← Назад
Решение #648384 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 985 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 февраль 4-1304-2302/166-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “DIYOR ABDULATIF”
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт
бирлашмасидан 69.533.344 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даьвогар “DIYOR
ABDULATIF” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Э.Холиқов, жавобгар
Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси вакили Н.Хўжамқулов (ишончнома
асосида), учинчи шахслар Дўстлик туман молия бўлими вакили Ш.Умурзақов
(ишончнома асосида), Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили
Д.Мусурманов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “DIYOR ABDULATIF” масъулияти чекланган жамияти судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт
бирлашмасидан 69.533.344 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман молия бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, даъво
аризасидаги важларни қувватлаб, Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси билан
2022 йил 10 октябрь куни тузилган шартномага асосан Дўстлик тиббиёт
бирлашмаси биносида таъмирлаш ишларини бажариб берганлигини, бироқ
бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан пул маблағи ўз вақтида
тўланмаганлигини, бунинг натижасида жамият зарар кўраётганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан 69.533.344
сўм зарарни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб,
2022 йилда Дўстлик тиббиёт бирлашмасида гемодиалез хонаси ташкил этиш
зарурати туғилганлигини, шу сабабли даъвогар билан шартнома
тузилганлигини ҳамда даъвогар томонидан тиббиёт бирлашмасига қарашли
хоналардан бири қайта таъмирланиб, гемодиалез хонасига мослаштириб
берилганлигини, бироқ ўша вақтда Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси
ҳисобида ортиқча пул маблағи бўлмаганлигини, шу боис тарафлар ўртасида
ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказиш
имкони
бўлмаганлигини, натижада бажарилган ишлар учун қарздорлик бугунги кунга
қадар тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Дўстлик туман молия
бўлими вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, даъвогар
томонидан ишлар бажариб берилганлигини, қарздорликни тўлаб бериш
чоралари кўрилишини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра бюджет
ташкилотлари
ва
бюджет
маблағлари
олувчиларнинг
бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича тузган шартномалари ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киришини билдириб,
иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси “Буюртмачи” ва “DIYOR ABDULATIF”
хуусусий корхонаси “Пудратчи” ўртасида 2022 йил 10 октябрь куни
11-1/22-сонли пудрат шартномаси расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган шартномага кўра, “Пудратчи” ўз зиммасига
“Буюртмачи”нинг топшириғига кўра мазкур шартноманинг 1.2-бандида
кўрсатилган ишларни бажариш ва унинг натижасини бюртмачига топшириш
мажбуриятини, “Буюртмачи” эса ишларнинг натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, шартнома тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан
ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий
муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан
ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган
шартнома асосида “Пудратчи” томонидан 69.533.344 сўмлик ишлар
бажарилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, даъвогар томонидан
69.533.344 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳамда жавобгар томонидан
бажарилган ишлар ҳақи тўланмаганлиги оқибатида зарар кўрганлиги ишдаги
мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг
судга берган кўрсатмаларида ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
ФКнинг 985-моддасига кўра, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби
билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда
зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда
тутилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг низо юзасидан важларини тинглаб,
даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар Дўстлик туман тиббиёт
бирлашмасидан даъвогар “DIYOR ABDULATIF” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 69.533.344 сўм зарарни ундиришни, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни
судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
14, 234, 985-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасидан даъвогар “DIYOR
ABDULATIF” хуусусий корхонаси фойдасига 69.533.344 сўм зарар, олдиндан
ихтиёрий тўланган 1.390.667 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев