← Назад
Решение #648641 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ТOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 24 февраль 4-1405-2302/15-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХманфаатида
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Самарқанд
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар ЖЖЖдан 250 000 000 сўм асосий қарз, 2 170 000 000
сўм асосий қарзга хисобланган пеня, жами 2 420 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Исматов (рахбар) ва жавобгар
вакили Й.Суюнов (2023 йил 31 январдаги 38-сонли ишончнома асосида) Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХманфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
жавобгар ЖЖЖдан 250 000 000 сўм асосий қарз, 2 170 000 000 сўм асосий қарзга
хисобланган пеня, жами 2 420 000 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Й.Суюнов ўз
тушунтиришида, тарафлар медиатив келишувга эришганлигини билдириб,
мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили А.Исматов ўз
тушунтиришида, тарафлар медиатив келишувга эришганлигини билдириб,
мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш бўйича жавобгар ва даъвогар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 20 февралда тузилган медиатив келишувда
мазкур иқтисодий иш медиация тартибида ҳал этилганлиги тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси биринчи қисми 53-бандида, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси, биринчи қисми 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 30 000 сўм
почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни, иш медиатив келишув тузилиши
билан якунланганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб
суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар “Мўминобод” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
томонидан
олдиндан
тўланган
30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш)
мумкин.
Ф.Юлдашев