғрисида судга даъво берилганлиги,
асосий қарз кам қолган бўлиб, жавобгар фоизларни деярли тўлаб бўлганлиги,
қарздорлик 238 млн. сўмни ташкил этиши, суд эса 281 млн. сўмни
ундирганлиги, банк томонидан пеня асоссиз ҳисобланганлиги, кредит қарзини
ҳисоблаш учун мутахассис жалб қилиш тўғрисидаги мурожжаати оқибатсиз
қолдирилганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили тушунтириш бериб, кассация
шикоятини судда кўриш вақтида судлов ҳайъатининг таклифи билан банк
вакили билан биргаликда жавобгар томонидан тўланган кредит суммаси
тўловлари ҳисоб-китоб қилиб кўриб чиқилганлиги ва тўланган пулларга
ойдинлик киритилганлиги, суд ҳал қилув қарори қабул қилиш кунида жавобгар
томонидан тўланган 9 365 000 сўм пул инобатга олинмай қолганлигини
билдирди.
Банк вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, судлов ҳайъатининг
таклифи билан жавобгар вакили билан тўланган кредит суммасига аниқлик
киритиб келганлиги, жавобгар томонидан 2022 йил 12 августдан 6 сентябрь
кунига қадар жами 77 300 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, мазкур иш
судда кўрилган 2022 йил 6 сентябрь куни ҳолатига 238 613 965 сўм қарздорлиги
мавжуд бўлиб, суддан кейин 9 364 000 сўм тўловни амалга оширганлиги
аниқланганлиги, банк ижро варақаси асосида ундирув чорасини кўришда ушбу
суммани сўндирилганлигини инобатга олишини, бундан бошқа тафовут
аниқланмаганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
Палата вакили суд мажлисида иштирок этмади,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан
кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари
қўлланилиши, ушбу Кодексининг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шартлиги, мазкур Кодексининг 736-моддаси иккинчи
қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш
учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган,
яъни кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан кредитнинг асосий ва фоиз
қарздорлигига йўл қўйган ҳамда қарздорликни вақтида тўлаб бермаган,
натижада жавобгарнинг банк олдида даъво аризаси судга берилган 2022 йил
2 июнь ҳолатига 248 100 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 33 544 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги юзага келган. Ушбу ҳолатлар тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, даъвогар вакили томонидан судга тақдим
қилинган маълумотнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини
топган.
Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
“Ипотека
тўғрисида”ги
қонунининг
7-моддасига кўра ипотека ипотека билан таъминланадиган мажбурият бўйича
қарзнинг асосий суммаси ипотекага олувчига тўлиқ ҳажмда ёки ипотека
тўғрисидаги шартномада назарда тутилган қисми тўланишини таъминлайди.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъво судга
берилгандан сўнг жавобгар томонидан амалга оширилган тўловларни инобатга
олиб, даъво аризани қисман қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига
248 090 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1 790 000 сўм муддати
ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли
гаровдаги мулкларга қаратишни лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи интсанция судининг тўхтами
билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон
қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган
қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш
ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган
талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ
қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида
қайд этилган асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Иш судда кўрилишида жавобгар томонидан тақдим этилган тўловлар
инобатга олиниб, ҳал қилув қарори қабул қилиш кунида мавжуд бўлган қолдиқ
кредит қарздорлиги ундирилган бўлиб, жавобгарнинг судлар у томонидан
амалга оширилган тўловларни инобатга олмаганлиги тўғрисидаги важлари
тегишли далиллар билан тасдиқланмаган, кассация инстанциясида ҳам
жавобгар амалга оширган тўловлар ҳар икки тараф вакили иштирокида
қайтадан кўриб чиқилганда ҳам тафовут аниқланмаган. Жавобгар томонидан
2022 йил 6 сентябрь куни суддан кейин 9 365 000 сўм кредит қисман тўланган
бўлиб, бу суд қарорларини ўзгартириш учун асос бўла олмайди. Қолаверса,
ушбу тўлов банк вакили томонидан ҳам эътироф этилди.
Шунингдек, жавобгар томонидан пандемия туфайли кредитни
фойдаланиш имкони бўлмаганлиги ва уни қайтариш жадвалига ўзгартириш
киритиш тўғрисида банкка мурожаат қилганлиги ва шу асосда тарафлар
ўртасида пандемия туфайли кредит тўлов жадвалига ўзгартиришлар киритиш
тўғрисида қўшимча келишувлар тузиш чораси кўрилганлиги тегишли далиллар
билан тасдиқланмаган, шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг Ўзбекистон
Республикаси Президентининг кредит тўловларини тўлаш кечиктиришга
рухсат бериш юзасидан қарорлари мавжуд бўлса-да, банк жавобгарга енгиллик
бермасдан кредит қарзини ундириш чорасини кўрганлиги тўғрисидаги важлари
билан келишмайди.
ИПК 118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан
мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд харажатлари унинг зиммасида
қолдирилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар томондан ихтиёрий тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, кассация инстанцияси учун
2 816 440 сўм давлат божи ва 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими
ҳаражати ундириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Орион
Қурилиш Бутлаш” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Орион Қурилиш Бутлаш” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига ишни кассация инстанциясида кўриш билан
боғлиқ 2 816 440 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Орион Қурилиш Бутлаш” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов