← Назад
Решение #648856 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 5 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тугрисида)
24.02.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ХХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХХХ манфаатида, жавобгарлар ХХХХХ
жамиятидан 173.950.000 сўм кредит қарздорлигини солидар тартибда ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини Ж.Курбонов котиблигида ҳамда даъвогарнинг вакили ХХХХ (23.06.2022
йилдаги 04-16/15-сонли ишончнома асосида), жавобгар ХХХХХ (09.01.2023 йилдаги 10-сонли
ишочнома асосида)лар иштирокидаги суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ХХХХ
жамиятидан 173.950.000 сўм кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари ўзаро медиатив келишув
тузганлигини билдириб, судга ушбу келишувни тақдим қилди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни, амалдаги қонунчиликка асосан низо медиатив келишув билан
тугалланганда давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни, даъвогар томонидан
олдиндан ихтиѐрий тўлаб чиқилган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси 5-3кисмига қўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 107-моддаси 5-3-қисми, 152-моддаси 1-кисми
куллаб суд,
АЖРИМ КИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
2. Жавобгар ХХХХХ фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажати ундирилсин.
3. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтириши
мумкин.
Судья
Б.Раджабов