← Назад
Решение #647721 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 февраль
4-2101-2302/53-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АТ
АААА манфаатида жавобгар БББББ оилавий корхонаси ва ХХХХга нисбатан
кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Нормуродов (ишончномага
асосан), жавобгар вакили А.С, (раҳбар) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “АААА”
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида ББББ оилавий
корхонаси ва ХХХХга (кейинги ўринларда жавобгарлар деб юритилади)
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича
жами
1.373.490.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
мулкка қаратишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида Навоий вилоят
Марказий банки бош бошқармаси жалб этилган.
Даъвогар шартнома муддати узайтирилганлиги сабабли даъво талабини
ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Суднинг ажрими билан
ариза қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб,
даъво
аризаси
киритилгандан
сўнг
тўловлар
амалга
оширилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олмасдан муддати ўтган қарздорликлар тўлаб берилганлиги, шартнома муддати
узайтирилганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган қўшимча жавобгар ва
мутахассис суд мажлиси ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан
иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128,
170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб,
қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига зиммасига юклашни
лозим топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
АААА ҳамда ББББи ўртасида 2021 йил 26 март куни йиллик 5 фоиз устама тўлаш
шарти билан 1.500.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида
330-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни
тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олишлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра,
кредит асосий қарзи ва фоиз тўловларини мунтазам кечиктирилиб тўланиши,
кредит қайтариш жадвали асосида уч ва ундан ортиқ маротаба бузилганда банк
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорлигини
ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Банк томонидан 11.08.2022 йил ҳолатига жами 1.373.490.000 кредит
қарздорлиги, шундан 1.222.000.000 сўм муддати келмаган, 128.000.000 сўм
муддати ўтган ҳамда 23.490.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги
мавжудлиги билдирилиб, уни ундиришни сўраган. Даъво аризаси судга
09.01.2022 йилда келиб тушган.
Банкнинг маълумотига кўра жавобгар томонидан даъво аризаси судга
киритилгунга қадар жами 329.352.008 сўм тўлаб берилган.
Шунингдек, ишга мутахассис сифатида жалб этилган Навоий вилоят
Марказий банк бош бошқармаси вакилининг маълумотига кўра, даъво аризаси
судга топширилгунга қадар жавобгар томонидан муддати ўтган қарздорликлар
тўлаб берилган.
Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида 06.02.2023 йилда
қўшимча келишув тузилиб, жавобгар аномал совуқ туфайли талофат кўрган
тадбиркор деб топилиб, кредит қарздорлиги бўйича 3 ойлик имтиёзли давр
белгиланган ҳамда ушбу келишув битими бўйича кредит қарздорлигини
ундириш муддатлари бузилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунга кўра суд даъво талабининг кредит қарздорлигини ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ундирувни гаров таъминотига яъни ипотека
шартномасига асосан қўйилган ХХХХ хусусий корхонасига тегишли бўлган
Кармана тумани И.К, жойлашган кадастр рақами 21:03:01:02:02:0215 бўлган,
умумий майдони 428,45 м2, қурилиш майдони 254.36 м2 биносига қаратишни
сўраган.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Бироқ, даъво талабининг кредит қарздорлиги ундириш рад этилганлиги,
сабабли ундирувни гаров таъминотига қаратиш талабини рад этишни лозим
деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни, даъвонинг асосли қисми
(1.044.137.992) бўйича жавобгардан 20.882.760 сўм, даъвонинг асоссиз
киритилган қисми бўйича (329.352.008) даъвогардан 6.587.040 сўм давлат божи
республика бюджетига ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББдан 20.882.760 сўм, даъвогар ААААдан 6.587.040 сўм давлат
божи республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев