← Назад
Решение #648062 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Тойлоқ тумани
2023 йил 24 феврал
4-1405-2301/140-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар
ХХХдан 39 000 000 сўм асосий қарз ва 19 500 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво
аризасини,
Тойлоқ
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, Палата вакили Ж.Ж.
(2023 йил 7 январдаги SR-01/18-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Х.
(2023 йил 24 февралдаги 2-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 октябр куни
1/10-22-сонли олди-сотди шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, жавобгар
шартномада назарда тутилган маҳсулотни олгач тўловни амалга ошириш
мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, лекин жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар бўйича тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида 39 000 000 сўм қарздор
бўлиб қолганлиги, Қонунда тўловлар кечиктирилганлиги учун 0,5 фоиз пеня
тўланиши белгиланганлиги, шунга асосан 19 500 000 сўм пеня ҳисобланганлиги баён
қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 39 000 000 сўм асосий қарз ва
19 500 000 сўм пеняни ундириш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида иштирок этган Палата вакили Ж.Ж. ўз тушунтиришида, даъво
аризадаги важларни такрорлаб, бироқ бугунги кунда даъвогар ва жавобгар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ф.Х. судга ариза тақдим
қилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги сабабли, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 15 февралда тузилган медиатив келишувда
мазкур иқтисодий иш медиация тартибида ҳал этилганлиги тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
3
5 -бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси, биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, иш медиатив келишув тузилиши билан якунланганлиги сабабли
давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозити ҳисобига 75 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 53-банди, 108 ва 195-моддаларини қўллаб, суд-,
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 39 000 000 сўм
асосий қарз ва 19 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати даъвогар ХХХ
зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозити ҳисобига
75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов