← Назад
Решение #647728 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2201/145-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Х. Бойназаров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Б.Мамадалиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида,
ишни
видеоконференцалоқа
режимида
ўтказишга
кўмаклашаётган Фарғона вилоят суди ходими С.Каримовнинг кўмагида,
даъвогар вакили бош юрисконсульт Ш.Солиев (2022 йил 24 февралдаги
0116/529-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ҳуқуқшунос
Ф.Иминов (2022 йил 15 декабрдаги 29-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “Food Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятидан
2 480 868 000 сўм кредит тўловларини ундириш, ундирувни кредит ҳисобига
сотиб олинган мол-мулкларга, шунингдек қўшимча жавобгар “Oltiariq savdo
invest” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровдаги биноиншоотларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 7 декабрдаги қарори устидан “Food
Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар “Асакабанк” АЖ номидан унинг
Фарғона вилоят филиали (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб
юритилади) ва жавобгар “Food Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 18 апрелда
2018-27-сонли узоқ муддатли ёпиқ линияли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан банк жавобгарга 5 йил муддатга, 12 ой имтиёзли
даври билан йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан, озиқ-овқат ва
ноозиқ-овқат маҳсулотларини чакана савдосини йўлга қўйиш мақсадида
импорт асосида ускуналар ҳамда таъмирлаш-жиҳозлаш учун қурилиш
маҳсулотларини сотиб олиш мақсадида миллий валютада 3 000 000 000 (уч
миллиард) сўм миқдорда кредит ажратиши, жавобгар эса олинган кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредитни қайтарилишининг таъминоти сифатида 2018 йил
18 апрелдаги ипотека шартномасига асосан “Oltiariq savdo invest” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб
юритилади)га тегишли Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Чинортаги МФЙ,
Чинортаги кўчасида жойлашган “Олтин бошоқ” нон ишлаб чиқариш цехи
бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, шунингдек,
Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Қапчуғай МФЙда
жойлашган “Лимонад ва музқаймоқ” ишлаб чиқариш цехи бино ва
иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, 2018 йил 10 июлдаги шартномага асосан жавобгарга
тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, кредит ҳисобига сотиб олинган
ускуналар гаровга қўйилган.
Жавобгар банкдан олган кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида
қайтармаганлиги учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 1 759 035 000 сўм муддатли кредит асосий қарз,
3 954 000 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 446 775 000 сўм муддати ўтган
кредит бўйича асосий қарз, 198 246 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
72 858 000 сўм муддати ўтган қарздорликка ҳисобланган пеня, жами
2 480 868 000 сўм ундиришни, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарга
тегишли бўлган бино-иншоотларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда
кредит ҳисобига сотиб олинган асбоб-ускуналарга қаратишни сўраган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 759 035 000 сўм муддатли, 159 087 096,68 сўм муддати ўтган
кредит қарз, 3 954 000 сўм муддатли, 72 735 631,32 сўм муддати ўтган фоиз,
23 312 312,1 сўм пеня, жами 2 018 124 040,1 сўм кредит қарзи ва 21 600 сўм
почта харажати ундирилган. Ундирув қўшимча жавобгарга тегишли Фарғона
вилояти, Олтиариқ тумани, Чинортаги МФЙ, Чинортаги кўчасида жойлашган
умумий ер участкаси майдони 5183,9 м2, умумий қурилиш эгаллаган майдони
436,02 м2, фойдали майдони 293,74 м2дан иборат бўлган “Олтин бошоқ” нон
ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотларига, ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
бирга ҳамда Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Қапчуғай
МФЙда жойлашган умумий ер участкаси майдони 11510,33 м2, умумий
қурилиш эгаллаган майдони 1639,88 м2, фойдали майдони 1353,15 м2дан
иборат бўлган “Лимонад ва музқаймоқ” ишлаб чиқариш цехи бино ва
иншоотларига, ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга, шунингдек,
жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, кредит ҳисобига сотиб
олинган “Beril V2-DL-1250-1150-600-2500” музлаткич, “Beril V2-DL-12501150-600-3750, Beril V2-DL-1250-1150-600-3750, Beril V2-DL-1250-1150-6002500, Crystal V2-DL-2200-950-300-2500, Crystal V2-DL-2200-950-300-2500”,
“Crystal V2-DL-2200-950-300-2500”, “Gold Glass GL-900-1040-2500”, “Citrine
PASTE Paste 1300 869 585 2500”, “Citrine Paste Ht isitmalt 1300 869 585 1875”,
марказий совутиш агрегати (агрегат цент. Охлаждения), мотор компрессор,
мотор компрессор, Installation Equрments, Gold Room Evaparators, Installation
cost музлаткич ва агрегатлари, стелаж (сочилган шаклда (Стеллажи в
разобранном виде) 1 дона, касса қутилари ва аксессуарлари (кассовие баксы и
аксессуары) 4 дона, аравачалар (тележки) 50 дона, саватча (корзинка)
100 дона ускуналарига қаратилган. Шунингдек, жавобгардан республика
бюджетига 49 617 360 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 7 декабрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилиб, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарорининг давлат божи ундиришга оид
қисми ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ҳамда хулоса
қисмига “жавобгар ҳисобидан республика бюджетига апелляция ҳамда
кассация инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ 498 000 сўм давлат божи
ундирилсин” деган жумла киритилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига
23 312 312,1 сўм пеня ва давлат фойдасига 498 000 сўм қўшимча давлат божи
ундириш қисмини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар
банк томонидан ундириш талаб қилинган пеня қайси кечиктирилган сумма
учун ва қайси давр учун ҳисобланганлигини ўрганмаганлиги, давлат божи
ҳисоблашда жавобгар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, биринчи
инстанция суди давлат божини қаноатлантирилган сумманинг 2 (икки) фоизи
миқдорида нотўғри ундирганлиги инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар
келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этувчи даъвогар вакили судга маълумот
тақдим этиб, ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтда жавобгарнинг пеня
ҳисобидан банк олдида қарзи бўлмаганлигини маълум қилди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата ҳамда қўшимча жавобгардан вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Палата ҳамда қўшимча
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида
хулосага келди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгартиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмида, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Банк томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга
кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, жавобгар кредит маблағларини
шартномада кўрсатилган муддатларда қайтармаган. Шунинг учун Палата
банк манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди 2022 йил 5 октябрь ҳолатига жавобгарнинг
банк олдидаги қарзи тўлов кечиктирилганлиги учун пеня билан бирга
2 018 124 040,1 (1 759 035 000 сўм муддатли қарз, 159 087 096,68 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 3 954 000 сўм муддатли, 72 735 631,32 сўм
муддати ўтган фоиз, 23 312 312,1 сум пеня) сўмни ташкил қилиши ҳақида
хулосага келиб, жавобгардан ушбу суммани ундириш ва ундирувни жавобгар
ҳамда қўшимча жавобгарга тегишли гаровдаги мол-мулкларга қаратиш
ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ушбу хулосаси билан келишган.
Бироқ, судлар томонидан банкнинг жавобгардан пеня ундириш
ҳақидаги талабини муҳокама қилишда, ҳисобланган пенянинг аниқ ҳисобкитоби талаб қилиб олинмаган. Банк томонидан кассация инстанцияси
судига тақдим этилган 2023 йил 13 февраль ҳолатига пенянинг ҳисоб-
китобида, банк тизими дастурига техник хато сабабли жавобгарга ортиқча
пеня ҳисобланганлиги қайд этилган. Шу билан бирга, кассация инстанцияси
суди суд муҳокамасида иштирок этган банк вакиллари ҳам жавобгарга пеня
ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилганлигини билдиришди. Бундай ҳолатда
банк томонидан талаб қилинган ва суд томонидан жавобгардан ундирилган
23 312 312,1 сум пеняни асосли деб бўлмайди. Шунинг учун суд
қарорларининг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги қисми бекор
қилиниши ҳамда Палатанинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
қаноатлантириш рад этилиши лозим.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан банкдан олинган кредит маблағлари шартномада
белгиланган муддатларда қайтарилмаган. Яъни, жавобгар талаб қилинган
кредит ва фоизларни шартномада белгиланган муддатларда қайтарганлигини
далиллар билан исботлаб бермаган. Шунинг учун биринчи инстанция суди
жавобгардан ундириш белгиланган кредит ва унинг фоизларини жавобгар
ҳамда қўшимча жавобгар томонидан гаровга қўйилган мол-мулкларга
қаратиш ҳақида асосли тўхтамга келган ва апелляция инстанцияси суди
биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишган.
Кассация инстанцияси суди қуйи инстанция судлари томонидан
жавобгардан даъвогар фойдасига пеня ундириш тўғрисидаги талабдан
ташқари бошқа даъво талабларининг қаноатлантирилганлигини асосли деб
ҳисоблайди.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
нотўғри қўлланилиб, жавобгардан пеня асоссиз ундирилган.
Шунинг учун суд қарорлари ўзгартирилиши, суд қарорларининг
жавобгардан банк фойдасига 23 312 312,1 сўм ундириш тўғрисидаги,
шунингдек, жавобгардан давлат божи ундириш тўғрисидаги қисмлари бекор
қилиниши, суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиши
лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафлар ўртасида
қуйидагича тақсимланади. Даъво аризаси тақдим этилган пайтда
жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит ва фоизлардан бўлган қарзи
2 408 010 000 сўмни ташкил қилганидан келиб чиқиб, ишни биринчи
инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари 48 160 200 сўмни
(2 408 010 000 х 2 %) ташкил қилади. Бироқ, биринчи инстанция суди асоссиз
талаб қилинган пенядан ҳам давлат божи ҳисоблаб, жавобгардан
49 617 360 сўм, яъни 1 457 160 сўм ортиқча давлат божи ундирган.
Қаноатлантириш рад этилган пеня ҳисобидан даъвогардан учта инстанция
суди учун 2 914 230 сўм (72 858 000-4 %) давлат божи ундириш лозим
бўлади. Ҳал қилув қарорида ундириш белгиланган 49 617 360 сўм Мажбурий
ижро бюроси томонидан амалда ундириб олинган. Шу сабабли, жавобгардан
ортиқча ундирилган 1 457 160 сўм, шунингдек ишни апелляция ва кассация
инстанцияси судларида кўриш учун тўланган 1 295 000 сўм + (249 000
+ 249 000+249 000+300 000), жами 2 752 160 сўм давлат божи унга
(жавобгарга) қайтарилиши лозим. Чунки, жавобгар апелляция шикоятини ҳал
қилув қарорининг фақатгина давлат божи қисмидан, кассация шикоятини эса
давлат божи ва пеня қисмидан норози бўлиб берган. Шу сабабли ушбу
инстанциялар учун жавобгардан давлат божи ундирилмайди. Ишни кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатлари тарафлар зиммасида
қолдирилиб, жавобгардан кассация инстанцияси суди суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асосида берилган
2022 йил 7 декабрдаги ижро варақасининг 23 312 312,1 сўм ундириш қисми
бўйича ундирув бекор қилинади.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг давлат божи ҳисоблашда у (жавобгар)
кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги инобатга олинмаганлиги ва биринчи
инстанция суди давлат божини қаноатлантирилган сумманинг 2 (икки) фоизи
миқдорида нотўғри ундирганлиги тўғрисидаги важини асоссиз деб
ҳисоблайди. Чунки, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни иловасидаги Давлат божи ставкалари миқдорлари 2-бандининг
“а” кичик бандида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши, ушбу банднинг изоҳида эса, кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е”
кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлаши белгиланган. Жавобгар кичик тадбиркорлик субъекти
бўлган тақдирда ҳам, ундан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундириб бўлмайди. Чунки, қонун талабига кўра, кичик
тадбиркорлик субъектига бундай имтиёз судларга мурожаат қилиш чоғида
берилган. Мазкур ҳолатда эса жавобгар судга мурожаат қилувчи шахс эмас,
балки жавобгар сифатида ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301–303, 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Food Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 7 декабрдаги қарори
ўзгартирилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 7 декабрдаги қарорининг
“Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига “Food Сity Oltiariq” масъулияти
чекланган жамиятидан 23 312 312,1 сўм пеня ундириш ҳамда республика
бюджетига давлат божи ундириш қисмлари бекор қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатида “Food Сity
Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятидан 72 858 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Асакабанк” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
2 914 230 сўм давлат божи ундирилсин.
“Food Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“Food Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятига Судлар
фаолиятини таъминлаш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси
орқали 2 203 000 сўм, Олий суднинг бухгалтерияси орқали 549 000 сум
давлат божи қайтарилсин.
“Food Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятига Олий суднинг
бухгалтерияси орқали 549 000 сум давлат божи қайтариш ҳақида
маълумотнома берилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
томонидан “Food Сity Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятига Судлар
фаолиятини таъминлаш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси
орқали 2 203 000 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома
берилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал
қилув қарорининг “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига “Food Сity
Oltiariq” масъулияти чекланган жамиятидан 23 312 312,1 сўм пеня ундириш
қисми бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов