← Назад
Решение #647730 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190100, Termiz, Istiqlol street,
67
Тел: (+99876) 227-29-72,
i.termiz@sud.uz
НОМИДАН
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2302/211-сонли иш
2023 йил 24 февраль
4-1901-
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
судья С.Қултўраев раислигида, З.Казиеванинг
котиблигида, даъвогар раҳбари Ш.Шоймуродов, “Асакабанк” АЖ
вакили Ш.Туробов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
"Karavan trade biznes" масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими,
“Асакабанк” АЖ Сурхондарё филиали ва Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан киритган
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар "Karavan trade biznes" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Мажбурий
ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими (бундан буён матнда
жавобгар ёки МИБ деб юритилади), “Асакабанк” АЖ
Сурхондарё филиали (бундан буён матнда банк деб юритилади)
ва
Савдо-саноат
палатаси
Сурхондарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасига нисбатан Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар
бўлими давлат ижрочиси С.Қўзиев томонидан 4-1901-2201/535сонли иш юзасидан 2022 йил 9 декабрь кунида қабул қилинган
“Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш
тўғрисида”ги қарорини асоссиз ва қонунга зид деб ҳисоблаб,
ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ва
“Асакабанк” АЖ жалб этилган.
МИБ, Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш
маркази” ДУК суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
вакиллари иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга
маълум қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари даъво аризаси талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд
мажлисида
банк
вакили
даъвогар
кредит
қарздорликларини тўламаганлигини билдириб, суддан даъвони
рад этишни сўради.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”
ДУК судга эътирознома йўллаб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг
тушунтириш
ва
важларини
эшитиб,
ишда
тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб,
қуйидагиларга
кўра,
даъвони
талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва банк
ўртасида 2020 йил 27 ноябрда №2020/79-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан
даъвогарга 60 ой муддатга йиллик
20 фоиз устама тўлаш
шарти билан Термиз шаҳар, Ибн Сино кўчаси 27а-уйда
жойлашган, 1-қаватдаги 7-сонли ертўлали савдо ва офис
биносини сотиб олиш учун 542601150 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратилган. Ушбу шартномага асосан кредитни
қайтариш графиги тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 30 ноябрдаги ипотека
шартномасига асосан даъвогарга тегишли бўлган кредит
ҳисобига сотиб олинган Термиз шаҳар, Ибн Сино кўчаси 27ауйда жойлашган, 1-қаватдаги 7-сонли ертўлали савдо ва офис
биноси гаровга қўйилган.
Суднинг 4-1901-2201/535-сонли иқтисодий иш бўйича 2022
йил
10 майдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар
ҳисобидан банк фойдасига 450461328 сўм муддатли асосий қарз,
5435828,48 сўм муддатли фоиз қарзи, 30713274 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 24371474,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
4606991,1 сўм жарима жами 515588895,89 сўм ва иш бўйича
тўланган 21600 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув гаровга
қўйилган даъвогарга тегишли бўлган Термиз шаҳар, Ибн Сино
савдо ва офис биносига қаратилган.
МИБ давлат ижрочиси қарори билан мазкур ижро варақаси
юзасидан ижро иши қўзғатилган.
МИБ давлат ижрочиси С.Қўзиевнинг 2022 йил 9 декабрдаги
мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш
тўғрисидаги қарорига асосан даъвогарга тегишли бўлган Термиз
шаҳри, Ибн Сино кўчаси 27а-уйда жойлашган, 1-қаватдаги 7сонли ертўлали савдо ва офис биноси 678 251 438 сўмга
баҳоланган ҳолда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга
чиқариш белгиланган.
Даъвогарга
2022
йил
09
декабрдаги
8382-сонли
билдиришнома билан гаров мулки хатланиб, электрон аукцион
савдоларига чиқарилиши маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12моддасига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган
ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик
ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан келтирилган важ
асосли эмас ва МИБ томонидан даъвогарга тегишли бўлган Ибн
Сино кўчаси 27а-уйда жойлашган, 1-қаватдаги 7-сонли ертўлали
савдо ва офис биносини 678 251 438 сўмга баҳоланган ҳолда
электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқариш тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган.
Бинобарин, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган
даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни иловаси 2-биндига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида, кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида 2банднинг «а» - «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўлаши белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг Мажбурий ижро бюроси
Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси С.Қўзиев томонидан 4-
1901-2201/535-сонли иш юзасидан 2022 йил 9 декабрь кунида
қабул қилинган “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш
учун чиқариш тўғрисида”ги қарорини асоссиз ва қонунга зид
деб ҳисоблаб, ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни,
олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118, 176-179, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб,
қ и л д и:
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Олдиндан тўланган 1500000 сўм давлат божи ва 30000 сўм
почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция
тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Қултўраев