← Назад
Решение #647643 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/101-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исажоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “SHOX MIX” хусусий корхонаси ва
қўшимча жавобгарлар “ROHAT PLYUS ZAMIN” масъулияти чекланган
жамияти, “POLIMER ART” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит
қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш юзасидан киритган
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти вакили Д.Шеркулов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах Индустриал
филиали (Банк) ва “SHOX MIX” хусусий корхонаси (Қарз олувчи) ўртасида
2019 йил 23 апрель куни 247/19-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га қурилиш
моллари (мегамикс, гел ва шкатурка) ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш
учун 60 ой муддатга, йиллик 7 фоиз устама тўлаш шартлари билан 300.000.000
сўм миқдорда кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни
шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах Индустриал
филиали (Гаровга олувчи), “SHOX MIX” хусусий корхонаси (Қарз олувчи),
“ROHAT PLYUS ZAMIN” масъулияти чекланган жамияти (Гаровга қўювчи-1)
ва “POLIMER ART” масъулияти чекланган жамияти (Гаровга қўювчи-2)
ўртасида 2019 йил 29 апарель куни кредит шартномаси талабларини ўз вақтида
таъминлаш мақсадида гаров шартномаси тузилган.
Гаров шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи-1” ўзига 16.04.2015 йилда
тузилган шартномага асосан тегишли бўлган “ROTATING GAP” ва
“AVTODROM” болалар атракционлар жамланмаси, “Гаровга қўювчи-2” ўзига
Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ РИБ томонидан 19.10.2018 йилда берилган серия
AAF 0226109 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан
тегишли бўлган GM UZ NEXIA 3 AVGV16 русумли, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель рақами B15D212182617GRXX0582, кузов рақами
XWBTF69V1KA005873, шасси рақамсиз, ранги оқ белодимчатий, двигатель
қуввати 105 от кучига эга бўлган, давлат рақам белгиси 25 878 NAA бўлган
автомашинани кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
300.000.000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига
амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 34.883.720 сўм кредит асосий қарзи
ва 43.430.000 сўм кредит фоизлари тўланмасдан шартнома шартлари
белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “SHOX MIX” хусусий
корхонасидан 34.883.721 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 43.430.000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 118.604.651 сўм муддатли кредит асосий қарзни
муддатидан олдин ундириш, ундирувни “ROHAT PLYUS ZAMIN” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган “ROTADING” ва “AVTODROM” болалар
атракционлар жамланмаси ва “POLIMER ART” масъулияти чекланган
жамиятига Жиззих вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 19.10.2018 йилда
берилган серия AAF 0226109 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли бўлган GM UZ NEXIA 3 AVGV16 русумли,
2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами B15D212182617GRXX0582,
кузов рақами XWBTF69V1KA005873, шасси рақамсиз, ранги оқ белодимчатий,
двигател қуввати 105 от кучига эга бўлган, давлат рақам белгиси 25 878 NAA
бўлган автомашина гаровларига қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти вакили Д.Шерқулов тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини,
шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси
киритилгандан
сўнг
ҳам
жавобгар
томонидан
тўлов
амалга
оширилмаганлигини, шу боис жавобгарлар билан низони келишув йўли билан
ҳал этиш имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан 34.883.721 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарз, 43.430.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
118.604.651 сўм муддатли кредит асосий қарзни муддатидан олдин ундиришни,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратишни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгарлар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажартилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган
далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар “SHOX MIX” хусусий
корхонасидан 34.883.721 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 43.430.000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 118.604.651 сўм муддатли кредит асосий қарзни
муддатидан олдин ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши
мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгарлар “ROHAT PLYUS
ZAMIN” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган болалар
атракционлар жамланмаси ва “POLIMER ART” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли автомашинага қаратиш қисми қисми асосли ҳисобланади ва
қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар “SHOX MIX”
хусусий корхонаси зиммасига юклатишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар “SHOX MIX” хусусий корхонасидан даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти фойдасига 34.883.721 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарз, 43.430.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 118.604.651 сўм муддатли
кредит асосий қарзни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “ROHAT PLYUS
ZAMIN” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “ROTATING GAP” ва
“AVTODROM” болалар атракционлар жамланмаси, қўшимча жавобгар
“POLIMER ART” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ
РИБ томонидан 19.10.2018 йилда берилган серия AAF 0226109 рақамли
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган GM UZ
NEXIA 3 AVGV16 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
B15D212182617GRXX0582, кузов рақами XWBTF69V1KA005873, шасси
рақамсиз, ранги оқ белодимчатий, двигатель қуввати 105 от кучига эга бўлган,
давлат рақам белгиси 25 878 NAA бўлган автомашинага қаратишни,
ундирилиши лозим бўлган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 3.938.367 сўм
давлат божини жавобгар “SHOX MIX” хусусий корхонаси зиммасига юклашни
лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“SHOX MIX” хусусий корхонасидан фойдасига 34.883.721 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарз, 43.430.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 118.604.651
сўм муддатли кредит асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча
жавобгар “ROHAT PLYUS ZAMIN” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
“ROTATING GAP” ва “AVTODROM” болалар атракционлар жамланмасига,
қўшимча жавобгар “POLIMER ART” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах
вилоят ИИБ ЙХХБ РИБ томонидан 19.10.2018 йилда берилган серия AAF
0226109 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан
тегишли бўлган GM UZ NEXIA 3 AVGV16 русумли, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель рақами B15D212182617GRXX0582, кузов рақами
XWBTF69V1KA005873, шасси рақамсиз, ранги оқ белодимчатий, двигатель
қуввати 105 от кучига эга бўлган, давлат рақам белгиси 25 878 NAA бўлган
автомашинага қаратилсин.
Жавобгар “SHOX MIX” хусусий корхонасидан Республика бюджетига
3.938.367 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев