Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/676 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзнефтгазинспекция Ответчик / Подсудимый “BLACK OIL IMPEX” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033353 Claim ID 3112133 PDF Hash 81998971425995c6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси тисодий процессуал кодекс 107 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 03 А Ж Р И М (аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Фарғона шаҳри 2023 йил 24 февраль 4-1501-2302/676-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг котиблигида, ариза билан мурожаат этган аризачи “НОМИ”нинг жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятига 2019 йил 6 декабрь куни берилган АС 0489-сонли лицензиясини амал қилишини 6 ой муддатга тўхтатиш ва жавобгардан 24 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “НОМИ” судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятига 2019 йил 6 декабрь куни берилган АС 0489-сонли лицензияни амал қилишини 6 ой муддатга тўхтатиш ва жавобгардан 24 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Тарафлар вакиллари судга ҳозир бўлишмади. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тарафлар огоҳлантирилганлиги почта алоқа хизматининг тегишлича почта алоқа хизматининг маълумотлари билан тасдиқланади. Жумладан, суд ажрими жавобгарни электрон почтаси ҳамда аризасида келтирилган +998 91 544 77 00 телефон рақамига СМС хабарномаси юборилган. Шунингдек суд мажлиси бошланишидан олдин даъвогарнинг келтирилган телефон рақамига телефон қилинган, лекин қўнғироққа жавоб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Даъвогар вакили судга узрли сабабларсиз келмагани учун суд ишни кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Суд мажлисига даъвогар вакили келмагани учун суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилингани учун давлат божи ундирилмайди, почта харажати аризачи зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Ариза кўрмасдан қолдирилсин. “НОМИ” зиммасида тўланган 24 000 сўм почта харажати қолдирилсин. Ажримдан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) беришга ҳақли. Д.С. Акрамова