← Назад
Решение #648858 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 537 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2301/620-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар – “Бўз пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “Сайёра фаввораси” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили Н.Тўйчиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Мирзаев
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб юритилади) “Бўз пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида, “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан 594 118 895 сўм асосий қарз,
297 059 448 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан ижара
шартномалари тузилганлигини, сўнги ижара шартномаси 2020 йилда
тузилганлигини, 2021 йилда шартнома жамият томонидан имзоланиб
жавобгарга юборилганлигини, жавобгар шартномани имзоламаганлигини,
жамиятга тегишли бўлган ускуналардан фойдаланиб келганлигини, жамиятга
қайтарилмаганлигини, ижара шартномалари юзасидан дастлабки 2019 йилда
тузилган шартномага асосан топшириш-қабул қилиш далолатномаси
тузилганлигини, ижара ускуналарини ижара муддати якунлангандан сўнг қайта
топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаганлигини, кейинги
ижара
шартномаларида
далолатнома
расмийлаштирилмаганлигини,
2021 йил 28 октябрда ишлаб чиқариш воситаларини сотиш шартномаси
тузилиб 2022 йил январь ойида топшириш-қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилганлигини, жавобгар амалда фойдаланган 2021 йил сентябрь
ойидан 2022 йил февраль ойига қадарли яъни 5 ой учун ижара тўловлари
хисобланганлигини, жавобгарга тўловларни амалга ошириш учун юборилган
хисоб-фактураларга рад жавоби берилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво асоссиз
эканлигини, даъвогар билан тўлов талаб этилаётган давр учун ижара
шартномаси тузилмаганлигини, дастгоҳлар пахта терими якуни билан
фойдаланилганлигини, дастлабки ижара шартномаси тузилган даврда
топшириш-қабул
қилиш
далолатномаси
расмийлаштирилганлигини,
2021 йил сентябрь ойида дастгоҳларни олди-сотди шартномаси тузиш бўйича
оферта
юборилганлигини,
октябрь
ойида
олди-сотди
шартномаси
тузилганлигини, мазкур даврда ижара шартномаси асосида фойдаланилган
ускуналарни қайтариб бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирмасдан олди-сотди шартномаси бўйича жавобгар масъул
ходимларининг айби билан январь ойида топшириш-қабул қилиш
далолатномаси расмийлаштирилганлигини, олди-сотди шартномаси юзасидан
дастлабки тўловларни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори қабул
қилинганлигини, асоссиз хисоб-фактура юборилганлиги сабабли рад жавоби
берилганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 30 сентябрда
асосий воситаларни 2019 йил 31 декабрга қадарли ижарага бериш юзасидан
№2-сонли, 2020 йил 1 январда асосий воситаларни 2020 йил 15 февралга
қадарли ижарага бериш юзасидан №3-сонли, 2020 йил 1 майда асосий
воситаларни 2020 йил 1 сентябрга қадарли ижарага бериш юзасидан №4-сонли,
2020
йил
1
сентябрда
№1/1-сонли
қўшимча
келишув
ҳамда
2020 йил 27 сентябрда асосий воситаларни 2021 йил 1 февралга қадарли
ижарага бериш юзасидан №4-сонли шартномалар тузилган бўлиб, мазкур
шартномаларга асосан жавобгар даъвогарга ҳар ой учун олдиндан 100 фоиз
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар жавобгарга 2019 йил октябрь ойида топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан иловада кўрсатилган асосий воситалар ва ускуналарни
топширилган. Шартноманинг 4.2-бандида “ижарага олувчи” ижара муддати
тугагандан кейин “Ижара объекти”ни 10 кун муддат ичида шартноманинг
2-иловасида белгиланган шаклда топшириш-қабул қилиш далолатномаси
асосида “Ижарага берувчи”га (фойдаланишга яроқли ва соз ҳолатда) қайтариш
белгиланган. Бироқ жавобгар даъвогарга ижара объектини далолатнома
асосида топшириш чораларини кўрмасдан фойдаланиб келган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 сентябрь кунги
4-1703-2102/505-сонли ҳал қилув қарорига асосан 2021 йил 1 апрель ҳолатига
вужудга келган 358 187 595 сўм ижара тўловлари ундирилган.
Даъвогар 2021 йил сентябрь ойи учун 110 843 077,50 сўм, октябрь ойи учун
133 011 692,99 сўм, ноябрь ойи учун 133 011 692,99 сўм, декабрь ойи учун
133 011 692,99 сўм, 2023 йил январь ойи учун 84 240 738,89 сўм жами
594 118 895,36 сўм ижара тўловлари ҳисобланган.
Даъвогар жавобгарга 2023 йил 16 январь куни №01/23-сонли мавжуд
594 118 895 сўм қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома почта алоқа хизмати
орқали юборилган. Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбў Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФКнинг 537-моддасига кўра, ер участкалари, ер ости бойликлари
жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва
бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт
воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини
йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк
ижарасига берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2011 йил 1 декабрь
кунги 234-сонли “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги Пленум қарори 9-бандининг учинчи қисмида, ижара шартномаси
муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда
фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр
учун ижара ҳақини тўлашга мажбур эканлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Трафлар ўртасида 2021 йил 28 октябрь куни №2-сонли ишлаб чиқариш
воситаларини олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогарга
тегишли 306 дона мавжуд асосий воситалар 4 912 128 022,80 сўмга сотиш,
жавобгар эса шартнома имзоланиб ишлаб чиқариш воситалари топшириш қабул
қилиш далолатномаси расмийлаштирилган кунидан бошлаб 3 кун ичида
шартнома суммасининг 15 фоиз қисми (ҚҚС солиғи ва 15 фоиз фойда солиғи)ни
олдиндан сотувчининг хисоб рақамига ўтказиш, қолган қисмини белгиланган
тўлов графигига асосан чорак тўлов суммаларини тўлаб бориш,
2023 йил 27 декабрь кунига қадарли шартнома суммасининг тўлиқ тўлаб бериш,
даъвогар эса шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида жавобгарга
1-иловада белгиланган шаклда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида
шартнома имзолангандан сўнг 7 кун муддатда топшириш мажбуриятини олган.
2022 йил 20 январь куни тарафлар ўртасида ишлаб чиқариш воситаларини
топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган.
Суд даъвогар талаб этган ижара тўловини ундиришда тарафлар ўртасида
охирги расмийлаштирилган 2020 йил 27 сентябрь кунги шартнома
шартларидан келиб чиқиб тарафлар ўртасида олди-сотди шартномаси
расмийлаштирилган даврга қадарли яъни 2021 йил 5 сентябрдан
2021 йил 28 октябрга қадарли фойдаланилган давр учун 211 631 006 сўм
(101 745 676 + 109 885 330 = 211 631 006) ижара тўловини ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 594 118 895 сўм
асосий қарздорликни ундириш талабини қисман 211 631 006 сўмга
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунинга асосан 297 059 448 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда даъвогар 105 815 503 сўм пеня талаб
этиш ҳуқуқи мавжуд бўлганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июн кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, тарафларнинг шартнома шартларини бажариш
даражаси, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий ахволини,
шунингдек тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини
адолати миқдорини белгилашни ва даъвогарнинг пеня ундириш талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
15 615 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, тарафлардан мутаносиб равишда Республика
бюджетига ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундириш лозимлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Бўз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига 211 631 006 сўм
асосий қарз, 15 615 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 6 348 930 сўм давлат божи ундирилсин.
“Бўз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан 11 474 636 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев