Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/1192 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят кенгаши Ответчик / Подсудимый GULNORA NAVRO'Z BARAKA фермер хўжалиги
Source ID 1028597 Claim ID 3098426 PDF Hash ac28baa3a241823e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ФКнинг 132-моддаси ФКнинг 132 law
оланки ИПК 68-моддаси оланки ИПК 68 law
онун 2-моддаси онун 2 law
амда 19-моддаси амда 19 law
ртасида тузилган шартнома ФКнинг 116-моддаси ртасида тузилган шартнома ФК 116 law
онун 19-моддаси онун 19 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2202/1192-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.С.Хомидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Н.Худаяров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят Кенгаши вакили О.Бурибаев (2022 йил 22 ноябрдаги 01-32/455-сонли ишончнома асосида), “Гулнора Наврўз Барака” фермер хўжалиги вакили (2022 йил 12 декабрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Umera Development” масъулияти чекланган жамияти ишга жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят Кенгашининг жавобгар “Гулнора Наврўз Барака” фермер хўжалигига нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 25 майда тузилган 25/5-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 ноябрдаги қарори устидан “Гулнора Наврўз Барака” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилоят Кенгаши (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Гулнора Наврўз Барака” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) ўртасида 2019 йил 25 майда 25/5-сонли шартнома тузилган. Унга кўра жавобгар 689 945 961 сўмлик ишларни (ҳудудга суғориш тизимини ўрганиш ва уни ободонлаштириш) бажариш, даъвогар эса бажарилган ишлар далолатномасига асосан пул маблағларини тўлаб бериш мажбуриятини олинган. Айнан шу ишларни бажариш юзасидан Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талаблари асосида тендер ўтказилиб, унда ғолиб чиққан “Umera Development” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) билан 2019 йил май ойида шартнома тузилганлиги, мазкур ишлар МЧЖ томонидан бажарилганлиги, жавобгар фақатгина ишларни якунига етказиб қўйганлиги, жавобгар билан тузилган шартнома қачон ва ким томонидан расмийлаштирилганлиги, ким томонидан ушбу шартномадаги ўша даврда Кенгаш раиси М.Зуфаровнинг “факсимиляр” имзоси ва муҳри ҳамда даъвогарнинг муҳрини босиб берганлиги маълум эмаслиги, шартнома ваколатсиз шахс томонидан, яъни шартномада кўрсатилганидек даъвогарнинг раиси эмас, балки номаълум шахс томонидан имзоланганлиги важлари билан, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2019 йил 25 майда тузилган 25/5-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 августдаги ажрими билан ишга МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 1 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси суди қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, даъвогарга апелляция шикояти юборилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўрганлиги, шунинг учун даъвогар апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдира олмаганлиги, апелляция инстанцияси суди иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганмаганлиги ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, апелляция шикояти қаноатлантирилиб, нотўғри хулосага келинганлиги, МЧЖнинг ушбу иқтисодий ишга умуман алоқаси йўқлиги, МЧЖ билан даъвогар ўртасида бирорта шартнома тузилмаганлиги, мободо тузилган бўлсада, унинг фермер хўжалиги билан тузилган шартномага алоқаси йўқлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, Давлат хизматлари марказининг очиқ маълумотлар базасидан олинган маълумотда МЧЖ ҳаракатсиз (бездействущий) сифатида кўрсатилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан шартнома Қонун талабига зид равишда тузилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган МЧЖ вакили суд мажлисида иштирок этмади. Шунингдек, олдинги суд мажлисида тақдим этиш сўралган даъвогарнинг ҳудудида амалга оширилган ишлар бўйича ўтказилган тендер якуни бўйича расмийлаштирилган баённома ҳамда шартнома нусхасини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни МЧЖ вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризасида тарафлар ўртасида 2019 йил 25 майда тузилган 25/5-сонли шартномада даъвогар раҳбари М.Зуфаровнинг имзоси мавжуд бўлиб, даъво аризасида ушбу имзо М.Зуфаровнинг “факсимиляр” имзоси эканлиги қайд этилган ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 107-моддаси (битимнинг ёзма шакли), 115-моддаси (битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик, 123-банди (алдаш, зўрлик қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги), 124-моддаси (қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги)га асосланган ҳолда уни ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. ФКнинг 132-моддасига кўра, вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради. Мазкур ҳолатда шартномада даъвогар раҳбарининг “факсимиляр” имзоси қўйилган бўлса-да, у (шартнома) бўйича бажарилган ишлар кейинчалик ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан қабул қилиб олинган. Яъни, шартнома даъвогар томонидан маъқулланган. Даъвогарнинг ушбу далолатномада ҳам раҳбарнинг “факсимиляр” имзоси қўйилганлиги ҳақида важи шартномани ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ушбу далолатномада даъвогар раҳбаридан ташқари, Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Нурафшон шаҳар кенгаши раиси, даъвогарнинг бўлим мудири, хўжалик ишлари мудири, Ўзбекистон Ёшлар маркази Тошкент вилоят бўлинмаси раҳбари томонидан ҳам имзоланган. Шартнома ҳамда ушбу далолатнома даъвогарнинг муҳри билан тасдиқланган. Яъни, шартнома қонун талабларига риоя этилган ҳолда ёзма шаклда тузилган. Бундан ташқари, даъвогар ушбу шартнома алдаш, зўрлик қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида, шунингдек у (шартнома) қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганлигини тегишли далиллар билан исботлаб бермаган. Ваҳоланки ИПК 68-моддасиннинг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шартнома ва далолатнома имзолаган шахсларнинг МЧЖ раҳбарининг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли ур-тўполонда имзоланганлиги ҳақидаги тилхатлари эса юқорида қайд этилган ҳолатларни исботламайди. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг Қонун 2-моддасининг тўртинчи хатбошиси ҳамда 19-моддасининг биринчи қисмига асосланган тарафлар ўртасида тузилган шартнома ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақидаги хулосаси билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. Қонун 2-моддасининг тўртинчи хатбошисида ушбу қонун Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига амал қилиши белгиланган. Қонун 19-моддасининг биринчи бандида эса, ушбу Қонун мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда, бюджет буюртмачилари; давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари; харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар; давлат мақсадли жамғармалари; бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар тушунилиши белгиланган. Бироқ, иш ҳужжатларида даъвогар Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тўғрисида далиллар мавжуд эмас. Кассация инстанцияси судига тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 5 июлда 6530-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи уставида, иттифоқ ташкилий–ҳуқуқий шаклида тузилганлиги ва Ўзбекистон ёшларини бирлаштирувчи нодавлат-нотижорат ташкилоти эканлиги белгиланган (1.1-банди). Мазкур уставнинг 7.2-бандида Иттифоқ ва унинг алоҳида бўлинмалари мулкини шакллантириш манбалари кўрсатилган бўлиб, ушбу бандда мазкур Иттифоқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилот эканлиги белгиланмаган. Айрим Дастурларларда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши эса даъвогарни Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилот эканлигини англатмайди. Бундан ташқари, даъво аризасида Қонун талабига кўра Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан ёпиқ тендер ўтказилиб, унда МЧЖ ғолиб чиққанлиги ва у билан айнан шу ишларни бажариш учун шартнома тузилганлиги тўғрисидаги важи тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Чунки, биринчидан юқорида қайд этилганидек шартномани ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмас. Иккинчидан, айнан шу ишларни бажариш бўйича Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан ёпиқ тендер ўтказилиб, унда МЧЖ ғолиб чиққанлиги ва шартнома тузилганлиги тўғрисидаги важлар тегишли далиллар билан исботлаб берилмаган (кассация инстанцияси суди сўров билан ҳам бундай шартнома тақдим этилмади). Учинчидан, МЧЖ билан шартнома тузилган тақдирда, ушбу ҳолат тарафлар ўртасида тузилган шарноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. ИПК 301-моддасининг 6-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. Шунинг учун апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилинишини, ҳал қилув қарори эса кучида қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгардан даъвогарга, олдинган тўланмай қолган 6000 сўм почта харажатлари эса жавобгардан ундирилади. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301–303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Гулнора Наврўз Барака” фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори кучида қолдирилсин. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилоят Кенгашидан: “Гулнора Наврўз Барака” фермер хўжалиги фойдасига 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари; 6 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 6000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев