Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/1161 Дата решения 24.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый SHOHJAXON THE BEST 2020 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1047440 Claim ID 3154209 PDF Hash f8738bef5f8c1cd9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 14-моддаси нинг 14 law
нинг 124-моддаси нинг 124 law
СКнинг 14-моддаси СКнинг 14 law
даъвогар даъвонинг асоси сифатида СКнинг 14-моддаси даъвогар даъвонинг асоси сифатида СК 14 law
Даъвогар шартномани ФКнинг 124-моддаси Даъвогар шартномани ФК 124 law
ФКнинг 124-моддаси ФКнинг 124 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 4-2101-2302/1161-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида даъвогар солиқ бошқармасининг, жавобгарлар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва “Н” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан шартнома ва ҳисоб фактураларни ҳақиқий эмас деб топиш, шартномаларни талаб қилиб олиш, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар солиқ органи судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва “Н” масъулияти чекланган жамияти (қуйида матнда жавобгарлар деб юритилади)ларига нисбатан 21.05.2021 йилдаги 50-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш, шартномани талаб қилиб олишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд жавобгар ва қўшимча жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг фикрини эшитиб, даъвогарнинг шартномани ҳақиқий эмас деб топишни қаноатлантиришни рад қилишни, қолган талаб бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, аммо у “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, олдиндан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарлар ўртасида 21.05.2021 йилда 50-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномаларга кўра қўшимча жавобгар жавобгарга цемент етказиб бериши, жавобгар эса товарларни қабул қилиши ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг кўрсатмаси, шартнома, ҳисобфактура ва бошқа ёзма далиллар билан тасдиқланади. Даъвогарнинг буйруғига кўра “Х” МЧЖнинг ҚҚСнинг тўланиши бўйича камерал текшириш тайинланган. Текшириш натижалари буйича ушбу 21.05.2021 йилдаги 50-сонли шартномани суд тартибда ҳақиқий эмас деб топгандан сўнг унинг ҳисоб варағига ўзгартириш киритиш лозимлиги кўрсатилган. Ушбу қарор асосида даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилиниб, жавобгарлар ўртасида шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Бироқ, суд даъвогарнинг даъвода кўрсатилган важлари ва суд мажлисида билдирган фикрлари билан келиша олмайди. Чунки, даъвогар даъвонинг асоси сифатида тарафлар ўртасида тузилган шартнома қалбаки (кўзбўямачилик) учун тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (қуйида матнда “СК” деб юритилади)нинг 14-моддаси тартибида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 124-моддасига кўра ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. СКнинг 14-моддаси 8-қисмига кўра ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Аммо, даъвогар даъвонинг асоси сифатида СКнинг 14-моддаси 8-қисмини кўрсатишдан олдин ушбу модданинг 5-қисмига эътибор қаратмаган. Ушбу модданинг 5-қисмига кўра агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Бироқ, аввалги суд мажлисларида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгарларнинг шартномаларни тузиш ва уни ижро қилиш жараёнида асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетмакетлигини содир этиш билан боғлиқ ҳаракатларни қилганлик ҳолатини исботлай олмади. Даъвогар шартномани ФКнинг 124-моддасига кўра ҳақиқий эмас деб топишни кўрсатиб ўтган. ФКнинг 124-моддаси 1-қисмига юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, 2-қисмига агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Узбекистон Республикаси Олий хужалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли Карорининг 15-бандига кура судлар инобатга олишлари лозимки, қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан фарқланади. Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида уни номигагина бегоналаштирилиши). Кўзбўямачилик учун битимни тузишда тарафларнинг мақсади бошқа битимни яшириш ҳисобланади. Шу муносабат билан кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармайди. Бундай ҳолатда тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга оид қоидалар қўлланилади. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво кўрилаётганда, низолашилаётган битим ҳақиқатда қайси битимни яшираётганлиги аниқланиши лозим. Жавобгарлар ўртасида тузилган битимнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилмаганлиги ёки ушбу битим қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилганлиги ёхуд низоли битим ҳақиқатда бошқа битимни яшираётганлиги ҳолати даъвогар томонидан исботлаб берилимади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (қуйида матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 68-моддаси 1-қисмига ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти суднинг ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган ҳамда унга нисбатан банкротликнинг иш юритишни тугатишга доир таомили қўлланилган. Шу сабабли суд, даъвонинг 21.05.2021 йилдаги 50-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Шунингдек, даъвогар шартномани талаб қилиб олишни сўраган. ИПКнинг 25-26-моддаларида иқтисодий судга таалуқли ишлар ва у томонидан кўриладиган низолар қайд қилинган. Аммо, даъвогар томонидан сўралаётган ушбу даъво иқтисодий суд томонидан ҳал қилинадиган ишларга тааллуқли эмас. ИПКнинг 110-моддасига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатиш кўрсатилган. Шу сабабли суд, даъвонинг ушбу қисмини иш юритишдан тугатишни лозим топди. Баён этилганларга кўра суд, даъвонинг 21.05.2021 йилдаги 50-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, қолган қисмини иш юритишдан тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, аммо у “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, олдиндан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогарнинг жавобгарлар “Х” ва “Н” масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида 21.05.2021 йилдаги 50-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвонинг қолган талаблари бўйича иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) билан мурожаат қилиши мумкин. Б.Джумаев