Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2201/3119 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Agrar wisan масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029235 Claim ID 3097797 PDF Hash 02d909a909f6fc24... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 80-моддаси ИПК 80 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2201/3119-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Қурбонова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Мирзаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амирқулов, даъвогар вакили – бош мутахассис Ф.Нортоев ва бош юрисконсульт С.Назирова (2022 йил 23 августдаги 1627/01-06-к-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Х.Содиков (раҳбар) ва адвокат Т.Маматов (2022 йил 16 сентябрдаги 806-сонли ордер ва 2022 йил 15 сентябрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон шаҳар ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Agrar Wisan” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасига нисбатан шартномаларни бекор қилиш ҳамда 480 000 АҚШ доллари ва 910 075 453 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), “Agrar Wisan” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки харидор деб юритилади) ва Андижон шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда шаҳар ҳокимлиги деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17 июнда 02-10/20-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Унга кўра, даъвогар шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган Андижон шаҳри, “Ёрбоши” МФЙ, Найман кўчаси, 30-уй манзилда жойлашган собиқ “Андижон механика корхонасини ишлаб чиқариш биноси”нинг 4467,95 кв.мни ташкил этувчи бино-иншоотларини “ноль” харид қийматда жавобгарга келгусида 2 200 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 100 нафардан кам бўлмаган иш ўринлари яратиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта 1 Инвестиция киритиш муддати 2021 йил 17 июнга қадар белгиланган. Кейинчалик, 2021 йил 15 сентябрда 02-33/21-қк-сонли қўшимча келишув тузилиб, инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати 2022 йил 17 июнга қадар узайтирилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 17 июнда 02-11/20-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Андижон шаҳри, “Ёрбоши” МФЙ, Найман кўчаси, 30-уй манзилда жойлашган собиқ “Андижон механика корхонасини ишлаб чиқариш биноси”нинг 4734,39 кв.мни ташкил этувчи бино-иншоотлари “ноль” харид қийматда жавобгарга келгусида 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 40 нафардан кам бўлмаган иш ўринлари яратиш, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш учун сотилган. Ушбу шартномада ҳам инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати 2021 йил 17 июнга қадар белгиланган. Кейинчалик, 2021 йил 15 сентябрда 02-32/21-қк-сонли қўшимча келишув тузилиб, инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати 2022 йил 17 июнга қадар узайтирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга кўра, инвестиция мажбуриятининг умумий қиймати 3 200 000 АҚШ долларини ташкил этиб, жавобгар сут ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиши ва камида 140 нафар иш ўрни яратиши лозим бўлган. Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга 2022 йил 29 июнда шартномаларни бекор қилиш юзасидан 1243/0-06-к ва 1246/01-06-к-сонли таклиф хатларини юборган ҳамда хатларга шартномани бекор қилиш бўйича келишув битими матнини илова қилган. Таклиф хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳамда шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган 2020 йил 17 июндаги 02-10/20-сонли ва 02-11/20-сонли уч томонлама шартномаларини, 2021 йил 15 сентябрдаги 02-32/21-ҚҚ-сонли ва 02-33/21-ҚҚ-сонли қўшимча келишувларни бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан 480 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган. Иш кўриш жараёнида даъвогар даъво талабининг миқдори ўзгартириш ҳақидаги аризани тақдим қилиб, унда қўшимча 910 075 453 сўм зарарни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 17 июндаги 02-10/20-сонли ва 02-11/20-сонли уч томонлама шартномалар, 2021 йил 15 сентябрдаги 02-32/21-ҚҚ-сонли ва 02-33/21-ҚҚ-сонли қўшимча келишувлар бекор қилинган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 67 200 АҚШ доллари миқдорида жарима, 910 075 453 сўм 2 миқдорида зарар ва 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 30 201 509,60 сўм ва 9 600 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, Суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар аввал ҳам айни шу асослар билан судга мурожаат қилганлиги, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2003/2219-сонли иши бўйича қабул қилинган 2021 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги, ушбу ҳал қилув қарори билан даъвогар томонидан 2020 йил 17 июлдаги деб келтирилган 02-10/20 ва 0211/20-сонли шартномаларни бекор қилиш ва 480 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш талабларини қаноатлантириш рад этилган бўлса-да, 2021 йил 25 январдаги даъво аризасига ҳам айнан шу ҳужжатлар илова қилинган ҳолда судга берилган бўлиб, даъвогар даъво аризасида техник хато туфайли 2020 йил 17 июль санасида шартнома тузилмаганлигини баён қилганлиги, лекин даъво асоси ва талаби битта бўлганлиги, суд ҳал қилув қарорининг ўн учинчи хатбошисида гарчанд ҳақиқатда 2020 йил 17 июндаги 02-10/20-сонли ва 02-11/20-сонли уч томонлама шартномалар тарафлар ўртасида тузилган бўлса-да, даъво аризасида 2020 йил 17 июлдаги 02-10/20-сонли ва 02-11/20-сонли шартномалар бекор қилиш сўралганлиги, аммо, тарафлар ўртасида 2020 йил 17 июлдаги 02-10/20-сонли ва 02-11/20-сонли уч томонлама шартномалар тузилмаганлиги, даъво аризасида бекор қилиш сўралган шартномалар тузилмаганлиги сабабли суд даъвонинг шартномаларни бекор қилиш ҳамда 480 000 АҚШ доллари ундириш талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим топади деб, даъвони рад қилганлиги, 2021 йил 15 сентябрдаги 02-32/21-қк ва 02-3/21қк-сонли қўшимча келишувлар эса тузилмаган шартномаларга нисбатан ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмаслиги, бундай ҳолатда суд иш юритишни тугатиши лозимлиги, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори асослантирилмаганлиги, келтирилган зарар суммаси текширилмаганлиги ва экспертиза тайинланмаганлиги, жавобгар томонидан 505 100 710 минг сўм (ҚҚС билан) инвестиция киритилиб, Украина давлатидан 4 044 500 АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияси бўйича тузилган шартнома талабларини бажарилиши “Ковид-19” пандемия даврига тўғри келганлиги сабабли кечикиб кетганлиги, кейинги ҳолатда Украина давлатидаги вазият сабаб бўлиб, ҳозирда инвестиция шартлари юзасидан шартнома бўйича олиб келиниши лозим бўлган 4 044 500 АҚШ долларида инвестицияни киритишга ушбу суд ҳолати тўсыинлик келтириб чиқариши, жамият таъсисчиларидан бири Германия давлати фуқароси ҳисобланиши, унинг судда иштирокини таъминланмасдан иш кўриб чиқилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Даъвогар шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. 3 Учинчи шахс суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга кўра, жавобгар 2021 йил 17 июнга қадар 3 200 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, сут ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш ва камида 140 нафар иш ўрни яратиш лозим бўлган. Кейинчалик, 2021 йил 15 сентябрда 02-32/21-қк-сонли қўшимча келишув тузилиб, инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати 2022 йил 17 июнга қадар узайтирилган. Бироқ, жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатда бажарилмаган. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. 4 Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандида тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки риоя этмаса, жабрланувчи тараф суд тартибида шартномани бекор қилишни ва етказилган зарарларни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 384-моддаситга кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга 2022 йил 29 июнда шартномаларни бекор қилиш юзасидан 1243/0-06-к ва 1246/01-06-к-сонли таклиф хатларини юборган ҳамда хатларга шартномани бекор қилиш бўйича келишув битими матнини илова қилган. Аммо, даъвогарнинг таклиф хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳамда шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган 2020 йил 17 июндаги 02-10/20-сонли ва 02-11/20-сонли уч томонлама шартномаларини, 2021 йил 15 сентябрдаги 02-32/21-ҚҚ-сонли ва 02-33/21-ҚҚ-сонли қўшимча келишувларни бекор қилишни сўраган ва суд асосли равишда даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.3-бандида шартноманинг 2-иловасида назарда тутилган график бўйича муддат тугаганидан кейин харидор томонидан навбатдаги давр мобайнида ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда ва =ажмларда инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли эканлиги, харидорга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилиши, жарима санкцияларини тўлашдан ташқари харидор сотувчига ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида давлатга етказилган зарарларни қоплаши белгиланган. Шунга асосан даъвогар жавобгардан инвестиция мажбуриятларининг умумий қиймати (3 200 000 АҚШ доллари)нинг 15 фоизи, яъни 480 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди ундирилиши сўралган неустойка мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини (қурилиш ишларини) бажаришга киришганлигини инобатга олиб, ФКнинг 326-моддасида белгиланган ҳуқидан фойдаланган ҳолда жарима 5 суммасини камайтириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 67 000 АҚШ доллари жарима ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ФК 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Жавобгар томонидан унга берилган 1357,89 кв.м.дан иборат қурилиш майдонига эга бўлган 0014, 0016, 0017 ва 0018 (З2, З4, З5, З6) литердаги бино-иншоотларни мулкдор (балансда сақловчини ва даъвогар)нинг розилигини ва рухсатини олмаган ҳолда бузиб ташланган. Натижада, жавобгар томонидан давлатга 910 075 453 сўм зарар етказилган. Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг зарар ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний хулосага келган. Бундан кўринадики, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўллаган. Жавобгарнинг даъвогар аввал ҳам айни шу асослар билан судга мурожаат қилганлиги, суднинг 4-1701-2003/2219-сонли иши бўйича қабул қилинган 2021 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги, бундай ҳолатда суд иш бўйича юритишни тугатиши лозимлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2003/2219-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 17 июлдаги 02-10/20-сонли ва 02-11/20-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этилган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида 2020 йил 17 июлда олди-сотди шартномалари тузилмаган. Мазкур ишда тарафлар ўртасида 2020 йил 17 июнда тузилган олди-сотди шартномаларни бекор қилиш сўралган ва шунинг учун даъво предмети бошқа ҳисобланади. Жавобгарнинг биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори асослантирилмаганлиги, келтирилган зарар суммаси текширилмаганлиги ва экспертиза тайинланмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, зарар суммаси “Тараққиёт ва таҳлил” МЧЖ баҳоловчи ташкилотининг баҳолаш ҳисоботи асосида аниқланган. Қолаверса, жавобгар экспертиза тайинлашни сўрамаган. Ваҳоланки, ИПК 80-моддасининг биринчи қисмига биноан ишни кўриш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза тайинлайди. Шунингдек, шикоятда инвестиция мажбуриятлари бажарилиши “Ковид-19” пандемия даврига тўғри келганлиги сабабли кечикиб кетганлиги, кейинги ҳолатда Украина давлатидаги вазият сабаб бўлганлиги ҳақида важ келтирилган. Аммо, ушбу важ ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги шартномалар 2020 йил 17 июнда (пандемия даврида) тузилган 6 ва инвестиция киритиш муддати тарафларнинг келишуви билан 2021 йил 17 июнга қадар белгиланган. Кейинчалик, ушбу муддат 2022 йил 17 июнга қадар узайтирилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида 4-бандига биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Биринчи инстанция суди неустойканинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилганлиги муносабати билан, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатиш ҳақида тўғри хулосага келган. Бироқ, давлат божини чет эл валютаси (АҚШ доллари)да ундиришда хатоликка йўл қўйган. Шунинг учун, иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган кундаги АҚШ долларининг миллий валютадаги курси (1 АҚШ доллари = 10 977,60 сўм)дан келиб чиқиб, ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика бюджетига 30 201 509,60 сўм ва 9 600 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундириш қисми жавобгардан республика бюджетига 135 586 469,60 (30 201 509,60 + 105 384 960 (9 600 х 10 977,60)) сўм миқдорида давлат божи ундиришга ўзгартирилади. Апелляция шикояти бўйича давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши лозим бўлса-да, апелляция инстанцияси суди даъвонинг жарима ундириш талаби бўйича давлат божини 67 200 АҚШ доллари суммаси (низолашаётган сумма)дан эмас, балки даслаб даъво аризасида ундирилиши сўралган жарима суммасидан келиб чиқиб, 4 800 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилган. Шунинг учун, иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган кундаги АҚШ долларининг миллий валютадаги курси (1 АҚШ доллари = 10 977,60 сўм)дан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика бюджетига 15 100 754,80 сўм ва 4 800 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундириш қисми жавобгардан республика бюджетига 22 477 701,73 (15 100 754,53 + 7 376 947,20 (672 х 10 977,60)) сўм миқдорида давлат божи ундиришга ўзгартирилади. Жавобгарнинг кассация шикояти давлат божи тўлови кечиктирилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 4 та номулкий талаб бўйича 6 000 000 (3 000 000 х 4 = 12 000 000 х 50 %) сўм, 910 075 453 сўм зарар ундириш талаби бўйича 9 100 754,53 (910 075 453 х 2 % = 18 201 509,06 х 50 %) сўм, жарима ундириш талаби бўйича 7 672 (67 200 х 2 % = 1 344 х 50 %) АҚШ долларининг иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган кундаги миллий валютадаги курси бўйича 7 376 947,20 (672 х 10 977,60) сўм, жами 22 477 701,73 сўм давлат божи ундирилади. Жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларининг давлат божи ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Agrar Wisan” “Interaktiv Stroy” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика бюджетига 30 201 509,6 сўм ва 9 600 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундириш қисми жавобгардан республика бюджетига 135 586 469,60 сўм миқдорида давлат божи ундиришга ўзгартирилсин. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика бюджетига 15 100 754,80 сўм ва 4 800 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундириш қисми жавобгардан республика бюджетига 22 477 701,73 сўм миқдорида давлат божи ундиришга ўзгартирилсин. Ишни кассация инстанцияси судида кўрилиши учун “Agrar Wisan” “Interaktiv Stroy” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан: - республика бюджетига 22 477 701,73 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарорининг давлат божи ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 8