← Назад
Решение #647839 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ариза ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 109 | — | law | |
| рисидаги аризаси ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
А Ж Р И М
(даъво ариза (ариза)ни кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 24 февраль
Оҳангарон шаҳри
4-1107-2302/447-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида жавобгар Д.Касирова
(таъсисчиси ишончномасиз) иштирокида аризачи Олмалиқ шаҳар давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар “KRUIZ TAXI” МЧЖнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган хужжатларни очиқ суд
мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси судга ариза
(электрон шаклда) билан мурожаат қилиб, жавобгар “BAZIS” МЧЖ
томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар солиқ ҳисоботини тақдим
этилмаганлигини баён қилиб, “KRUIZ TAXI” МЧЖнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ушбу ариза суднинг 2023 йил
10 февралдаги ажрими билан иш юритувга олиниб, ишни кўриб чиқиш
2023 йил 24 февраль куни соат 14:08га тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасига асосан суд ишда иштирок
этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига
жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш
мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар
суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш
учун тўсқинлик қилмайди.
Суднинг юқоридаги ажрими аризачига (электрон шаклда) юборилган.
Ажримда аризачи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмаган бўлса, ариза ИПК 107-моддасига асосан
кўрмасдан қолдирилиши ҳақида талаб қўйилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили аризачи вакили
биринчи суд мажлисига келмаганлиги сабабли ишни кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида аризачи тегишли тарзда
хабардор этилган бўлсада, аризачи вакили суд мажлисида иштирок этмади,
шунингдек ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади.
ИПК 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачи Олмалиқ шаҳар
давлат солиқ инспекциясининг аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш
ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Бироқ, “Давлат божи ставкалари тўғрисида” қонуннинг 9-моддасига
кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган.
Шунга кўра суд аризачи ва жавобгарга давлат божи юкламасликни
лозим топади.
ИПК 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга
ҳақли.
Бинобарин, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддасига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
“KRUIZ TAXI” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси ИПКнинг
107-моддаси 1-қисми 6-бандига кўра кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов