Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/115 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGROMIR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый RB DIST GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1046292 Claim ID 3153370 PDF Hash ef2659551da26501... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 24 феврал 4-1405-2301/115-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066)ни олиб бериш ва 3 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили У.А. (2023 йил 24 февралдаги 33-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 1 августда ХО/16-сонли тижорат ускуналарини вақтинчалик бепул фойдаланишга топшириш тўғрисида келишув тузилганлиги, ушбу келишувга асосан даъвогар жавобгарга тижорат ускуналари (45 та музлаткич)ни реестр асосида вақтинчалик бепул фойдаланишга топширганлиги, келишувнинг 7-банди б) кичик бандида жавобгар совутгичнинг доимий камида 100% тўлиқлигини таъминлаш учун даъвогар томонидан ойига камида 300 литр ҳажмда этказиб бериладиган маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш мажбуриятини олганлиги, бироқ жавобгар келишув шартларини бажармаганлиги, келишувнинг 15-бандида даъвогар мулкни ҳар қандай вақтда қайтариб олишга ҳақлилиги белгиланганлиги, жавобгарга мулкни 2 кун муддат ичида топшириш бўйича талабнома юборилганлиги, келишувнинг 16-бандида жавобгар унга берилган мол-мулк учун келишувнинг 1-бандида кўрсатилган гаров қиймати миқдорида тўлиқ моддий жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгиланганлиги, жавобгардан ушбу мулкларни 44 тасини қайтариб олганлиги, фақат 1 та совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066, гаров қиймати 6 000 000 сўм)ни қайтариб бермаганлиги, даъвогар томонидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги, келишувнинг 16.4-бандида агарда ушбу шартноманинг 14-бандида кўрсатилган муддатда бирон-бир сабабга кўра мулк қайтарилмаган тақдирда ўз вақтида қайтариш кечиктирилган ҳар бир кун учун мулкнинг гаров қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ мулкнинг гаров қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланганлиги, мулкни қайтариш муддати 169 кунга кечиктирилганлиги, шу сабабли 3 000 000 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066)ни олиб бериш ва 3 000 000 сўм пеня ундириш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили У.А. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Ускунани балансда сақловчи) ва ХХХ (Қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 1 августда тижорат ускуналарини вақтинчалик бепул фойдаланишга топшириш тўғрисида ХО/16-сонли келишув тузилган. Мазкур келишув шартларига кўра, ушбу келишувга асосан даъвогар жавобгарга тижорат ускуналари (45 та музлаткич)ни реестр асосида вақтинчалик бепул фойдаланишга топшириш, 7-банди б) кичик бандида жавобгар совутгичнинг доимий камида 100% тўлиқлигини таъминлаш учун даъвогар томонидан ойига камида 300 литр ҳажмда этказиб бериладиган маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш мажбуриятини олган. Аниқланишича, “Ускунани балансда сақловчи” тижорат ускуналари (45 та музлаткич)ни “Қарз олувчи”га реестр асосида вақтинчалик бепул фойдаланишга топширган ва “Қарз олувчи” томонидан қабул қилиб олинган. Ушбу реестр “Ускунани балансда сақловчи” ва “Қарз олувчи” томонидан имзоланган. Келишувнинг 16-бандида жавобгар унга берилган мол-мулк учун келишувнинг 1-бандида кўрсатилган гаров қиймати миқдорида тўлиқ моддий жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгиланган. Бироқ, жавобгар келишувнинг 7-банди б) кичик бандидаги шартларни бажармаган. Келишувнинг 15-бандида “Қарз берувчи” “Қарз олувчи”дан мулкни ҳар қандай вақтда қайтариб олишга ҳақлилиги белгиланган. Шу сабабли, даъвогар 2022 йил 25 июл куни жавобгарга 55-сонли талабнома юбориб, 3 кун ичида ушбу ускунани қайтаришни сўраган. Жавобгар ушбу мулкларни 44 тасини қайтариб берган. Бироқ, 1 та совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066, гаров қиймати 6 000 000 сўм)ни қайтариб бермаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг жавобгардан совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066)ни олиб бериш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган келишувнинг 16.4-бандида агарда ушбу шартноманинг 14-бандида кўрсатилган муддатда бирон-бир сабабга кўра мулк қайтарилмаган тақдирда ўз вақтида қайтариш кечиктирилган ҳар бир кун учун мулкнинг гаров қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ мулкнинг гаров қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан ускунани қайтариш 2022 йил 11 августдан 2023 йил 27 январга қадар 169 кунга кечиктирилганлиги сабабли 3 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби даъво аризаси кўрсатиб ўтилган. Аниқланишича, совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066, гаров қиймати 6 000 000 сўм)ни қайтариб бермаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 3 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аниқланишича, даъвогар ушбу ускуналарни қайтариб олиш учун ўз вақтида мурожаат қилмаган ва пеня миқдорининг ошишига кўмаклашган. Мазкур ҳолатда, суд карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 1 500 000 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 500 000 сўм пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066, гаров қиймати 6 000 000 сўм)ни олиб беришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 1 500 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 1 500 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 181 ва 186-моддаларига асосланиб, суд Қ A Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига совутиш ускунаси (витринный холодильник Artel HS-474SN, серийный номер 171LBRNDG500066, гаров қиймати 6 000 000 сўм) олиб берилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 1 500 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 1 500 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов