← Назад
Решение #648855 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида аризачи ххххнинг, жавобгар ххххга
нисбатан 08.02.2022 йилдаги серияси хх, ленцензия тури хх, хххх-сонли
лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида
аризачининг вакили С.Иноятова (04.01.2023 йилдаги хххх-сонли ишончнома
асосида), жавобгарнинг вакили Ш.Совуновлар иштирокида ВКА режимидаги
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи хххх судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххга нисбатан
08.02.2022 йилдаги серияси ВН, ленцензия тури хх, хххх-сонли лицензияни
бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2022 йилдаги “Янги
Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-269-сонли Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси
Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига айлантирилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачининг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъвони тан олди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини
эшитиб, аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга аризачи томонидан
08.02.2022 йилда хххх, ххххда жойлашган хххх қум-шағал участкасида
геологик ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқни берувчи
серияси ВН, лицензия тури хх, хххх-сонли лицензияни берган. Лицензиянинг
ажралмас қисми бўлган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ҳам
жавобгарга аризачи томонидан тақдим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2019
йилдаги “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри
участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараѐнини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сонли Қарори
(25.03.2022 йилдаги 133-сонли Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан бекор
бўлган) билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун «e-ijro auksion»
электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу
участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 79-бандига кўра аукцион ғолиби — ер қаъри
участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига онлайн-аукцион натижалари бўйича
лицензия расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой
ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами
Давлат геология қўмитасига тақдим этилади: йириклаштирилган техникиқтисодий ҳисоб-китоблар — лицензия ер қаъри участкасини геологик
ўрганиш учун берилганда; техник-иқтисодий асослар — лицензия норуда
фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан
фойдаланиш учун берилганда; давлат экология экспертизасининг ваколатли
органи томонидан атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасига
берилган ижобий хулоса.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу мажбурият ўз вақтида бажарилмаган.
Яъни, 4 ой муддатда юқорида қайд қилинган Қарорда кўрсатилган
ҳужжатлар жавобгар томонидан аризачига тақдим қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2022
йилдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар
бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
133-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз
ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун
рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низом”нинг 14-бандига кўра ер
қаъридан фойдаланиш рухсатномада назарда тутилган ер қаъри
участкаларидан фойдаланиш шартларга мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 32-бандига кўра аукцион ғолиби - ер қаъри
участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига онлайн-аукцион натижалари бўйича
рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой
ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами
Давлат геология қўмитасига «Лицензия» ахборот тизими ѐки ЯИДХП орқали
тақдим этилади: йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда;
техник-иқтисодий асослар - рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб
олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;
Давлат экология қўмитаси томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши
тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза
хулосаси.
Аризачи жавобгар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим
этилмаганлиги сабабли Низомнинг 33, 57-бандларидан келиб чиқиб
жавобгарга берилган лицензияни бекор қилиш ҳақида судга ариза киритган.
Баѐн этилганларга кўра суд, аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ххххга 08.02.2022 йилда берилган, серияси хх, ленцензия
тури хх, хххх-сонли лицензия бекор қилинсин.
3. Жавобгар ххххдан аризачи хххх фойдасига 24.000 сўм тўланган почта
харажати ундирилсин.
4. Жавобгар ххххдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 75.000 сўм ВКА харажатлари ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали 10 кунлик муддат Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Б.Раджабов