← Назад
Решение #647894 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
24.02.2023 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/203-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Пахтакор туман Давлат солиқ
инспекциясининг, жавобгар
PAXTAKOR LAYLO FARM хусусий
корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг
котиблигида, аризачи вакили У.Дусиев (ишончномага асосан) иштирокида,
жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Пахтакор туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар PAXTAKOR LAYLO FARM хусусий корхонасининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар
суд мажлиси кунига қадар солиқ инспекциясининг сўровномасида кўрсатилган
ҳужжатларни тақдим қилганлигини билдириб, аризани қонуний кўриб
чиқишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, солиқ
инспекциясининг
сўровномасида
кўрсатилган
ҳужжатлар
жавобгар
PAXTAKOR LAYLO FARM хусусий корхонаси томонидан тақдим
қилинмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Пахтакор туман Давлат солиқ
инспекцияси бошлиғиининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга
тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро
этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар
томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим қилинмагач, аризачи судга солиқ
тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси
учинчи қисми 2-бандига кўра солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган
ҳужжатлар тақдим этилмаганда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операциялари тўхтатиб қўйилади.
Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан
кўринишича жавобгар солиқ инспекциясининг сўровномасида кўрсатилган
ҳужжатларни суд мажлиси кунига қадар топширилган.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини
инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни, почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операциялар
қандай
шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар PAXTAKOR LAYLO FARM хусусий корхонасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ҳисобига 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин
депазитига
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
О.Эргашев