← Назад
Решение #648465 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 февраль
4-1603-2302/ххх-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, аризачи Наманган вилоят
Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – ХХХХХ га нисбатан жами ХХХХХ
сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган ишни аризачи вакили З.Юсупов (2023 йил 25 январдаги 2207134-сонли ишончнома асосида) (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнда аризачи
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,ХХХХХ га (кейинги
матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан ХХХХХ сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили ариза талабини тан олмай, импорт шартномалари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини,
аризачининг талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан унинг
хориждаги ҳамкорлари билан тузилган импорт шартномаси бўйича 2021
йил 20 декабрь ҳолатига жами 11 414,77 АҚШ доллари миқдоридаги
дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф
этиш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан жами
ХХХХХ сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган.
Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага
олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш
ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан
ортиқ бўлмаслиги кераклиги назарда тутилган.
Жавобгарнинг 2021 йил 20 декабрь ҳолатига ташқи савдо
операциялари бўйича жами 11 414,77 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарзи вужудга келган ва товарларни республикага олиб кириш ва «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати шартнома бўйича мос
равишда 545 кундан ортиқ бўлган муддатга кечиктирилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати
кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш
учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарори 3-бандида ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек,
мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши
2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилиши белгиланган. Суд мазкур Қарор
талабларидан келиб чиқиб, аризачининг талабларини қаноатлантириш рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўловидан озод этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш натижалари
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
ХХХХХ
ҳисобидан Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси
фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
ХХХХХ томонидан ташқи савдо операциялари бўйича юзага келган
дебитор қарздорлик 2023 йил 1 апрелга қадар бартараф этилмаган
тақдирда аризачи худди шу мазмундаги ариза билан судга такроран
мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини
ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р.Мухиддинов