← Назад
Решение #647715 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/144-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Қуруқ ернинг пахта дон
хирмони” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг, жавобгар
“Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамиятидан 46.784.301
сўм асосий қарз ва 23.392.151 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “Қуруқ ернинг пахта дон
хирмони” фермер хўжалиги раҳбари Х.Алиқуловнинг иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Қуруқ ернинг пахта дон хирмони” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
даъвогар) ва “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил ғалла ҳосили учун бошоқли
дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра даъвогар жавобгарга
2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича 125 тонна буғдой бошоқли дон
маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган
тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан
боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга
125 тонна бошоқли дон топширилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги
сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 46.784.301 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 46.784.301 сўм асосий қарз ва 23.392.151 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш
бериб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан жавобгарга
бошоқли дон топширилганлигини, ҳисобварақ-фактурага хатолик сабаб
шартнома санаси нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкинлигини, бироқ жавобгар
қабул қилган бошоқли дон учун қарздорлигини тан олиб, маълумотнома
берганлигини ҳисобга олиб, жавобгардан 46.784.301 сўм асосий қарзни тўлиқ
ундириб беришни сўрди ҳамда даъво талабининг 23.392.151 сўм пеняни
ундириш талабидан воз кечишини ва ушбу мазмундаги аризасини судга тақдим
қилишини билдирди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Кенгаш ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
Кенгаш ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга
кўра даъвогар вакилининг даъвонинг бир қисмидан воз кечиш тўғрисидаги
аризасини иш юритишга қабул қилишни ва даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 46.784.301 сўм асосий
қарзни ундириш сўралган бўлиб, ушбу қарздорлик даъвогар вакилининг
тушунтиришлари ва судга тақдим этилган далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 46.784.301 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 23.392.151
сўм пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, даъвогар судга ариза тақдим қилиб, жавобгардан 23.392.151 сўм
пеня ундириш талабидан воз кечишини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул
қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини
камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул
қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради.
Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари
миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш
тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган
даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги
ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвонинг пеня ундириш
қисмидан воз кечишни қабул қилишни ва даъвонинг ушбу қисмини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 46.784.301
сўм ундиришни, даъвонинг жавобгардан даъвогар фойдасига 23.392.151 сўм
пеняни ундириш қисмини кўрмасдан қолдиришни, ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг
қаноатлантирилган
қисмига
мутаносиб
тақсимлашни,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан
даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд
Даъвогар “Қуруқ ернинг пахта дон хирмони” фермер хўжалигининг
жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамиятидан
23.392.151 сўм пеняни ундириш қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси
қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган
жамиятидан, даъвогар “Қуруқ ернинг пахта дон хирмони” фермер хўжалиги
фойдасига 46.784.301 сўм асосий қарз ундирилсин.
Жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Пахтакор туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган
жамиятидан 23.392.151 сўм пеняни ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 935.686 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг кўрмасдан қолдирилган қисми бўйича 467.843 сўм давлат
божи тўланиши юзасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев