Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2201/120 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGE Ответчик / Подсудимый "Сўх Агро Қурилиш Тех Хизмат " масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1031387 Claim ID 3110938 PDF Hash 0d8906f7302964d4... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2201/120-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья У.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров Кассация инстанциясида маърузачи судья Ш.Мирзахакимов Кассация инстанциясида (такрорий) маърузачи судья Т.Аннаева ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 24 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова, Ш.Махмудов, А.Абдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят судининг ходими С.Каримов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили Т.Ғозиев (2023 йил 27 январдаги 06/282-сонли ишончнома билан), Сўх туман ҳокимиатининг вакили Р.Деҳқонов (2022 йил 5 январдаги 1/1сонли ишончнома билан), “So‘x agro qurilish tex xizmat” масъулияти чекланган жамиятининг вакили Т.Тухсанов (2022 йил 12 майдаги 4-сонли ишончнома билан) иштирокида 4-1505-2201/120-сонли ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг киритган протестини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар “So‘x agro qurilish tex xizmat” масъулияти чекланган жамияти ўртасида балансда сақловчи Сўх тумани ҳокимлиги иштирокида 2020 йил 18 сентябрда 97-сонли, 98-сонли, 99-сонли, 100-сонли олди-сотди шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга мувофиқ даъвогар жавобгарга учинчи шахс Сўх тумани ҳокимлигининг балансида бўлган Сўх тумани, Девайрон МФЙ, Унбара қишлоғида жойлашган бетон хўжалиги базасига қарашли маъмурий бўлим биносини 5 250 000 сўм қийматда, лаборатория биносини 5 250 000 сўм қийматда, цемент омбори биносини 5 250 000 сўм қийматда, бетон ҳовуз биносини 5 250 000 сўм қийматда, 12 ой муддат 1 ичида объектга жами 600 000 000 сўм миқдордаги инвестиция киритиш ва 25тадан кам бўлмаган янги ишчи ўрни яратиш мажбуриятларини бажариш шарти билан сотиш, жавобгар эса ушбу шартлар асосида объектларни харид қилиш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 2-иловаларида жавобгар сотиб олган бино ва иншоотларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда логистика маркази фаолиятини ташкил этиш инвестиция мажбуриятларини 2020 йилнинг 4-чорагидан 2021 йилнинг 3-чораги давомида, жами 600 000 000 сўм қийматда бажариши шартлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.1-бандида агар мазкур шартнома имзолангандан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса ёхуд мазкур шартнома имзоланганидан кейин хоҳлаган пайтда 1-иловада кўрсатилган бирор-бир кафолат нотўғри ёки чалғитувчи эканлиги ёки тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига риоя қилинмаган ёки риоя қилинмаслигини кўрсатувчи бирорта ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф белгиланган тартибда ушбу шартномани бекор қилиш ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Шартномаларнинг 6.5-бандида агарда харидор томонидан ҳеч қандай моддий ҳисса бўлмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “So’x agro qurilish tex xizmat” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризалар билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 18 сентябрдаги 97-сонли, 98-сонли, 99-сонли ва 100-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилишни ҳамда ҳар бир шартнома бўйича 22 500 000 сўмдан, жами 90 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризаларида тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан жавобгар Сўх туман ҳокимлигининг балансида бўлган бино-иншоотларни 12 ой муддат ичида инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш мажбуриятларини бажариш шарти билан сотиб олганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, мажбуриятлар бажарилганлиги юзасидан тегишли ҳисоботларни даъвогарга топширмаганлиги, даъвогар ходимлари ўтказган мониторингда жавобгарнинг ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги аниқланганлигини кўрсатган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 февралдаги ажрими билан 4-1505-2201/117, 4-1505-2201/118, 4-1505-2201/119-сонли ишлар 4-1505-2201/120-сонли ишга бирлаштирилган. 2 ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган ҳамда Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб даъвогар Олий суд раиси номига ариза билан мурожаат қилган, унда жавобгар вакили томонидан судга тақдим қилинган мустақил аудитор ташкилотининг объектларга 12 ой мобайнида таъмирлаш, ободонлаштириш ва логистика маркази фаолиятини ташқил килиш учун жами 1 130 434 782 сўм инвестиция киритилганлиги ҳақидаги ҳисоботини ва Сўх тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 25та иш ўринлари яратилганлиги ҳақидаги маълумотномасини асос қилиб инвестиция мажбуриятлари бажарилган деб топганлиги, бироқ суд Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23 ва 28-бандларига кўра инвестиция мажбуриятлари сотувчи томонидан қабул қилиниши ва комиссия томонидан мажбуриятлар бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим деган нормаларига амал қилмаганлиги, шартноманинг шартларига ҳам комиссия томонидан кўриб чиқилганидан кейингина инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши эътибордан четда қолдирилганлиги, жавобгар вакиллари суд мажлисларида мазкур биноларни бузиш тавсия қилинганлиги сабабли уларни бузиб ўрнига замонавий бинолар қурмоқчи эканлигини билдирганлиги ва бу ҳолат объектларга инвестиция киритилмаганлиги, қолаверса аудиторлик ҳисоботи ва баҳолаш хулосаси ҳақиқий ҳолатга тўғри келмаслиги, шартномалар бўйича инвестиция киритиш муддатлари тугаган бўлсада, логистика маркази фаолияти йўлга қўйилмаганлиги, 3 объектларда меҳнат фаолияти билан банд ишчи-ходимлар йўқлиги, объект қаровсиз ҳолдалиги ва маҳаллий аҳоли томонидан бошқа мақсадларга фойдаланиб келинаётганлиги аниқланганлиги ҳамда биноиншоатларнинг ҳолати фотосуратга олинганлиги, бироқ кассация инстанция суди томонидан мазкур далиллар қабул қилинмаганлиги, бундан ташқари судлар Сўх туман ҳокимлиги вакилини ишга жалб қилмаган ҳолда қарор қабул қилганлиги ҳақида важлари билдирилиб, мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритишни сўраган. Суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан протест киритилган бўлиб, мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар протестга қўшилиб, жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги, шунга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, шартномаларни бекор қилиш ва жарима ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили протестга нисбатан эътироз билдириб, эски бетон заводи биноларини сотиб олганлиги, инвестициялар киритиш мақсадида банкдан кредит олганлиги, иш ўринларни яратганлиги, шартномалар талабига кўра эски биноларни таъминлаш мажбуриятини олганлиги, бироқ, бинолар эскириш ҳисобидан таъмир талаб эмаслиги ҳақида хулоса берилганлиги, уларни бузиб, ўрнига бино қуришда рухсат берилмаганлиги, жамият балансида 2 юк ташиш автотранспорт воситалари мавжудлиги, қурилишга рухсат берилган тақдирда, мавжуд биноларни бузиб ўрнига замонавий бинолар қурилиши режаси борлиги ҳақида таъкидлаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Учинчи шахс вакили жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги, шунингдек иш ўринлари яратилмаганлиги сабабли суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3051- моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши 4 ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлар “Академик аудит” аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 29 мартдаги аудиторлик хулосасига кўра, жавобгар томонидан мавжуд бино-иншоотларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда логистика маркази фаолиятини ташкил этиш ишларига 12 ой муддат давомида жами 1 130 434 782,60 сўм инвестиция мажбуриятлари муддатида ва белгиланган қийматига нисбатан 530 434 782,60 сўм ортиқ инвестиция киритилганлиги ҳамда Сўх туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган маълумотномага асосан 25та иш ўринлари яратилганлиги, Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан шартномаларнинг объекти ҳисобланган Сўх тумани, Девайрон МФЙ ҳудудида жойлашган 1-қаватли ишлаб чиқариш ва маъмурий бинонинг техник ҳолати бўйича берилган хулосаларда ушбу биноларнинг конструктив ечимлари қурилиш талабларига жавоб бермаслиги, биноларнинг пойдевор ва девор қисмида ёрилиш ва емирилиш ҳолатлари аниқланганлиги, биноларни бузиш тавсия этилиши, биноларни бузиш ишлари Сўх туман ҳокимининг қарори билан қонунчиликда белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш юзасидан объектга шартномаларда белгиланганидан ортиқ миқдорда пул маблағлари сарфланганлиги, янги иш ўринлари яратилганлиги, логистика фаолияти йўлга қўйилган ҳамда бино ва иншоотлар яроқсиз аҳволда бўлганлиги учун таъмирлаш ишларини бажарилмаслигида жавобгарнинг айби мавжуд эмаслиги, қолаверса, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни кўрганлиги ишдаги далиллар билан тасдиқланганлиги, объектда таъмирлаш ишлари бажарилмаганлигида жавобгарнинг айби мавжуд эмаслиги асослари билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этиш ҳақидаги хулосаларга келган. Аниқланишича, аудиторлик хулосаси 2022 йил 29 март куни берилган бўлиб, унда инвестиция мажбуриятлари 1 130 434 782,60 сўм миқдорида киритилганлиги, 1 300 060 000 сўмлик (169 625 217,40 ҚҚС билан бирга) юк автомашиналари сотиб олинганлиги, шу билан инвестиция мажбуриятлари ортиғи билан бажарилганлиги, 25 ишчи ўринлари яратилганлиги, шу билан жавобгар мавжуд бино ва иншоатларни таъмирлаш учун, ҳудудни ободонлаштириш учун, логистика маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилганлиги кўрсатилган. Шунингдек, Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан шартномаларнинг объекти ҳисобланган Сўх тумани, Девайрон МФЙ ҳудудида жойлашган 1 қаватли ишлаб чиқариш ва маъмурий бинонинг техник ҳолати бўйича берилган хулосаларда ушбу биноларнинг конструктив ечимлари қурилиш талабларига жавоб 5 ва емирилиш ҳолатлари аниқланганлиги, биноларни бузиш тавсия этилиши, биноларни бузиш ишлари Сўх туман ҳокимининг қарори билан қонунчиликда белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши кўрсатилган. Судлар қуйидагиларга кўра ишни кўришда иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги аниқланган. Инвестиция киритиш муддатлари барча шартномалар бўйича 2021 йил октябрга қадар белгиланганлигига, шу қадар инвестиция киритилганлигига, бундан ташқари, инвестиция киритиш жавобгар мавжуд бино ва иншоатларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш учун, логистика маркази фаолиятини ташкил этилишидан иборат бўлсада, эътиборини аудиторлик хулосаси билан чеклаб, қолган далилларга эътиборини қаратмаган. Жавобгар томонидан олди-сотди шартномалари бўйича объектларнинг сотув қийматини тўлаб берганлиги бўйича далиллар, бундан ташқари хулосада кўрсатилган янги 25та ишчи ўринлари айнан мазкур объектларга ёнланганлиги, сотиб олинган юк автомашиналардан инвестиция мажбуриятлари бўйича фойдаланиётганлигидан, ҳудудда логистика фаолияти олиб бориши бўйича, шу билан бирга биноларни таъмирлаш мақсадга мувофиқ эмаслиги, бироқ шартномаларда айнан таъмирлаш ва ободонлаштириш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлиги, кейинчалик жавобгар мажбуриятлар ўзгартирилиши бўйича қандай харакатларни амалга оширганлиги ёки хулосага таяниб умуман харакатлар қилмаганлигига доир далиллар ҳам олинмаган, қолаверса инвестиция мажбуриятларини 2021 йил октябрга қадар бажариши лозим бўлсада, жавобгар Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига 2022 йил март ойида мурожаат қилган ва хулосаси 2022 йил март ойида берилган, лекин судлар бунга эътиборини қаратмаган ва суд ҳужжатларида муҳокама қилмаган. Шунингдек, Фарғона вилоят бандлик бош бошқармаси Сўх тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2022 йил 2 мартдаги маълумотномасига кўра жавобгар томонидан 36та иш ўрни яратилиб, шундан 11 нафар ходимлар тўғрисидаги маълумотлари киритилганлиги ҳамда 25та яратилган иш ўринлари вакантлиги маълум қилинган. Шундан келиб чиқиб, суд ҳужжатларида 25та иш ўринлари яратилганлиги ҳақидаги хулосаси иш ҳужжатларида мавжуд ҳолатларга тўғри келмайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (харидор) ўртасида ҳамда учинчи шахс (балансда сақловчи) иштирокида 2020 йил 18 сентябрда 97-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга учинчи шахснинг балансида бўлган Сўх тумани, Девайрон МФЙ, Унбара қишлоғида жойлашган Бетон хўжалиги базасига қарашли маъмурий 6 бўлим биносини 5 250 000 сўм қийматда, 12 ой муддат ичида объектга 150 000 000 сўм миқдордаги инвестиция киритиш ва 5 тадан кам бўлмаган янги ишчи ўрни яратиш мажбуриятларини бажариш шарти билан сотиш, жавобгар эса ушбу шартлар асосида объектни харид қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-иловасида жавобгар сотиб олган бино-иншоотларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда логистика маркази фаолиятини ташкил этиш инвестиция мажбуриятларини 2020 йилнинг 4-чорагидан 2021 йилнинг 3-чораги давомида жами 150 000 000 сўм қийматда бажариши шартлиги белгиланган. Шунингдек, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (харидор) ўртасида, учинчи шахс (балансда сақловчи) иштирокида 2020 йил 18 сентябрда 98-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга учинчи шахснинг балансида бўлган Сўх тумани, Девайрон МФЙ, Унбара қишлоғида жойлашган Бетон хўжалиги базасига қарашли лаборатория биносини 5 250 000 сўм қийматда, 12 ой муддат ичида объектга 150 000 000 сўм миқдордаги инвестиция киритиш ва 10 тадан кам бўлмаган янги ишчи ўрни яратиш мажбуриятларини бажариш шарти билан сотиш, жавобгар эса ушбу шартлар асосида объектни харид қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-иловасида жавобгар сотиб олган бино ва иншоотларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда логистика маркази фаолиятини ташкил этиш инвестиция мажбуриятларини 2020 йилнинг 4чорагидан 2021 йилнинг 3-чораги давомида жами 150 000 000 сўм қийматда бажариши шартлиги белгиланган. Бундан ташқари, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (харидор) ўртасида, учинчи шахс (балансда сақловчи) иштирокида 2020 йил 18 сентябрда 99-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга учинчи шахснинг балансида бўлган Сўх тумани, Девайрон МФЙ Унбара қишлоғида жойлашган Бетон хўжалиги базасига қарашли цемент омбори биносини 5 250 000 сўм қийматда, 12 ой муддат ичида объектга 150 000 000 сўм миқдордаги инвестиция киритиш ва 5 тадан кам бўлмаган янги ишчи ўрни яратиш мажбуриятларини бажариш шарти билан сотиш, жавобгар эса ушбу шартлар асосида объектни харид қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-иловасида жавобгар сотиб олган бино ва иншоотларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда логистика маркази фаолиятини ташкил этиш инвестиция мажбуриятларини 2020 йилнинг 4чорагидан 2021 йилнинг 3-чораги давомида жами 150 000 000 сўм қийматда бажариши шарт бўлган. Шу билан бирга, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (харидор) ўртасида, учинчи шахс (балансда сақловчи) иштирокида 2020 йил 18 сентябрда 100-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга учинчи шахснинг балансида бўлган Сўх тумани, Девайрон МФЙ, Унбара қишлоғида жойлашган Бетон 7 хўжалиги базасига қарашли Бетон ҳовуз биносини 5 250 000 сўм қийматда, 12 ой муддат ичида объектга 150 000 000 сўм миқдордаги инвестиция киритиш ва 5 тадан кам бўлмаган янги ишчи ўрни яратиш мажбуриятларини бажариш шарти билан сотиш, жавобгар эса ушбу шартлар асосида объектни харид қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-иловасида жавобгар сотиб олган бино ва иншоотларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда логистика маркази фаолиятини ташкил этиш инвестиция мажбуриятларини 2020 йилнинг 4чорагидан 2021 йилнинг 3-чораги давомида жами 150 000 000 сўм қийматда бажариши шартлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида шартномаларда қайд этилган кўчмас мулклар жавобгарга топширилганлиги ҳақида 2020 йил 10 октябрда топширишқабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.1-бандида агар мазкур шартнома имзолангандан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса ёхуд мазкур шартнома имзоланганидан кейин хоҳлаган пайтда 1-иловада кўрсатилган бирор-бир кафолат нотўғри ёки чалғитувчи эканлиги ёки тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига риоя қилинмаган ёки риоя қилинмаслигини кўрсатувчи бирорта ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф белгиланган тартибда ушбу шартномани бекор қилиш ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Даъвогар ходимлари томонидан 2021 йил якуни бўйича ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳақида тегишли далолатномалар тузилган. Шунга кўра, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги, бу эса шартномани жиддий бузиш ҳисобланишини баён қилиб, шартномаларнинг 6.1-банди ҳамда 6.5-бандига асосан шартномаларни бекор қилишни ҳамда ҳар бир шартнома бўйича жавобгардан 22 500 000 сўмдан жами 90 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Иш ҳужжатлари ҳамда тарафлар берган кўрсатмаларидан маълум бўлишича, жавобгар томонидан шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган, шу жумладан объектларда иш ўринлари яратилмаган, аудиторлик хисоботида инвестиция бажарилган деб ҳисобланган сотиб олинган иккита юк автомашинаси инвестиция 8 чунки логистика фаолияти объектларда йўлга қўйилмаган ва шу йўналишда иш ўринлари яратилмаган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг объектларни бузиб, ўрнига бошқа объект қурилиши учун рухсат ҳамда вақт лозимлиги ҳақидаги важи билан келишмайди, чунки шартномага кўра объектга киритиладиган инвестиция мажбуриятлари бошқа қилиб белгиланган ва бажарилиши белгиланган муддатлари ўтиб кетган. Шунингдек, жавобгар 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб 2021 йил октябрь ойига қадар инвестиция киритиш лозим эди, бироқ мажбуриятларни бажармасдан, жавобгар 2022 йил март ойидагина Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига мурожаат қилди. Шундан келиб чиқиб, жавобгар шартнома шартларини бажармаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан шартномани бекор қилишдан олдин талабнома шаклига риоя қилинганлиги ҳамда жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли олди-сотди шартномалари бекор қилиниши лозим. Шартномаларнинг 6.5-бандида агарда харидор томонидан ҳеч қандай моддий ҳисса бўлмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилиши назарда тутилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Қарори 2-бандига кўра шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан берилган хулосаларда ушбу биноларнинг конструктив ечимлари қурилиш талабларига жавоб бермаслиги, биноларнинг пойдевор ва девор қисмида ёрилиш ва емирилиш ҳолатлари аниқланганлиги, биноларни бузиш тавсия этилиши, биноларни бузиш ишлари Сўх туман ҳокимининг қарори билан қонунчиликда белгиланган 9 талаблар асосида амалга оширилиши кўрсатилганлиги боис, жавобгар томонидан шартномада белгиланган бажарилиши лозим бўлган инвестиция мажбуриятларини бажармасликда субъектив ҳолатлардан ташқари объектив ҳолатлар ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли, жарима ундириш талабини рад қилишни лозим топади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг қарорни бекор қилишни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни ҳамда биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишини лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, даъвонинг рад этилган қисмида даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Даъвогарга тўланган 69 600 сўм почта харажатлари жавобгардан ундирилади, шунингдек жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ва республика бюджетига биринчи, апелляция ва кассация инстанция судлари учун қаноатлантирилган номулкий талаблар бўйича 21 600 000 сўм давлат божи: 4 шартномани бекор қилиш х 2 700 000 сўм = 10 800 000 сўм (биринчи инстанция суди учун) + 5 400 000 сўм (апелляция инстанция суди) + 5 400 000 сўм (кассация инстанцияси суди) ундирилади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди ИПК 301-304, 1 305 -моддаларига асосланиб, қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг 10 судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва “So‘x agro qurilish tex xizmat” масъулияти чекланган жамияти ўртасида Сўх туман ҳокимиати иштирокида тузилган 2020 йил 18 сентябрдаги 97-сонли, 2020 йил 18 сентябрдаги 98-сонли, 2020 йил 18 сентябрдаги 99-сонли ва 2020 йил 18 сентябрдаги 100-сонли олди-сотди шартномалар бекор қилинсин. Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “So‘x agro qurilish tex xizmat” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Республика бюджетига 21 600 000 сўм давлат божи ундирилсин; Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасига 69 600 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалар берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари В. Сатторова А. Абдуллаев Ш. Махмудов Т. Аннаева 11