← Назад
Решение #648333 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 февраль
4-1905-2303/341-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Примқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
ЧЧЧЧЧЧЧЧЧ (2023 йил 24 февраль кунидаги 25-13948-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, аризачи Сурхондарё вилоят туман Давлат солиқ
бошқармасининг қарздор xxxxxxxxxxни (соддалаштирилган тартибда) тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Денов туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, аризасида xxxxxxxxxx 2019 йил 14 март куни юридик шахс сифатида
давлат рўйхатидан ўтганлиги, корхонанинг таъсисчиси Назаров Анваржон
Олимжонович ҳисобланиши, корхонанинг 2023 йил 27 январь куни ҳолатига
солиқ ва бошқа йиғимлардан 26 336 737.44 сўм қарзи мавжудлиги, юзага келган
қарзни ундириш бўйича солиқ органи томонидан қарздорнинг банкига
юборилган инкассо топшириқномаси банк ҳисобварағида етарли маблағ
бўлмаганлиги
сабабли
банк
томонидан
2-сонли
Картотекага
жойлаштирилганлиги, Денов туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ
қарзларини мол-мулкидан ундириш тўғрисида қарорлари чиқарилиб, Мажбурий
ижро бюросининг Денов туман бўлимига тақдим қилинганлиги, ушбу ижро
ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган
бўлиб, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги, қарздорликнинг ундириш
имконияти йўқлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва
бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси
1-қисми 3-бандига асосан ижросиз қайтарилганлиги баён қилиниб, xxxxxxxxxxни
мол-мулки йўқлиги, унинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги,
солиқ ва бошқа йиғимлардан 26 336 737.44 сўм қарзи мавжудлиги ва ушбу
қарзларни ундириш учун жамиятнинг бошқа активлари йўқлиги натижасида
жамият томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги ҳамда тегишли мажбуриятлар ва тўлаш мажбурияти
юзасига келган кундан эътиборан уч ойдан ошиқ вақт мобайнида қарздор
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, қарздор xxxxxxxxxxнинг вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида,
аризадаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот
деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш хужжатларидан маълум бўлишича, xxxxxxxxxx (ИНН:xxxxxxxxxx) 2019
йил 14 март куни давлат рўйхатига олинган. xxxxxxxxxxнинг таъсисчиси
eeeeeeeeeeeeeeeeeee ҳисобланади. Жамиятнинг юридик манзили Денов тумани,
ZZZZZZZZZZZZZZZZZ кўрсатилган.
Денов туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 24 августдаги
4053002-сонли қарорига асосан 22 912 535.32 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки
ҳисобидан ундириш белгиланган.
Мазкур қарор асосида мажбурий ижро бюроси Денов тумани бўлими
томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”
Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг тўлаш
қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат ижрочисининг 2022 йил
23 сентябрдаги тегишли қарори билан ундирувчи Денов туман Давлат солиқ
инспекциясига ижросиз қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган.
Денов туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан бир томонлама
тасдиқланган
солиштирма
далолатномадан
аниқланишича,
қарздор
xxxxxxxxxxнинг солиқ ва бошқа йиғимлардан қарзи 2023 йил 27 январь куни
ҳолатига жами 26 336 737.44 сўмни ташкил этган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса
олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра,
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмас.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Суд, ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Денов тумани
бўлими томонидан солиқ қарзини унинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро
иши юритилганлигини, солиқ қарзини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун
ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини, қарздордан солиқ
қарзини ундириш учун корхонанинг бошқа активлари йўқлигини, пул
мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий
тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини банкротлик
аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор xxxxxxxxxxни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш
юритиш бошлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси
номзоди сифатида тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Хамидов Мажит
Боқиевич кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги томонидан тўртинчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари”нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб,
мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида,
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги
хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга
олиб,
аризани
қаноатлантиришни,
қарздор
xxxxxxxxxxни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни, Хамидов Мажит Боқиевични тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим
бўлган 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини қарздор
xxxxxxxxxx зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5, 242моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор xxxxxxxxxx соддалаштирилган тартиб-таомил асосида банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун Хамидов Мажит
Боқиевич тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси Хамидов Мажит Боқиевич зиммасига - қарздорни
тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш,
қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш
чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги
хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий
нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида
далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги
оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2023 йил 24 апрельгача тақдим этиш
масъулияти юклатилсин.
Қарздор xxxxxxxxxx ҳисобидан Республика бюджети (Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармаси)га 900 000 сўм давлат божи; Денов
туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов