← Назад
Решение #648096 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2023 йил 24 февраль
4-1304-2302/112-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят Давлат
солиқ бошқармасининг, жавобгар QAHRAMONLIK ISHLAB CHIQARUVCHI
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, QAHRAMONLIK ISHLAB
CHIQARUVCHI масъулияти чекланган жамиятига нистабан 89045973 сўм
қўшимча жарима қўллашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан аризачи Жиззах вилоят
Давлат солиқ бошқармаси вакилининг ишни кўриб чиқилишини 1.04.2023
йилга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш
рад этилган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор
қилинган аризачи ва жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таьминламади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддаси биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда
хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини
юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд
уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, иш юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни аризачи
ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелда “Ташқи савдо
операцияларининг
ягона
электрон
ахборот
тизимидан
умидсиз
қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш”
ҳақида 216-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк
2022 йил 9 декабрдаги №13-27/191XDFU-сонли хат билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, экспорт (импорт) шартномалари
бўйича жавобгарнинг муддати ўтказиб юборилган дебитор қарзлари тўғрисида
маълумот берилган.
Унга кўра, QAHRAMONLIK ISHLAB CHIQARUVCHI масъулияти
чекланган жамиятининг хорижий ҳамкори KHURSHID TRADING LTD билан
тузилган ИДН 20196726130259332118080001-рақамли экспорт шартномасига
асосан 22.659 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
аниқланган. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган муддати ўтган дебитор
қарздорлик ўз вақтида ундирилмаган.
Аризачи томонидан жавобгарга йўл қўйилган қонун бузилиш
ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 9.12.2022 йилда 22-46569-сонли
талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон кўринишда
юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаган
ёхуд жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган.
Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади ва ушбу
ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади)нинг
27-бандида ташқи бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан
хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда,
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда,
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлашлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелда қабул
қилинган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 5087-сонли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни
бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки
бараварга камайтирилади ва 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси
томонидан Низомнинг 27-бандига асосан жавобгар QAHRAMONLIK ISHLAB
CHIQARUVCHI масъулияти чекланган жамиятидан KHURSHID TRADING
LTD билан тузилган ИДН 20196726130259332118080001-рақамли экспорт
шартномасига асосан 22.659 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағининг
келиб тушиши 545 кундан кечикканлиги учун келиб тушмаган пул маблағининг
35 фоизи (89045973 сўм) миқдорда қўшимча жарима қўллаш сўралган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати кескин
совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
03.02.2023 йилдаги 43-сонли қарори 3-бандида, ташқи савдо операциялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи
субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга
киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар
тўхтатилиши белгиланган.
Демак, мазкур ҳолатда суд ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб ҳамда
жавобгарга нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорлик учун жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар
тўхтатилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг
9-моддаси, 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат
божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан
аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатларидан келиб чиқиб, арз
қилинган талабни қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни, шунингдек “Давлат
божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг
19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб,
иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб суд,
QAHRAMONLIK ISHLAB CHIQARUVCHI масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 89045973 сўм қўшимча жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар QAHRAMONLIK ISHLAB CHIQARUVCHI масъулияти
чекланган жамиятидан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси
фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач почта харажатини ундириш
бўйича ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) қилишга ҳақли.
Судья
О.Эргашев