Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/388 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" aksiyadorlik jamiyati Ответчик / Подсудимый Quyichirchiq tuman hokimligi obodonlashtirish va ko'kalamzorlashtirish bo'limi
Source ID 1079362 Claim ID 3177524 PDF Hash 2234df9fa5ffedc3... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 февраль *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратураси “*****” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар ***** ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 209.471.367,32 сўм асосий қарз ҳамда 12.422.544,94 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан, даъвогар Қуйичирчиқ туман прокурори ѐрдамчиси *****, манфаати кўзланган шахс ишончли вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар ишончли вакили ***** (2023 йил 24 февралдаги 52-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратураси “*****” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 209.471.367,32 сўм асосий қарз ҳамда 12.422.544,94 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган манфаати кўзланган шахс ишончли вакили судгача қарздорлик қопланганлигини бу ҳақда ҳужжатлар ва маълумотни судга тақдим этганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суд мажлисигача қарздорлик бартараф этилганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Тошкент вилояти ғазначилик бошқармаси жалб қилинган бўлса-да суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва иш юзасидан ѐзма фикрнома тақдим этмади. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 209.471.367,32 сўм қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиѐрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Бироқ, суд ишни кўриш вақтида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлиги аниқланди. Шу боисдан суд жавобгар томонидан қарздорлик ихтиѐрий равишда тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 209.471.367,32 сўм асосий қарз ҳамда 12.422.544,94 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади, шунингдек, ушбу модданинг 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра суд даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, суд харажатларини ундиришни жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби рад этилсин. Жавобгар ***** ҳисобидан: “*****” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 4.437.878,25 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****