Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/81 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GULI-AGP хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый ТАЙЛОК ТУМАН ХОКИМИЯТИ
Source ID 1046440 Claim ID 3125341 PDF Hash e44acad55a5407e9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
Ушбу Кодекс 985-моддаси Ушбу Кодекс 985 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail:i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24февраль 4-1405-2302/81-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида,судья ёрдамчисиХ.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ДДД жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгар ЖЖЖЖга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар ДДД вакиллари ДДДД (корхона бухгалтери, 2023 йил 1 февралдаги 10/02-сонли ишончнома асосида) ва ДДД (корхона ҳуқуқшуноси, 2023 йил 24 февралдаги 24/3-сонли ишончнома асосида), жавобгар ЖЖЖ вакили ЖЖЖ (2023 йил 18 февралдаги 01-10/234-сонли ишончнома асосида) ва қўшимча жавобгар ЖЖЖЖ вакили ЖЖЖ (2023 йил 14 февралдаги 844сонли ишончнома асосида)лар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ДаъвогарДДД (кейинги матнларда даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ЖЖЖ (кейинги матнларда жавобгар) нинг 2004 йил 29 декабрь кунги 499/42-19-сонли қарори билан Тойлоқ туман Боғизағон ширкат хўжалиги Сой қишоғи ҳудудида автомобилларга ёқилғи қўйиш шахобчаси (кейинги матнларда АЁҚШ) “Нафосат” хусусий фирмаси ҳисобидан қурилганлиги, АЁҚШ биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича 1116 м2 ер майдони бириктириб берилганлиги, корхона бензин ва дизел ёнилғиси сотиш билан шуғулланганлиги, “Нафосат” хусусий фирмаси 2012 йил 19 июлда даъвогар ДДДнинг устав фондига киритилганлиги ва 2012 йил 22 июлда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, кейинчалик жавобгарларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан 2017-2022 йиллар мобайнида ер майдонидан фойдаланишни имкони бўлмаганлиги сабабли АЁҚШ ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлганлиги, натижада солиқ тўловлари 5 983 561,07 сўмни ташкил этиши, бундан ташқари, 2017-2022 йиллар мобайнида “Ўзбекнефтгаз” Мароқанд нефт базасининг жавоб хатига биноан, 300 000 000 сўм бой берилган фойда ва 200 000 000 сўм маънавий зарар кўрганлигини баён қилиб, жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгар ЖЖЖЖдан ДДДга етказилган солиқ тўловларидан 5 983 561,07 сўм, 300 000 000 сўм бой берилган фойда ва 200 000 000 сўм маънавий зарар, жами бўлиб, 505 983 561 сўмни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари О.Уктамов ва Ж.Хамидовлар ўзларининг тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. даъвогарнинг даъво талабида келтирган важлари ноқонуний бўлганлиги сабабли, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўради. Худди шунингдек, суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар ЖЖЖЖ вакили Р.Худайкулов даъвогарнинг даъво талабида келтирган важлари ноқонуний бўлганлиги сабабли, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “Guli AGP” хусусий корхонаси ўзининг қарздорлигини бартараф этмаганлиги сабабли Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 30 августидаги ижро хужжатига асосан Тойлоқ туман мажбурий ижро бўлими даъвогарнинг АЁҚШ қурилиш ости майдон210.27 кв метр А-литерлик бино, Б-литерлик ёқилғи сақлаш жойи, С-литерлик ёқилғи, Д-1-литерли бино ва иншоотлари электрон онлайн аукционга чиқарилган ва фуқаро М.Қурбанова ушбу аукцион ғолиби деб топилган ва Тойлоқ туман ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 1595-К сонли қарори билан қурилиш ости майдони 210.27 м.кв бўлган АЁҚШ биносига эгалик қилиш ҳуқуқи билан 0.11 гектар ер майдони мақсадли фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган. Тойлоқ туман ҳокимининг 2019 йил 28 сентябрда 3015-К сонли қарори билан “Тойлоқ туман ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 1595-Ксонли қарорига ўзгартириш киритиш хақида”қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга кўра 0.11 гектар сўзи келгусида 0.076 гектар деб ўқилиши белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги қарорига билан Тойлоқ туман ҳокимининг 2019 йил 28 сентябрда 3015-К сонли қарори тўлиқ хақиқий эмас деб топилган. Даъвогар даъво аризасида доимий судлашиш ва жавобгар ЖЖЖнинг ноқонуний хатти – харакатлари натижасида 2017-2022 йиллар мобайнида ер майдонидан фойдаланишни имкони бўлмаганлиги сабабли АЁҚШ ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлганлиги, натижада солиқ тўловлари 5 983 561,07 сўмни ташкил этганлигини важ қилиб кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ушбу Кодекс 985-моддасига кўра эса, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Бироқ, 5 983 561,07 сўм тўланган солиқ учун даъвогар низоли ер майдонидан 2017-2022 йиллар давомида эгалик қилиб, фойдаланган. Ушбу ҳолатда тўланган солиқ даъвогарга етказилган зарар ҳисобланмайди. Шунингдек, даъвогар даъво аризада 2017-2022 йиллар мобайнида ер майдонидан фойдаланишнинг имконияти бўлмаганлиги сабабли АЁҚШ ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ Тойлоқ туман ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 1595-К сонли қарори билан унга ажратилган 0,65 га ер майдони ушбу йиллар давомида унинг фойдаланишида бўлган. Бундан ташқари, даъвогар мазкур ер майдонининг низоли бўлганлиги қайси жихатдан АЁҚШ фаолиятини тўхтатиб туришга сабаб бўлганлигини исботлаб беролмади. Бундан ташқари даъвогар даъво талабида жавобгарлардан 200 000 000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъво талабини мухокама қилиб, қайд қилинган қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар вакили ўзининг даъво важларида тарафлар ўртасидаги низо юзасидан судларда 2018 йиллардан буён низолашиб келганлиги, охир-оқибат низо уларнинг фойдасига ҳал бўлганлиги, шу йилларда корхона рахбари соғлиги ёмонлашиб бир неча маротаба шифохоналарда даъволанганлигини важ қилиб келтирган бўлсада, бироқ мазкур важлар жавобгарлардан даъвогар фойдасига 200 000 000 сўм маънавий зарар ундиришга асос бўлишини асослаб бера олмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгар ЖЖЖЖдан ДДДга етказилган зарар сифатида солиқ тўловларидан 5 983 561,07 сўм, 300 000 000 сўмбой берилган фойда хамда 200 000 000 сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатини даъвогардан ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ДаъвогарДДДнинг жавобгар ЖЖЖ ва қўшимча жавобгар ЖЖЖЖдан ДДДга етказилган зарар сифатида солиқ тўловларидан 5 983 561,07 сўм, 300 000 000 сўм бой берилган фойда хамда 200 000 000 сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати Даъвогар ДДДнинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар ДДДдан давлат бюджетига 10 119 671,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Ф.Э.Юлдашев