← Назад
Решение #648272 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 24 февраль
4-1501-2302/1397-сонли
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова,
даъвогар “НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "НОМИ"
масъулияти чекланган жамиятидан 600 000 сўм асосий қарз, 300 000 пеня, 150 000
сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан 600
000 сўм асосий қарз, 300 000 пеня, 150 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, иш
бўйича даъвогар “НОМИ”
МЧЖ ва жавобгар "Дони строй монтаж” МЧЖ
ўртасида 2020 йил 3 январь куни 150/24-сонли жами 600 000 сўмлик “Олам аро”
журналини етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилган. Шартнома шартлари
бўйича
даъвогар журнални етказиб бериш, обуначи унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини зиммасига олган.
Даъвогар етказиб берган китоблар учун тўлов амалга оширилмагани учун
судга даъво аризаси киритилган. Тарафлар ўртасидаги низо товар етказиб бериш
ҳақидаги шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади”
деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 356-моддасининг биринчи қисмига асосан шартномани бажарганлик
учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи —
сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогарнинг 600 000 сўмлик асосий қарзни ундириш талаби шартнома
шартлари, ҳисоб-варақ фактура, талабнома билан исботланади. Даъвогарнинг
асосий қарзни ундириш талаби асосли ва қонуний бўлгани учун суд уни
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъвогар шартноманинг 6.2-бандида асосланиб, жавобгардан тўлов
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида пеня ундириш шартида асосланиб, жавобгардан 300 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФК 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказган зарарни тўлаши шарт.
ФК 333-моддасида “Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг
йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади”, деб назарда тутилган.
Суд пеняни камайтириш учун асослар мавжуд эмаслигини, унинг миқдори
мажбурият бажарилмаган даврда банк фоиз ставкасидан ошиб кетмаганини
инобатга олиб, даъвогар фойдасига 300 000 сўм пеня ундиришни лозим деб
топади.
ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан
даъвогар фойдасига 150 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини
ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
"НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан 600 000 сўм асосий қарз, 300 000 сўм
пеня, 150 000 сўм давлат божи ва 30 600 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига
бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова