Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2302/1424 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый SUNNY ASIA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029665 Claim ID 3180902 PDF Hash 21e487d05b57785f... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онунинг 142-моддаси онунинг 142 law
онуни 134-моддаси онуни 134 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 февраль 4-1701-2302/1424-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарздор »SUNNY ASIA” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Комилов (ваколатнома асосида)нинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнларда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, «SUNNY ASIA” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд муҳокамаси давомида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириш сўради. Қарздор иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантирини лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор Тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясида 2019 йил 29 январда 675665-сонли рақам билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва давлат солиқ инспекцияси томонидан 306051691-сонли (СТИР) рақам берилган. Таъсис ҳужжатларига асосан жамиятнинг юридик манзили Андижон шаҳар Шодлик кўчаси 9-уй бўлиб, жамият раҳбари Абдусаттаров Абдуқодир Акрам ўғли ҳисобланади. Кредитор томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил қилганда, 2023 йил 16 январь ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 7 765 569 971 сўм қарзи мавжудлиги, қарздор бир неча йилдан бери фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги солиқ органининг солиқ қарзни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги чиқарган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан ундирувчига қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонун (кейинги матнларда Қонун деб юритилади)и 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 5-моддасига асосан, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 30-моддасига кўра, қарздор юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қуйидаги тартиб-таомиллар қўлланилади: кузатув; суд санацияси; ташқи бошқарув; тугатишга доир иш юритиш. Қонуннинг 51-моддасига асосан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Қонуннинг 140-моддасига асосан, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суд, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Қонунинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят бўлими томонидан қарздорни тугатишга доир иш юритиш учун тугатиш бошқарувчиси сифатида 1тоифали суд бошқарувчиси Солиев Нозимжон Олимовични номзоди тавсия қилинган. Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Солиев Нозимжон Олимовични тайинлашни, суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 5, 7, 30, 51, 140, 142-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 210, 211моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Ариза қаноатлантирилсин. 2. «SUNNY ASIA” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси Солиев Нозимжон Олимович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- йигирма кун); - кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат- бир ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддатбир ой); - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- уч кун); - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш; - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- бир ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- бир ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни 134-моддасида белгиланган тартибда қондириш ва мазкур Қонунда назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий матбуотда эълон қилиш (муддат- уч кун); - олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда ҳамда якуний ҳисоботни 2023 йил 24 апрель кунига қадар топшириш мажбурияти юклатилсин. Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасига: - тугатиш бошқарувчисининг билдиришномасига асосан қарздор фаолияти бўйича режадан ташқари текшириш ўтказиш; - Солиқ қарзини қарздор таъсисчилари ва мансабдор шахсларидан субсидиар тартибда ундириш чораларини кўриш мажбурияти юклатилсин. «SUNNY ASIA” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи; - Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибда шикоят келтириш мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов